Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

Лоқайдлик ёҳуд қопқон ҳикояси

Лоқайдлик ёҳуд қопқон ҳикояси
236
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Кунларнинг бирида сичқон ферма хўжайини қўйган қопқонни кўриб қолди. У бу ҳақда қўйга, товуққа ҳамда сигирга айтиб берди. Аммо улар бунга жавобан: “Қопқон бизнинг муаммойимиз эмас. Биз унинг нимасидан қўрқамиз? Унинг бизга ҳеч қандай алоқаси йўқ”, дея унга бефарқ бўлишди.
Кунлар ўтиб,  бир куни қопқонга илон тушиб қолди ва хўжайиннинг хотинини чақиб олди. Хотинининг танасидан илоннинг заҳрини чиқариб ташлаш ва унга қувват бўлади, деган умидда фермер товуқни сўйди-да, ундан хотинига товуқ шўрва тайёрлаб берди. Касалманд хотинини кўришга келаётганлар олдида уялиб қолмаслиги учун қўйни сўйди ҳамда унинг гўштидан турли таомлар тайёрлаб, меҳмонларни кутиб олди. Аммо, афсуски, хотини вафот этди. Маракани ўтказиш учун фермер сигирни ҳам сўйишга мажбур бўлди.
Бу ўтган вақт мобайнида вазиятни ўз уясидан кузатиб турган сичқон бўлиб ўтган ҳодисалар ҳақида фикр юритарди…
Қиссадан ҳисса. Бу ҳаётда ҳеч ким ҳеч нарсадан ҳимояланмаган, шу сабабли бошқанинг муаммосига бефарқ, лоқайд бўлмаслик керак.  Шунинг учун инсон доимо сергак юриши, огоҳ бўлиши шарт.
Лоқайдлик – жамиятдаги бир иллат ҳисобланади. Агар бир мевага чирик тушса тез орада чирик тушган жойини кесиб, олиб ташламаса мевани ҳамма жойини эгаллайди.
Инсон зотининг бошига тушадиган офат-кулфатларнинг кўпчилиги “Менга нима”, “Мени нима ишим бор”, “Нима бўлса бўлар” каби сўзларни айтишдан, яъни лоқайдлик, дангасалик, бепарволикдан келиб чиқади. Бепарволик ва лоқайдлик биргина мусулмонларнигина эмас, балки бутун дунё халқларини ташвишга солаётган муаммолардандир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ривоят қилинган ҳадиси шарифларда ҳам ўзгаларнинг  ҳолидан хабардор  бўлиш, бошқаларга раҳм-шавқат кўрсатиш, бошига муаммо ёки ташвиш тушган  мусулмон қардошига ёрдам қўлини чўзиш каби ишларда лоқайд бўлмасликка чақирилади: “Ким дунёда бир мўминнинг дунё ғамларидан бирини енгиллаштирса, Аллох таоло ҳам ундан қиёмат ғамларини енгиллаштиради. Ким қийинчиликда қолган биродарини осонликка чиқарса, Аллоҳ таоло уни дунё ва охиратда осонликка чиқаради. Агар банда биродарига ёрдам берса, Аллоҳ таоло ҳам бандасининг ёрдамида бўлади  (Муслим ва Бухорий ривояти).
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов  “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли асарида ҳам лоқайдлик, бепарволик ҳақида шундай деган эдилар:
 “Азалдан маълумки, бепарво одам душмандан ҳам хавфлироқдир, чунки душманнинг кимлиги, асл қиёфаси сиз учун олдиндан маълум бўлади. Бироқ лоқайд ва бепарво одамнинг қиёфасини бирданига билиб бўлмайди. Шунинг учун у ичингизда юриб сизга қарши тиш қайрайдиган душманлар учун имконият яратиб беради”.
Шундай экан, бугунги кун ёшлари яратиб берилаётган имкониятлардан оқилона, унумли фойдаланиб, билимларни пухта эгаллаши, ватанимиз равнақига ҳисса қўшадиган баркамол шахслар бўлиб етишмоғимиз лозим. Ҳаётимизни тақво билан зийнатламоғимиз даркор.
Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу)дан: “Тақво нима?” деб сўралганда, “Араблар сертикан майдондан яланг оёқ бўлиб, тикандан сақланиб ўтишни тақво деб атайдилар”, деганлар. Ҳаётда гуноҳ ишлар худди тиканларга ўхшайди. Ким улардан эҳтиёт бўлмаса, озор чекади, гуноҳ маъсият ишлардан сақланган эса тақво қилган бўлади.
Бугунги кунга келиб юртимиз кундан кунга яшнаб гўзаллашиб, чирой очиб одамлар иқтисоди кундан кунга яхшиланиб бормоқда. Мана шу тинчлик, хотиржамлик неъматини кўз қорачиғидак асраб қолайлик. Аллоҳ таоло барчаларимизни лоқайдлик ва худбинлик каби инсонийликка хос бўлмаган иллат ва маънавий хасталиклардан паноҳида асрасин. Юртимиз тинчлиги ва ўзгалар ғам-ташвишига шерик бўлиб, миллатимизга хос халқ хизматига камарбаста бўлиб яшаш ҳам биримизнинг бурчимиздир.
Раҳматилло МАДАМИНОВ,
Қўштепа тумани “Эшонгузар” масжиди имом-ноиби
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

«Дин хизматидаги хоинлар»

Кейинги мақола

Қўшнининг косаси

Ўхшаш мақолалар

Зулҳижжа ойи бошланди, бу ойда қандай амаллар бажарилади?
Мақолалар

Зулҳижжа ойи бошланди, бу ойда қандай амаллар бажарилади?

18.05.2026
31
Қоидабузарлик ўзганинг ҳақига хиёнатдир
Мақолалар

Қоидабузарлик ўзганинг ҳақига хиёнатдир

13.05.2026
13
Илм – саодат калити
Таълим-тарбия

Илмнинг фазилати

27.04.2026
36

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Фарғонада “Медиа ҳафталик” бошланди

Фарғонада “Медиа ҳафталик” бошланди

18.05.2026
7
Муфтий ҳазрат фарғоналик зиёратчилар билан учрашдилар

Муфтий ҳазрат фарғоналик зиёратчилар билан учрашдилар

18.05.2026
12
“Президент ҳожилари” Ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилишди

“Президент ҳожилари” Ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилишди

18.05.2026
27
“Ҳазрати Али” жоме масжидидаги жума суҳбати

“Ҳазрати Али” жоме масжидидаги жума суҳбати

18.05.2026
9
Зулҳижжа ойи бошланди, бу ойда қандай амаллар бажарилади?

Зулҳижжа ойи бошланди, бу ойда қандай амаллар бажарилади?

18.05.2026
31
“Президент ҳожиси” мақоми соҳиблари пойтахтга кузатилди

“Президент ҳожиси” мақоми соҳиблари пойтахтга кузатилди

18.05.2026
11
Бўлажак ҳожилар Ҳаж амалларига пухта тайёргарлик кўрмоқда

Бўлажак ҳожилар Ҳаж амалларига пухта тайёргарлик кўрмоқда

15.05.2026
21
Имом Бухорий мажмуасига ташриф

Имом Бухорий мажмуасига ташриф

15.05.2026
17

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика