Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Ислом ниқобидаги экстремизм нима?

Фитна-фасоддан сақланинг!
149
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Эзгулик дини бўлган ислом кишиларни тинчлик ва барқарорликка, ўзаро бирлик ва ҳамжихатликка даъват этади. Бироқ ундан ғаразли мақсадларни амалга ошириш йўлида фойдаланиш ҳоллари авж олиб бораётганини афсус билан қайд этиш лозим. Дин ниқоби остидаги экстремизм ва терроризм глобал таҳдидга айлангани ҳам шундай хулоса чиқариш имконини беради. Бу жараённинг энг хатарли жиҳати динни сиёсийлаштириш воситасида ҳокимиятга интилиш, динда одамлар орасида нифоқ солиш, қўпорувчилик ишларини амалга ошириш ва ғаразли манфаатларни рўёбга чиқаришда фойдаланишга уринишларда намоён бўлмоқда.

Замонавий шакл-шамойил касб этган бундай мутаассиблик, аксарият ҳолларда, ислом байроғи остида амалга оширилаётганини кўпчилик билади, аммо унинг ибтидоси қаерда эканидан ҳамма ҳам хабардор эмас. Ўрганиш бундай оқимлар қарашлари ва амалиёти Мисрнинг Исмоилия шаҳрида юзага келган “Мусулмон биродарлар” (“Жамоат ал-ихвон ал-муслимин” қисқача “биродарлар”) диний-сиёсий ташкилотининг ғоявий ақидавий асослари, фаолият услубларига бориб тақалишини кўрсатади. Аслида ислом ниқоби остида пайдо бўлган экстремистик ҳаракатлар тарихига эътибор берадиган бўлсак, уларнинг илдизлари узоқ мозийга бориб тақалишини кўриш мумкин.

Ҳазрати Али (р.а.) даврларида пайдо бўлган, ўзларини ҳақиқий мусулмон, сафларига қўшилмаганларни диндан қайтган деб эълон  қилиб, уларга қарши муросасиз кураш олиб борган “хорижийлар” (“ажралиб чиққанлар, исёнчилар”) диний-сиёсий оқим фаолияти фикримизни исботи бўла олади. Хорижийлар ўз талқинидаги соф ислом қоидаларига қатъий риоя қилиш тарафдори эдилар. Айнан хорижийлар уларнинг қарашлари ва фаолиятига қўшилмаганларни кофирга чиқариш, уларга қарши “жиҳод” олиб бориш хақидаги ғояларни ишлаб чиқиб, террор услубини қўллаш орқали ҳукмдорларни жисмонан йўқ қилиш амалиётини бошлаб берган эди. Шунингдек, хорижийлар диндор кишиларнинг ислом арконларига содиқлигини амалга оширган ишларига қараб баҳолаш керак деб ҳисоблаб, уларнинг талқинидаги ислом қоидаларига риоя қилмаган ҳар қандай ҳукмдорга бўйсунмаслик, уни ағдариб ташлаш зарурлиги хақидаги ғояни илгари сурган эди. Бундай ғоялар ҳокимият учун курашнинг зўравонликка асосланган усуллари келиб чиқишига ва минглаб кишиларнинг ҳалок бўлишига олиб келди.

Мутаассиблик ғоялари ва амалиёт ривожида Нофиъ ибн ал-Азрақий томонидан асос солинган, энг муросасиз ва шафқатсиз жамоа номини олган. Азрақийлар оқими алоҳида ўрин эгаллайди. Азрақийлар гуноҳи кабира (катта гуноҳ) қилган барча мусулмонларни кофир деб, уларнинг таълимотига қўшилмаган кишиларга қарши жиҳод қилиш, ҳаттоки кексалар, аёллар ва болалар қонини тўкишни ҳалол деб билганлар.

Толибжон ЭРГАШЕВ,
Бувайда тумани бош имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилишни истасангиз…

Кейинги мақола

Байтуллоҳни ҳаж қилишни бидъат деювчи тоифа ҳақида биласизми?

Ўхшаш мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
18
Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
104
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
46

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
18
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

20.10.2026
11
Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

20.10.2026
6
Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

20.10.2026
12
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

20.10.2026
10
Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
61
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
162
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
53

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.