Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Исломда оила ва никоҳга бўлган эътибор

264
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Исломда оилани мустаҳкамлашга катта эътибор берилиши бежиз эмас албатта. Чунки ер юзининг обод этилиши, дунёнинг ривожланиши, жамиятнинг фаровон, халқнинг тотув яшаши замирида оила мустаҳкамлиги, оиладаги тинчлик-осойишталикнинг ўрни беқиёсдир. Зеро, оилада тинчлик-хотиржамлик ҳукм сурсагина, кўнгилга бирор нарса сиғади.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Унинг аломатларидан (яна бири) – сизлар таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир” (Рум сураси, 21-оят).

Аллоҳ таоло инсон зотини яратганда, унинг фитратига жуфтлик ҳаётига қизиқиш, ўзидан насл, зурриёт қолдириш ва бу дунёнинг бошқа матоларига бўлган майл истакни жойлаб қўйган. Инсон дунёга келар экан, секин-аста  ўсиб улғайиб борган сари ундаги жуфтлик ҳаётига бўлган майл истаги зуҳур қила бошлайди, бориб-бориб киши ушбу майл, истакка беихтиёр бўйин сунади. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг бешак, бир ҳикмати илоҳийсидир.

Динимиз таълимотининг асоси бўлмиш Қуръони каримда оила ва унга оид масалалар жуда кенг ва батафсил баён қилинган. Жумладан, кимлар билан никоҳланиш мумкин, кимларга мумкин эмаслигидан тортиб, оила қурилгач унга ким раҳбарлик қилиши, эр ва ҳотиннинг ҳақ-ҳуқуқ ва бурчлари, оилада дунёга келадиган фарзандлар тарбияси, отанинг она ва бола таъминотига эътиборли бўлиши масаласи, ҳатто эр-хотин ўртасида чиқиши мумкин бўлган можароларни қай тарзда ҳал қилиш, уларни яраштириш учун ҳар икки томондан адолатли ҳакамларни жалб этиш, борингки, агар эр хотин ажралишга мажбур бўлган ҳолда қай тарзда ажрим қилиш ҳолатигача Аллоҳ таолонинг Ўзи каломида батафсил баён қилиб берган. Ўз навбатида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам кўплаб ҳадисларида оила ва никоҳ масаласига қайта-қайта мурожаат қилганлар.

Имом Термизийдан келтирилган ривоятда Расулуллоҳ (с.а.в): “Тўрт нарса Пайғамбарларнинг суннатларидан: “Ҳаё, хушбўйлик сепмоқ, мисвок ва никоҳ”, дедилар. Ушбу тўрт нарса ҳазрати Одам (а.с.)дан тортиб, Муҳаммад (а.с.)гача бўлган барча пайғамбарларнинг суннатидир.

Анасдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ким уйланса, динининг ярмини қўриган бўлади. Қолган ярми ҳақида ҳам Аллоҳдан қўрқсин”, дея марҳамат қилган бўлса, бошқа бир ҳадиси шарифнинг мазмунида эса: “Киши вафот этганда барча амал, савоблари тўхтайди. Лекин уч амал савоби давом этиб туради, булардан бири – солиҳ фарзандининг хайрли ишлари ва у ҳақдаги дуоларидан бориб тургувчи савоб”. Солиҳ фарзанд эса шаръий никоҳ туфайли дунёга келшини билдирганлар.

Яна бир ҳадиси муборакда: “Сизларнинг энг яхшингиз ўз оила аҳлига яхши муомалада бўлганингиздир”, деб марҳамат қилганлар.

Демак, юқорида зикр қилинган ояти карима ва ҳадиси шарифлардан оиланинг муқаддас экани, никоҳ мўмин-мусулмонлар эҳтиром қилиши даркор бўлган Аллоҳнинг буюк неъмати экани қайд этилмоқда. Оила ва никоҳ Аллоҳ таолонинг неъмати экан, кимки шу неъматга мушарраф бўлган бўлса, қиёмат куни уни қай тарзда истефода қилгани ҳақида сўралиши муқаррар. Хўш, биз бугун оила ва никоҳ неъматининг қадрига етяпмизми? Унга хиёнат қилиб қўймаяпмизми?

Шукрки, бугун ўзининг ибратли ҳаёти ила барчамизга намуна бўлаётганлар ҳам талайгина. Бироқ, гуруч курмаксиз бўлмаганидек, оиланинг қадри ва шаънини топтаётган, никоҳнинг ҳурматини поймол қилаётганлар ҳам учраб тургани қалбни жунбушга келтиради. Зеро, никоҳ боғланиши, янги оиланинг вужудга келиши Аллоҳ учун ёқимли бир ҳол бўлса, оиланинг ажралиши, никоҳнинг бузилиши эса Аллоҳнинг ғазабини келтиради. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ ўзи рухсат бериб, ҳалол қилган нарсалар ичида ўзи энг ёмон кўрадигани талоқдир», деганлар.

