Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Hамунали cийрат

78
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам мизожи мубораклари шундай эдики, табларида хулқи беҳаёлик ўзи йўқ эди. Такаллуф билан ҳамма беҳаёлик сўзларни мажлисларда қилмас эдилар. Бозорларда баланд овоз билан сўз қилиш одатлари йўқ эди. Бир киши Жанобга ёмонлик қилса, Жаноб эса унга ёмонлик қилмас эдилар. Балки афв этар эдилар ва гуноҳидан ўтар эдилар (Шамоили Муҳаммадия).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиш ва ёзишни билмас эдилар. Лекин Аллоҳ таолонинг марҳамати билан у зотга ато этилган илм ва ҳикмат билан бутун инсоният учун севимли ва мукаррам зотга айландилар. Аллоҳ таоло ўзининг суюкли ҳабибига берган буюк  ҳикмат ҳамда донишмандликни ўзининг каломида баён этди:
“Аллоҳ Сизга китоб ва ҳикматни нозил қилди ва билмаганингизни билдирди. Аллоҳнинг Сизга нисбатан фазли буюкдир” (Нисо сураси 113 оят).
Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам   буюк ҳикмат соҳиби бўлиб, ўз илмларини иложи борича кўпроқ инсонларга етказишга ҳаракат қилардилар. Уларни ёшига қараб ажратмасдилар. Уларнинг барчаларига бир хилда ҳурмат билан эътибор қилар эдилар.
Абу Килоба айтади. “Молик ибн Ҳувайрис бизга бундай сўзлаб берди:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келганимизда тенгқур йигитлар эдик. Ҳузурларида йигирма кеча-кундуз турдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  раҳмдил ва мулойим эканлар. У зот аҳлимизни хоҳлаб қолганимизни (ёки соғинганимизни) билгач, ортимизда кимларни қолдириб келганимизни сўрадилар, биз айтдик. У зот: “Аҳлларингизнинг олдига қайтинг. Улар билан истиқомат қилинг ва уларга ўргатинг, буюринг – Абу Килоба: “Молик эсимда қолган ва эсимда қолмаган бир қанча нарсаларани айтди”, дейди ва менинг намоз ўқиганимни кўрганингиздек намоз ўқинг. Намоз вақти бўлганда бирингиз сизларга азон айтсин ва сизларга каттангиз имом бўлсин”, дедилар” (Саҳиҳул Бухорий).
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига ҳам бошқаларга ҳам зарар келтириши мумкин бўлган фойдасиз сўзларни сўзламасдилар. Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтдилар: “Аллоҳим! Мен сендан наф бермайдиган илмдан ва қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан ва ижобат бўлмайдиган дуодан паноҳ тилайман”.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлари барчага тушунарли бўлишлиги учун доимо сўзларини уч маротаба қайтарар эдилар”.
Аллоҳнинг Расули инсонларга доимо юмшоқ феъл ва самимият билан муомала қилар эдилар. Ўзлари доимо атрофидагиларга ўрнак бўлишга интилардилар.
Ҳасан розияллоҳу анҳу дедилар: Мен отамдан бобомиз мажлислари ҳақида савол қилдим. Отам дедилар: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ўтириш ва туришлари ҳамиша Аллоҳ таолонинг зикри билан бўлар эди. Бир лаҳза ҳам Аллоҳнинг зикридан алоҳида бўлмас эдилар, қачон бир қавм тўпланган бир мажлисга борсалар, қайси жой ҳоли, бўш бўлса, ўша жойга ўтирар эдилар ва бошқаларни ҳам шундай қилмоққа буюрар эдилар. Жаноб ҳамма ҳамнишинларининг ҳаққини адо қилар эдилар. Кулмоқ, сўзлашмоқ, илтифот қилмоқда ҳаммалари баҳра олар эдилар. Ҳеч бир ҳамнишинлари жанобга ўзидан бошқани муҳтарам билмас эди. Балки ҳаммадан муҳтарам ва яқинман дер эдилар. Ҳар ким жаноб мажлисларида бўлса ё сўзлашиб қолса, жаноб мажлисда ҳам, сўзда ҳам ундан зиёда сабрлик бўлар эдилар. То у зот ўзи туриб кетмаса, Жаноб турмас эдилар. Ҳар ким Жанобдан бир ҳожат тиласа ё ўша тилагини олиб кетар эди ёки бирор ширин сўзларини ва узрларини эшитиб кетар эди. Хулқлари ва яхши мижозлари ҳар қандай бир инсонни сиғдира олар эди. Ҳаммага баробар ота эдилар. Ҳамма қошларида ҳақда баробар эди. Мажлислари ҳамиша ҳилм, ҳаё, имонат ва сабр мажлиси бўлар эди. Мажлисларда овозлар баланд кўтарилмас, ҳурматлар поймол этилмас, унда бўлиб ўтган хатолар ташқарига тарқатилмас эди. Мажлисдагилар ҳаммалари баробар бўлар эдилар. Балки тақвоси борлар афзал ҳисоб қилинар эдилар. Ҳаммалари тавозеълик бўлар эдилар. Улар мажлисда катталарга ҳурмат ва кичикларга раҳму шафқат қилар эдилар. Ҳожати бор одамни ўзларидан ҳақлироқ билиб, Жанобга яқин қўяр эдилар. Мусофир, ғариб келиб қолса, ҳурматлаб, ҳаққини адо қилар эдилар. Ғарибнавозликларини исбот этар эдилар (Шамоили Муҳаммадия).
Абу Рифоъа ал-Адавийдан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилаётганларида ҳузурларига бордим ва: “Ё Расулуллоҳ! Олдингизга бир ғарийб ўз динидан сўраб келди. У ўз динини билмайди”, – дедим.
Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам мен томон юрдилар. Хутбани тарк этдилар. Ул зотга курси келтирилди. Ҳаёлимда унинг оёқлари темирдан эди. (Ҳумайд: менимча, у қора ёғочдан эди, аммо у темир деб ҳаёл қилган, деди)
Бас, у зот унга ўтириб, Аллоҳ ўзларига билдирган нарсалардан таълим бера бошладилар. Кейин хутбани тамом қилдилар”. (Ал-адаб ал-Муфрад).
Аллоҳ таоло Ўзининг суюкли бандаси бўлмиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни энг гўзал сифатлар билан зийнатлаб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни бутун инсоният учун гўзал намуна  ва йўлбошчи қилиб юборди. Аллоҳ таоло ўзининг каломида марҳамат қилганидек: “(Эй имон келтирганлар!)  Сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбаридан гўзал намуна бордир”  (Аҳзоб сураси 21-оят).
Алишер НАИМОВ,
Қувасой шаҳар бош имом-хатиби
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

«Барака мозор»даги «ғаройиб барака»

Кейинги мақола

Яхши ота бўлинг!

Ўхшаш мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
18
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
46
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
80

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
18
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

20.10.2026
11
Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

20.10.2026
6
Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

20.10.2026
12
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

20.10.2026
10
Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
61
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
162
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
52

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.