Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Нима учун оилалар бузилиб кетмоқда?

Нима учун оилалар бузилиб кетмоқда?
77
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Аллоҳ таоло ўз каломида марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ إِذَا طَلَّقْتُمُ النِّسَاءَ فَطَلِّقُوهُنَّ لِعِدَّتِهِنَّ وَأَحْصُوا الْعِدَّةَ وَاتَّقُوا اللَّهَ رَبَّكُمْ لَا تُخْرِجُوهُنَّ مِنْ بُيُوتِهِنَّ وَلَا يَخْرُجْنَ إِلَّا أَنْ يَأْتِينَ بِفَاحِشَةٍ مُبَيِّنَةٍ وَتِلْكَ حُدُودُ اللَّهِ وَمَنْ يَتَعَدَّ حُدُودَ اللَّهِ فَقَدْ ظَلَمَ نَفْسَهُ لَا تَدْرِي لَعَلَّ اللَّهَ يُحْدِثُ بَعْدَ ذَلِكَ أَمْرًا

“Эй, Пайғамбар! Қачонки, сизлар (мўминлар) хотинларингизни талоқ қилсангиз, уларнинг иддаларида (поклик пайтларида) талоқ қилингиз ва иддани санангиз! Роббингиз – Аллоҳдан қўрқингиз! (Идда тугагунча) уларни (яшаб турган) уйларидан (ҳайдаб) чиқармангиз ва улар ҳам ўзларича чиқиб кетмасинлар! Фақат улар очиқ фаҳш (бузуқлик ёки идда ўтмай чиқиб кетиш каби) ишни қилсаларгина (уйларидан чиқарилурлар). Бу Аллоҳнинг чегараларидир. Кимки, Аллоҳ чегараларидан тажовуз қилиб ўтса, демак, у ўзига зулм қилибди. Сиз билмассиз, эҳтимол, Аллоҳ бу (талоқ)дан кейин бирор ишни пайдо қилар (Талоқ сураси, 1-оят)

Бугун аксарият ҳолларда келинлар ҳали талоқ қилинмасларидан аввал аразлаб чиқиб кетмоқда. Улардан: “Нима учун берухсат кетиб қолдингиз?” деб сўрасангиз: “Ҳайдаб юборишди”, дейди. Куёв томондан: “Нега ҳайдаб юбордингиз?” деб сўрасангиз, “Ўзи кетиб қолди” деб жавоб беради. Шундай муаммоларнинг олдини олиш учун Аллоҳ таоло: “(Идда тугагунча) уларни (яшаб турган) уйларидан (ҳайдаб) чиқармангиз ва улар ҳам ўзларича чиқиб кетмасинлар!” деди.

Ушбу оятга амал қилишнинг улкан фойдалари бор. Тасаввур қилинг, келин талоқ қилинган хонадонидан чиқмайди, эр бошқа хонада, хотин бошқа хонада яшаб туради. Бир неча кун ўтгач, эр-хотин аччиғидан тушади ва бирга ўтказган яхши кунларини эслай бошлайди. Лекин бир-бирини кўришдан маҳрум. Иккаласи ҳам бир-бирининг қадрига етиб, ножўя қилган ҳаракатидан афсуслана бошлайди. Шу жараёнда бир киши ўртани ислоҳ қилишга ҳаракат қилса, ислоҳга келиши  осон кечади. Яна бир жиҳати шуки, уйда ўтган можаро ташқарига чиқмай, оила миқёсида ўзаро ҳал бўлади.

Энди бу ҳолнинг аксини, яъни ҳозирги кундаги аксарият ҳолатга назар солайлик. Аввало куёв, онаси, ёки синглиси келинни яшаб турган уйидан талоқ қилинган тақдирда ҳам ҳайдаб юборишга ҳақли эмас. Фақатгина Қуръони каримда айтилган ҳолатдагина мумкин: “Фақат улар очиқ фаҳш (бузуқлик ёки идда ўтмай чиқиб кетиш каби) ишни қилсаларгина (уйларидан чиқарилурлар)”.

Келин эса аразлаб уйига борганидан кейин эри ва қайнонаси ҳақида яхши сўз гапирмайди. Ўз навбатида баъзи аёлларимизга хос бўлган “Тор қорнимга сиққан, кенг ҳовлимга ҳам сиғасан, худо кўтарсин ўшаларни!” қабилидаги гапларни гапириши табиий ҳол. Уйдан кетиб қолган келин ҳақида ҳам ижобий сўзлар бўлмаслиги аниқ. Демак ояти каримага риоя қилмаслик ҳар икки томонга ҳам хафагарчилик, бир-бирига нисбатан адоват олиб келар экан.

Тўғри, аксарият оқила оналар дарҳол қизи билан куёвнинг хонадонига бориб масалани иссиғида, ётиғи билан ижобий ҳал қилишга ҳаракат қилади. Шундай вақтда куёв томон димоғдорлик қилмай кечиримлиликни ўзларига одат қилса, оила бус-бутун бўлиб, кўрмагандек бўлиб кетади. Акс ҳолда бир кишининг худбинлиги, гина сақлаши сабаб масала жиддийлашади, ҳатто ислоҳдан узоқлашади.

Хулоса шуки, биргина оятга амал қилмаслик бутун бошли оиланинг пароканда бўлиши, фарзандларнинг тирик етим бўлиши, қуда ва қариндошларнинг бир-бирларига нисбатан адоватли бўлишига сабаб бўлади.

Абдулмажид ИСАҚОВ,
Қўқон шаҳар бош имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Мўмин – мўминга кўзгу! Ёҳуд мўмин одоби ила ибратдир!

Кейинги мақола

Мўмин – мўминга кўзгу! Ёҳуд жанозадаги воқеа…

Ўхшаш мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
53
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
41
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
66

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
55
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
51
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
71
Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

07.08.2026
27
“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

07.08.2026
16
Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

05.08.2026
44
Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

04.08.2026
40
Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

04.08.2026
27

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]