Афсуски, охирги вақтда никоҳга панжа орасидан қараладиган бўлиб қолди. Келин бутун умрини бахшида қилиб, ота-онасининг измидан чиқиб, эрининг измига киради. Куёв қизни омонат ўлароқ қабул қилади. Боқиши, ўқитиши, касал бўлса даволатиши, ҳамма масъулиятни ўз бўйнига олиши керак. Биз шуни никоҳ ўқиш чоғида тушунтиришимиз, эр-хотиннинг бир-бирининг олдидаги бурч ва вазифаларини ўргатишимиз керак.

Қайд этиш лозимки, оилавий ажримдан, аввало, аёл, вояга етмаган бола азият чекмоқда. Айрим ҳолларда оиладаги турли келишмовчиликлар туфайли ёш оила пароканда бўлиб, афсуски, норасидаларнинг моддий таъминоти, руҳияти, тарбияси, тақдири, келажаги савол остида қолмоқда.

Ажримларнинг олдини олиш, оилани мустаҳкамлашга тарғиб қилиш ўрнига айрим шахсларнинг шаръий никоҳни ноқонуний бўлишига сабабчи бўлишлари янада ачинарли ҳолатдир. Шаръий никоҳни белгиланган тартибларга зид равишда норасмий шахс томонидан ўқилиши эса ушбу никоҳни ноқонуний бўлишига олиб келаётгани тажрибадан маълум.

Ҳанафий мазҳабининг мўътабар манбаларидан «Дуррул мухтор» китобида бундай дейилади: “Одамзодга никоҳ ва иймондан бошқа ҳатто жаннатда ҳам давом этадиган ибодат йўқ. Оила шундай саодатбахш бир боғки, у ҳатто жаннатда ҳам давом этади. Ҳар қандай шартнома маълум муддатдан сўнг кучини йўқотади, аммо бир-бирларидан рози бўлган умр йўлдошларнинг биргаликдаги ҳаёти ўлим билан ҳам тугамайди”.

Азиз ўқувчи! Энди айтингчи, шунда ҳам оила ва никоҳга беписанд бўлиш бизга ярашадими? Бировни ҳаққини ейиш, бошқаларга зулм қилиш, ҳатто ёмон гапиришдан тийилсагу, аммо оилага келганда бу қоидаларни унутсак, ша адолатданми? Ёйинки бир пиёла сувни беҳуда исроқ қилишни гуноҳ деб билсагу, аммо жуфти ҳалолимиз ҳаққи поймол қилиш, фарзандларимизни тирик етим қилишни оддий ҳол дея қабул этсак, шу инсофданми? Хулоса ўзингиздан. Бизнинг истагимиз эса, Аллоҳ таоло оилаларимизни чинакам бахтиёр оилалардан қилсин, ҳар бир оилани мустаҳкам ришталар билан боғлаб, икки дунё саодатига эриштирсин!

Убайдуллоҳ АБДУЛЛАЕВ,
Фарғона вилояти бош имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Бу йил ҳаж сафарига бориш учун навбатга ёзилганларнинг навбати сақланадими?

Кейинги мақола

Ёлғончи менинг умматимдан эмас

Ўхшаш мақолалар

Онанинг дили оғриса, ер ҳам титрайди
Мақолалар

Онанинг дили оғриса, ер ҳам титрайди

14.08.2023
49
Жаннатнинг даражаси нечта?
Мақолалар

Жаннатнинг даражаси нечта?

24.07.2023
40
Муҳаррам ойи
Мақолалар

Муҳаррам ойи

20.07.2023
33

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Президент Шавкат Мирзиёев юртимиз ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

30.09.2023
6
Нуриддин домла Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайландилар (фото)

Муфтий Нуриддин домла Холиқназар ўқитувчи ва мураббийларни умумхалқ байрами билан табриклади

30.09.2023
5
«Мавлид ҳадялари» сабаб кўнгиллар шод бўлмоқда

«Мавлид ҳадялари» сабаб кўнгиллар шод бўлмоқда (видео)

30.09.2023
3
Оғизда «иймон келтирдик» дейиш билан одам боласи мусулмон бўлиб қолмайди

Оғизда «иймон келтирдик» дейиш билан одам боласи мусулмон бўлиб қолмайди

30.09.2023
15
Умму Кулсум бинти Муҳаммад (с.а.в.)

Умму Кулсум бинти Муҳаммад (с.а.в.)

28.09.2023
13
Ҳақ йўлинда ким сенга

Ҳақ йўлинда ким сенга

28.09.2023
11
«Мавлид ҳадялари» сабаб кўнгиллар шод бўлмоқда

«Мавлид ҳадялари» сабаб кўнгиллар шод бўлмоқда

27.09.2023
22
Азон садолари янграйди

Азон садолари янграйди

25.09.2023
34

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика