Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Инсон учун берилган бебаҳо неъматлардан бири бу – умр!

Инсон учун берилган бебаҳо неъматлардан бири бу – умр!
195
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

“Умрингдан ўтганининг эвази йўқдир. Ундан сен  учун ҳосил бўлган нарсанинг баҳоси йўқдир”.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг ушбу ҳикматида банда учун энг азиз бўлган неъматлардан бири бўлмиш умр неъматини зое қилмаслик, унинг қадрига етиш ҳар бир мўминнинг таъкидланган бурчи эканини эслатмоқда.

Мўмин-мусулмон инсоннинг ўз ҳаётини тартибга солишида, ишларининг баракотли бўлишида, ибодатларининг қабул бўлишида, турмушининг гўзал бўлишида, бу дунё ва охиратда бахту саодатли бўлишида, хуллас, ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида исломий маърифат керак, илм керак. Ана шунда ҳамма иш яхши, тўғри йўлга қўйилган бўлади.

Дунё яралибдики, инсоният ниманингдур ғами билан ҳаёт кечиради, лекин ўша ғами уни охири қаерга олиб боришини билмасада, умидини узмайди. Охири бориб умримизни сарҳисоб қилаётганимизда ортидан келган ғамимиз гоҳида яхши экани, баъзида эса ғалат йўл эканини англаймиз. Бир Форс олимининг қуйидаги мисраларига эътибор қаратинг:

Эй дўст, биё, то ғами фардо нахурем,
В-ин якдама умрро ғанимат шуморем.
Фардо, ки аз ин даёри куҳан даргузарем,
Бо ҳафтодҳазорон сарбасарем.

Яъни, дўстим кел, эрта ғамини емайлик, бир дамлик умрни ғанимат билайлик. Эрта, бу кўҳна диёрдан кетганимизда ҳамма ўтган уммат билан ёнма-ён бўламиз.

Аллоҳ таоло Ҳашр сурасида марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар!  Ҳар бир жон эртанги кун учун нима тақдим қилганига назар солсин” (18-оят).

“Эртанги кун”дан мурод, қиёмат. Қиёмат нисбатан жуда яқин вақт, шунинг учун ҳам у “эрта” дейилади. Демак, ҳар бир инсон қиёмат куни учун нима иш қилганини ўйлаб қўйиши керак.

Албатта, қиёмат куни мол-дунё, мансаб, насаб, ёр-дўст ёрдам бера олмайди, балки иймон, Ислом ва қилинган яхши амаллар ёрдам беради. Шунинг учун ҳар бир одам қиёматга тайёргарлигини кўриб қўйиши, солиҳ амалларда бардавом бўлиши керак.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Ҳисоб-китоб қилинишингиздан олдин ўзингизни ўзингиз ҳисоб-китоб қилинг. Амалларингиз тортилишидан олдин ўзингиз тортинг», деганлар.

Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни Одам боласининг қадами Робби азза ва жалланинг ҳузуридан то У Зот ундан  беш нарса ҳақида сўрамагунича узилмас: умридан, уни нимага сарфлагани ҳақида; ёшлигидан, уни нимада ўтказгани ҳақида; молидан, уни қаердан касб қилди-ю, нимага инфоқ қилгани ҳақида ва илмига қандай амал қилгани ҳақида» дея марҳамат қилганлар.

Азиз биродарим, шундай экан, ўзимиз ва амалларимиз сарҳисоби биз учун қадрли доим, инсон бўлиб ва яна мусулмон ҳолда истиқомат қилар эканмиз, ўзимиздан яхши из қолдириб ортимиздан унинг савобидан насиба бориб турадиган амалларни фурсат борида қилиб олишимиз даркор.

Воҳидхон Камолов,
Сўх тумани бош имом-хатиби

Калит сўзлар: инсоннеъматУмр
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Вилоятда диний-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди

Кейинги мақола

Муфтий ҳазратга янги ўринбосарлар ва ислом институтига янги ректор тайинланди

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
13
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
31

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
10
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
13
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
13
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
111
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
22
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.