Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

Ёшликдаги каромат

Ёшликдаги каромат
224
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Айтишларича, Аввал қишлоғидан икки киши бир масаланинг жавобини сўраб Марғилонга Холмуҳаммад қори домла ҳузурига келадилар. Улар кириб келишганда домла қаёққадир шошиб турган экан, уларни тинглаб: “Бу батафсил тушунтириш талаб этадиган савол, сизлар  Хотин-ариққа бориб, шогирдим,  Абдуссамад охунддан жавоб оласизлар”,  – дейдилар.
Охунд даданинг талабалик  пайтлари экан, ўшанда. Аввалликлар излаб келиб масжид ёнида таҳорат олаётган Охунд дададан уйларини сўрайдилар.  Охунд дада улар билан кўришиб, ўзларини танитадилар ва  улар сўрамай туриб ўша ерни ўзидаёқ саволларига жавоб бериб юборадилар.
Келтирилган воқеа Охунд даданинг кароматларига мисол бўлишидан ташқари,  устоз Холмуҳаммад қорини у кишига  бўлган  ишончларига ҳам ёрқин мисолдир.  Буни бошқа воқеаларда ҳам кўришимиз мумкин.
Маълумки, илм толиблари ўртасида ҳам гоҳ холисона, гоҳ ҳасад бино қилган рақобат учраб туради. Холмуҳаммад қори домла кўзлари кўрмаслигига қарамай  доим Охунд дада ўтирган тарафга қараб  гапирар эканлар.  Буни кўрган талабалар ўзларича  режа тузибдилар. Улар, “Устоз мудом Абдуссамад томонга қараб дарс айтади, келинглар ўринни алмаштриб қўямиз”, дейишади.  Ўзаро маслаҳат битгач эртаси бири келиб одатда Охунд дада ўтирадиган жойни банд этади. Охунд дадага хонанинг бошқа бурчагидан жой тегади. Устоз кўзлари кўрмаганига қарамай Охунд дада  жой топган тарафга қараб дарс айта бошлайди.
Ҳайрон бўлган талабалар кейинги гал бу жойни ҳам ўзгартиришади. Лекин қалб кўзини беркитиш мумкин эмас эди, устознинг ботиний кўзи  жамоа орасидан ўзи меҳр қўйган шогирдни қийналмай топиб олади. Лекин бу ҳақда уларга бирор нарса демайди.
Орадан йиллар ўтгач Охунд дада бир муносабат билан устозни хонадонга  таклиф қиладилар. Бирга таълим олган  шериклари ҳам  ҳозир бўлишади. Суҳбат охирида Холмад қори домла: “Фалончи”, деб бир талабани номини айтадилар ва: “Фалон китобни олиб, фалон бетини ўқи”, – дейдилар. Кейин бошқасини чақириб, унга ҳам шундай дейдилар, сўнгра  яна бошқасига ўқитадилар. “Энди Абдуссамадга  беринглар”,  – дейдилар. Ташқарида хизмат қилиб юрган йигитни чақиришади. Ҳеч нарсадан хабарлари йўқ келиб иборани ўқиб берадилар. Охирида устоз      талабаларга ўқиш асносида йўл қўйган хатоларни бирма-бир айтиб беради, аммо Охунд дадага индамайдилар, чунки у зот иборани тўғри ўқиган эканлар. “Кўрдингизми, мен бежиз бу кишига қараб дарс айтмаганман, лекин сизлар буни тушунмаган эдингиз, бу йигитга Худонинг ўзи берган”, – дея меҳрлари сабабини айтадилар.
Абу Нуъайм ал-Асбаҳоний Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Хушуъийнинг қуйидаги сўзларини келтирган: “Ким устозларга хизмат қилишни  ўзига лозим тутса, қурбат яқинлик мартабасини ҳосил қилади, ким қурбат ҳосил қилса, унсият – дўстлик ҳаловатини тотади”.
Р.Файзуллаев ва Н.Абдулаҳатов,
“Абдусамад охунд (Қоил Марғилоний)” китобидан
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Сиз зиёратга тайёрмисиз

Кейинги мақола

Ҳаждан қандай мукофот кутилади

Ўхшаш мақолалар

Сен ҳаж қилмадингми?
Ибратли ҳикоялар

Сен ҳаж қилмадингми?

23.06.2026
65
Нурга тўла қўл
Ибратли ҳикоялар

Нурга тўла қўл

16.06.2026
43
Баъзан арзимаган иш ҳам қимматга тушиши мумкин
Ибратли ҳикоялар

Баъзан арзимаган иш ҳам қимматга тушиши мумкин

01.06.2026
68

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

12.11.2026
11
РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
11
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
11
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
21
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
32
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
122

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.