Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Илмсизлик нодонлик демак!

112
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ислом дини барча мусулмонларга фақат ибодатни эмас, балки талаби илмни ҳам фарз қилиб, илм билан машғул бўлишни ибодат даражасига кўтарган диндир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда илмнинг нақадар улуғлиги ҳақида кўплаб ояти карималарни нозил қилган. Жумладан, сураи Зумарда: “Айтинг: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми…?!” Бундан Аллоҳнинг ҳузурида илм жаҳолатдан устун туриши маълум бўлади. Инсоний фазилат ва камолотнинг боши, жамият фаровонлигининг асоси илмдир. Илмсиз ҳеч бир шахс фазилат ва камолотга, бирор жамият фаровонликка эришмаган ва эришолмайди.

Дастлабки нозил бўлган Қуръон ояти инсонларни ўқишга даъват этиш  билан “Ўқи” амри билан бошланган. Зеро ўқиш билан илм ҳосил бўлади.

Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг  муборак ҳадисларида марҳамат қилганлар: “Илм ўрганишга интилишлик ҳар бир мусулмонга фарздир”.

Илм олиш ёш билан чегараланмайди. Туғилишдан то умр сўнгигача илм олиш вақтидир. Ҳазрати Анас (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Илм олинглар ва ўргатинглар, нодон ҳолда ўлиб кетманглар”, дея васият қилганлар.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, “илм” лафзидан мурод мазкур оятлару  ҳадисларда фақат диний ёки дунёвий илм эмас, балки мусулмонлар учун ҳам дунёвий, ҳам ухровий ишларида зарур бўладиган барча илмлардир. Шунинг учун ҳам уламоларимиз: “Ҳар бир мамлакатда диний илмлардан ташқари турли касбу-ҳунар, саноат-фан ва бошқа кўплаб керак бўлиб турадиган нарсалар илмини ҳам шу мамлакат аҳолисидан кимлардур  ўрганмоғи  фарзи кифоядур. Агар бирор киши ҳам мазкур керакли илмларни ўрганмасалар, аҳолининг ҳаммаси гуноҳкор бўладилар” дея таъкидлаганлар.

Ҳақиқатдан ҳам охират саодати ва мукофоти учун ишлаб оладиган ва ҳозирлик кўриладиган майдон шу дунё бўлгандан кейин, ўз замонасининг илму фан тарақиётидан ўзига яраша хабардор бўлмаган олимни ҳақиқий олим деб бўлмайди, албатта. Шунинг учун ҳам, фарзандларимизни дину диёнатли, илм-фан, касбу-ҳунар ҳамда, ҳозирги замон фанининг ютуқларидан баҳраманд бўлишига тарғиб ва ташвиқ этишимиз лозим бўлади.

Тараққий этиб бораётган замонда юртимизда ҳам билим олиш учун шарт-шароитлар муҳайё экан, замонавий технология имкониятларидан унумли фойдаланиб, барча соҳадаги билимларимизни пухта ўзлаштириб боришимиз, шу сабаб, икки дунё саодатига сазовор бўлишга интилишимиз лозим  бўлади.

А.Наимов,
Фарғона вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Киши гапирган сўзининг маҳкуми, гапирмаган сўзнинг ҳокимидир!

Кейинги мақола

“Тил югуриғи бошга”

Ўхшаш мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
14
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
46
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
80

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
14
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

20.10.2026
10
Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

20.10.2026
6
Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

20.10.2026
11
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

20.10.2026
10
Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
61
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
159
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
52

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.