Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

Қўшнининг косаси

Қўшнининг косаси
126
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
– Қизалоғим, бориб бувингга қараш. Бугун эҳсон беришаётган экан. Мен ишдан қайтгач бораман. Ҳеч йўқ, ул-бул обкеб бериб турарсан.
Кичкина эдим. Онамнинг бу сўзларини эшитиб, бормайман, деб хархаша қила бошладим. Шунда онам мен рад этолмайдиган сабабни кўрсатди:
– Қизим, эҳсонда хизмат қилиш савоб. Борақол!
Бордим. Анча-мунча ярим-ёрти ишларга қарашдим. Хизмат қилаётган келинойиларнинг болаларига қараб турдим. Келганимдаёқ бувимга: «Савоб топиш учун келдим. Менга кўпгина иш буюринг», дегандим. Шунинг учун бўлса керак, хизмат қилишга шай турганлар кўплигига қарамай  бувим имлаб чақириб қолдилар. Учиб бордим.
– Қизалоғим, каттароқ косага совуқ чойдан тўлдириб қуйиб кел. Анорхон бувинг кўп чанқайди.
Югургилаб кетдим. Идишлар орасидан энг катта косани танлаб чой қуйиб келдим. Бувим идишни олдилар-да, унга синчиклаб қарадилар:
– Бу қўшнининг косаси-ку. Жойига олиб боргин-да, бошқасига қўйиб кел.
– Чойни ичиб олсинлар, кейин…
– Бўлмайди, қизим, ҳозироқ обор. Мени қарздор қилиб қўйма!
Бувимнинг буйруқларини бажардим. Аммо уларнинг сўзларини тушунолмай роса қийналдим. Кўп идиш синдирганим учун шунақа қилдилар, деб бола кўнглим бир оз ранжиб ҳам олди. Аммо меҳмонлар кетгач, бувим шубҳаларимни тарқатдилар ва галдаги унутилмас сабоқни дилимга жойладилар:
– Болажоним, бояги гапимдан ранжиган кўринасан? Сен олиб келган бояги косада кеча қўшни овқат чиқарган экан. Ундаги таомни ейишга ҳақимиз бор, аммо косани ишлатишга асло ҳақимиз йўқ. Чунки қўшни уни бизга ишлатиш учун бермаган. Агар ишлатсак, қўшни ҳақига хиёнат қилган бўламиз. Арзимасдек туюлган бу нарса бўйнимизга бировнинг ҳақи деган  улкан қарзни илади. Бировнинг ҳақини бу дунёда ўтамасанг, қиёматда, тўлов учун савобдан бўлак ҳеч вақойинг бўлмаган, ҳар бир савоб ўзинг учун керак бўлган пайтда тўлайсан. Шунинг учун  бу борада эҳтиёткор бўлиш керак. Қўшнига косасини олиб кириб, унга рухсатингизсиз чой қуйиб қўйдик, рози бўлинг, деб сўраб чиққин!..
Бугун ушбу воқеани ёдга оларканман, дилимда қўрқув пайдо бўлди.  Эҳ-ҳе, мен  қанчадан-қанча  идишларга эгаларининг рухсатисиз «чой қуйиб» қўйганман. Ёру биродарлар, қўни-қўшнилар, сизларнинг қанча «идишлар»ингиздан рухсатсиз «фойдаландим», қанча ҳақларни бўйнимга илдим. Уларнинг тўлови қиёмат кунида гарданимга тушмаслиги учун ҳаммангиздан розилик сўрайман.
Ҳақингизга рози бўлинг!
*Изоҳ: Эҳтимол, ошириб юборибди дейишингиз мумкин. Аммо бугунги кунимизда авж олган бировни ҳақидан қўрқмаслик,  унга нисбатан қилинган хиёнат эса ҳеч иккиланмай «диёнат» деб қабул қилинаётгани замирида айнан шу каби кичик жиҳатларга эътиборсизлигимиз нишонаси эмасмикин?! Ахир аждодларимиз юқоридаги воқеа каби бировнинг заррачалик ҳақини ҳам ноҳақ йўл билан ейишга ҳазар қилишгани маълум ва машҳур эмасми?! Хулоса ўзингизга ҳавола…
Нигора Мирзаева
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Лоқайдлик ёҳуд қопқон ҳикояси

Кейинги мақола

Ғофиллардан бўлмайлик

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
7
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
29
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
28

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
7
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
10
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
20
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
29
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
121
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
28

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.