Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

“Ваҳший”ни кечиролмаган она

“Ваҳший”ни кечиролмаган она
75
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Абу Дасама Ваҳший ибн Ҳарб ал-Ҳабаший розияллоҳу анҳу зиддиятли ҳаёт йўли билан Ислом тарихида алоҳида из қолдирган саҳобийлардан.  Ваҳший Қурайш зодагонларидан Жубайр ибн Мутъимнинг қора танли қули эди. Уҳуд жанги бошланишидан олдин Жубайр Ваҳшийга: “Ҳамзани ўлдирсанг, сени озод қиламан”, дейди. Ўша пайтлар мусулмон бўлмаган Абу Суфённинг хотини Ҳинд ҳам Бадрда ўлдирилган отаси ва амакисининг интиқоми учун Ваҳшийга мукофот ваъда қилади.

Ваҳший найзани нишонга бехато уриш борасида тенгсиз эди. Найзасини олиб, қўшин ортидан йўлга чиқди.

Уҳудда бир тошнинг панасига ётиб олиб, Ҳамзани кузата бошлади. Ҳазрат Ҳамза майдонда наъра тортиб жанг қиларди. Ваҳший пайт пойлаб туриб, найзасини отди ва ҳазрат Ҳамзани шаҳид қилди…

Қонли жанг ниҳоясига етгач, қурайшийлар Маккага қайтишди. Жубайр сўзининг устидан чиқиб, Ваҳшийни қулликдан озод қилди. Аммо у бу билан ҳам бахтиёр ва хотиржам бўла олмади. У жонини сақлаб қолиш учун Тоифга қочди. Аммо Тоифликлар ҳам тез орада Ислом неъмати билан шарафланишди. Бу унинг юрагига умид учқунларини ташлади. Ниҳоят, Ваҳший ибн Ҳарб ҳам иймон келтириб мусулмон бўлди.

Аллоҳ таолонинг иродаси ва белгилаган тақдири туфайли у Уҳуд кунида Ҳамза ибн Абдулмуттолибдек улуғ саркардани ўлдириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қалбларини қонга бўяган бўлсада, кейинчалик Ямома куни сохта «пайғамбар» Мусайлиматул Каззобни қатл қилиб, мусулмонлар қалбидаги ярага малҳам қўйган эди. Тарихчилар унинг ҳақида «Бу киши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейинги энг яхши одамни… ва энг ёмон одамни ҳам ўлдирган» деб ёзишган.

Ваҳший умрининг ниҳоясигача пушаймонликда «Мен Исломнинг энг яхши, улуғ кишисини ўлдириб қўйган эдим, кейинчалик унинг энг катта душманини ҳам ўлдирдим», деган таскин билан яшади…

Ҳазрат Ваҳший ибн Ҳарб ҳазрат Усмон даврида вафот этди. Аллоҳ у зотдан рози бўлсин!

Машҳур “Рисола” фильмида “Ваҳший” ролини Либиялик Алий Солим Қадома ўйнаган. Алий аслида актёр бўлмаган. У оддий электр муҳандиси бўлиб, Рисола фильмининг режессёри Мустафо Аққод келиб тушган меҳмонхонада ишлаган. Ваҳший ролига муносиб актёрни узоқ излаган режессёр, бир куни  Алийни кўриб қолади ва уни ушбу рол учун таклиф қилган. Алий Ваҳший ролини моҳирона ўйнаган.

Алийнинг кейинчалик мухбирларга берган интервьюсига кўра, фильм намойишидан сўнг унинг кекса онаси ўғлини Аллоҳнинг шери Ҳамза розияллоҳу анҳуни қатл қилгани учун уйдан ҳайдаб солган ва она болалик алоқасини узган. Алий ҳар қанча уриниб онаси билан ораларини ислоҳ қила олмаган. Охир оқибат ўртага диний арбоблар тушиб, онаизорга бу шунчаки рол эканлигини, Ҳамза розияллоҳу анҳуни аслида Ваҳший қатл қилганини, ўғли эса яхши ниятда бу ролни ижро этганини тушунтиришганидан кейин ўғлини кечирган. Ажойиб оналар бўлган экан.

Бу ҳам Алийнинг онасини  асри саодатга бўлган муҳаббатини бир кўриниши бўлса, ажаб эмас.

Аммо масаланинг яна бир нуқтасига эътибор қаратиш муҳим. Ким учун бу қизиқарли маълумот, яна ким учун тарихни ёдга солган бўлиши табиий.

Бироқ мени бошқа жиҳати ўйлантиради: кино ё саҳнадаки, ёмон-салбий ҳолатни ижро этган ўғилдан она ранжимоқда. Таассуфки, бугун ҳаётда фарзандини ёмон йўлга кириши, жиноятга қўл уриши, бировнинг мулки, ҳатто жонига қасд қилишда фарзандига “йўл кўрсатувчи” бўлаётган ота-оналар… Ахир ҳаёт кино эмаску! Сиз нима дейсиз?

Раҳматилло МАДАМИНОВ,
Қўштепа тумани “Эшонгузар” масжиди имом-ноиби
тайёрлади

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

“Одамларни масхара қилувчига жаннатдан бир эшик очилур…”

Кейинги мақола

Мақтанчоқликнинг оқибати: “Қўнадиган жойимдан адашиб, қассобнинг гўштига қўнибман”

Ўхшаш мақолалар

Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи!
Мақолалар

Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи!

25.02.2026
27
Ғанимат ой Рамазон
Мақолалар

Ғанимат ой Рамазон

24.02.2026
10
Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити
Аёллар саҳифаси

Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити

15.01.2026
25

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Рамазон шукуҳи: «Хожа Абдуллоҳ ал-Ансорий» масжиди

Рамазон шукуҳи: «Хожа Абдуллоҳ ал-Ансорий» масжиди

04.03.2026
17
Рамазон файзи: ифторлик дастурхонлари кўнгилларни шод этмоқда

Рамазон файзи: ифторлик дастурхонлари кўнгилларни шод этмоқда

04.03.2026
30
Рамазон файзи — қалбларга меҳр, хонадонларга барака олиб кирмоқда

Рамазон файзи — қалбларга меҳр, хонадонларга барака олиб кирмоқда

28.02.2026
29
Новосибирскда меҳнат қилаётган ватандошлар учун ифторлик ташкил этилди

Новосибирскда меҳнат қилаётган ватандошлар учун ифторлик ташкил этилди

27.02.2026
30
Рамазон шукуҳи хонадонларга ҳам нур таратаётир

Рамазон шукуҳи хонадонларга ҳам нур таратаётир

26.02.2026
18
Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи!

Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи!

25.02.2026
27
Ғанимат ой Рамазон

Ғанимат ой Рамазон

24.02.2026
10
Эзгу ишлар кўнгилларни шод этмоқда

Эзгу ишлар кўнгилларни шод этмоқда

24.02.2026
23

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика