Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Мунофиқлик: ўтмиш ва бугун

Мунофиқлик: ўтмиш ва бугун
319
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Араб тилида мунофиқликни англатувчи сўзларнинг ўзаги бўлмиш «нифоқ» сўзи “ичи бўш, ташқи кўриниши ўзгача нарса”га ишлатилади. Мисол учун, юмронқозиқ ёки тулкининг уясига ҳам «нифоқ» сўзи ишлатилади. Чунки улар устидан оддий ерга ўхшайди, бир тарафдан кирса, иккинчи тарафдан чиқиб кетаверади. Ҳозирги кунда ажнабий тилларда «тоннель» деб номланаётган иншоотлар ҳам араб тилида «нафақ» дейилади.

Агар бу маънони диний-ақийдавий истилоҳда ишлатмоқчи бўлсак, сиртдан мусулмонликни эълон қилиб, ичидан унга лойиқ бўлмасликка «мунофиқлик» деб айтилади.

Одамлар кўз ўнгида Ислом динига мансублигини эълон қилиб, ҳатто баъзи амалларни ҳам қилиб юрадиган, аслида эътиқоди бузуқ бўлган кишилар «мунофиқ» дейилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида саҳобаларга тинчлик бермаган, уларнинг ортидан чайнаб фисқу фасод тарқатган, иккиюзламачи, қалби ҳасадга тўлиб тошган мунофиқларнинг аламзада авлодлари бугун ҳам бор. Балки улар анча кўпайган. Бобокалонларининг муносиб меросхўрлари ўлароқ, улар ҳам мусулмонларни ортидан иғво тарқатиш, ғийбат қилиш, бўҳтон тўқиш, бадном қилиш каби разилликларда аждодлари ортидан изма-из қолишмай давом этиб келишмоқда.

Бугунги мунофиқлар замон билан ҳамнафас анча тараққийлашиб кетишган. Бобокалонлари сингари хилватхоналарда тўпланиб, тор доирада ғийбат қилиш услуби ҳозир эскирган. Бугунги кунда интернет бор. Турли форумлар, блоглар, гуруҳлар, каналлар, ижтимоий тармоқлар ҳозирги мунофиқларнинг мажлисхонасига айланган. Бугунги мунофиқларда сассиқ ҳид тарқатиш учун имконият янада катта ва қулай. Илгариги мунофиқларнинг ёнида малъун шайтон доим бирга турган бўлса, бугунги мунофиқларга шайтоннинг ҳам ҳожати қолмади.

Бугунги мунофиқлар ўзларидан сассиқ ҳид таратишда аждодларидан ўзиб кетса кетадики, орқада қолишмайди. Илгариги мунофиқлар чиқарган ҳид маълум чегараланган майдондан ташқарига чиққан эмас. Масалан нари борса бир қишлоқни эгаллаган холос. Бугунги мунофиқларнинг сассиқ ҳидлари бутун дунёни қамраб олади. Ахир улар оғзи ва ортидан чиқарган ҳидларини шунчаки ўзаро мулоқот эмас балки халқаро тармоқ орқали тарқатишадида…

Илгариги мунофиқларнинг аксари яҳудий зиёлиларидан бўлган бўлса, бугунги мунофиқлар ҳам оми эмас. Уларнинг ичида ҳар соҳага мансуб олий маълумотлиларни учратиш мумкин: адиблар, ёзувчи-ю шоирлар, муҳандису дастурчилар ва ҳоказо…

Илгариги мунофиқларга “фитна фасод қилманглар” дейилса, улар: “биз ислоҳотчилармиз” дейишар эди. Худди шу жавоб уларнинг болаларида ҳам бор. Фақат хозиргилари янада қўполроқ қилиб жавоб қайтаришади: уларга  “фитна фасод қилманглар” дейилса, улар аввал “сен шукрчи маддоҳсан” дейди ва ортидан “биз ислоҳот қилмасак ким ислоҳот қилади?!” — дейишади.

Илгариги мунофиқлар мусулмонларга йўлиққанда “биз ҳам иймон келтирганмиз” деб ўзларини иймонли қилиб кўрсатишар, ўзаро давраларида эса мусулмонларни устидан кулишар эди. Бугунги мунофиқлар эса мусулмонларни кўрганда улар билан бирга эмаслигини очиқ тан олишади ва уларнинг устидан ҳамма жойда бемалол масхаралаб кулиб юришади. Расмларига ҳақоратли сўзлар қўшиб пасткашликлар қилишади, дин ходимлари устидан кулиб шеърлар ёзишади ва ҳоказо…

Инсон тез-тез Аллоҳнинг зикрини қилиб турса, қалби юмшайди, мулойим бўлади, ҳис қилиш малакаси ошади. Агар Аллоҳ тез-тез эслаб турилмаса, Қуръон ва шариатдан, дин таълимотларидан узоқлашилса, инсон қалбини моғор босади, бағри тошга айланади. Унга Аллоҳнинг зикри ҳам, диний таълимотлар ҳам таъсир қилмайдиган бўлиб қолади.

Мўмин банда нифоқ ва унинг аломатларини яхши таниб олиб, улардан доимо четда бўлиш чораларини кўриши лозим. Жумладан, Аллоҳнинг зикридан, Қуръон ва шариатдан, дин таълимотларидан узоқлашмаслиги керак.

Аҳмаджон ТУРСУНОВ,
Қува тумани “Абу Ҳанифа” масжиди имом-ноиби
(манбалар асосида таёрлади)

Калит сўзлар: мақоламунофиқлик
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Тинчлик – олий неъмат!

Кейинги мақола

Аҳмадхон домла: «Мазҳаблар осмондан тушмаган ёки уни бирор киши ихтиро қилмаган»

Ўхшаш мақолалар

Жаҳолатга қарши - маърифат!

Маҳалла ва жамият ободлиги эл-юрт фаровонлигидир

12.03.2026
12
Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи!
Мақолалар

Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи!

25.02.2026
38
Ғанимат ой Рамазон
Мақолалар

Ғанимат ой Рамазон

24.02.2026
12

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи!

Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи!

15.03.2026
5
Поклик ва ободончилик — эзгу анъаналар давоми

Поклик ва ободончилик — эзгу анъаналар давоми

15.03.2026
4
Рамазон – ватандошларни бирлаштирган маънавий кўприк

Рамазон – ватандошларни бирлаштирган маънавий кўприк

13.03.2026
27
Масжидул-латифда Рамазон шукуҳи

Масжидул-латифда Рамазон шукуҳи

13.03.2026
7

Маҳалла ва жамият ободлиги эл-юрт фаровонлигидир

12.03.2026
12
Рамазон шукуҳи: «Хожа Абдуллоҳ ал-Ансорий» масжиди

Рамазон шукуҳи: «Хожа Абдуллоҳ ал-Ансорий» масжиди

04.03.2026
33
Рамазон файзи: ифторлик дастурхонлари кўнгилларни шод этмоқда

Рамазон файзи: ифторлик дастурхонлари кўнгилларни шод этмоқда

04.03.2026
39
Рамазон файзи — қалбларга меҳр, хонадонларга барака олиб кирмоқда

Рамазон файзи — қалбларга меҳр, хонадонларга барака олиб кирмоқда

28.02.2026
33

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика