Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Сиз зиёратга тайёрмисиз

61
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Диёримиздаги ислоҳотлар, Юртбошимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармойишларнинг барчаси инсон омилига қаратилаётгани барчани бирдек қувонтираётир. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳам халқимизга манзур бўлмоқда. Айниқса, аҳоли хонодонларига ташриф қилиб, каттаю кичик билан амалга оширилаётган юзма-юз мулоқотлар, халқ дарди билан яшаш, уларга ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш замирида ҳам улкан савоб яширингани ҳам ҳеч кимга сир эмас.
Маълумки, Истиқлол йилларида миллий-диний қадриятларимизни тиклаш, аждодларимиз меросини ўрганиш борасида талайгина ишлар амалга оширилди ва ҳозирда ҳам изчил давом эттирилаётир. Хусусан, Мустақиллик йиллардан аввал ота-боболаримиз муборак Ҳаж сафарини орзу қилган, бироқ кўплари унга етолмай ўтиб кетган. Бу йил муҳтарам Юртбошимизнинг ташаббуслари билан Ҳаж зиёратига борувчи фуқароларимизнинг сони ҳам сезиларли даражада кўпайди. Албатта, бунга шукрона келтириш бизнинг бандалик бурчимиздир.
Шу ўрида яна бир мулоҳаза борки, муборак Ҳаж сафари бошланар экан, ҳар бир зиёратчи ўзига бир савол билан мурожаат қилиши айни муддаодир: “Мен зиёратга тайёрманми?”
Азизлар, инсоннинг танаси чиройли бўлгани билан унда жон бўлмаса жуда хунук ва совуқ бўлади. Инсон танасига жон гўзалликни ато қилганидек ҳар бир ибодатни ҳам ўз одоби ва талабу таъкидлари бўлади. Бу борада, аввало, ҳар бир мусулмон одам тилидан қўлидан одамларга озор бермаслиги ва  ҳар бир сўзларига эътибор беришлиги талаб этилади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ҳажни ният қилган бўлса, фосиқлик ва гуноҳ қилмасин. Жоҳиллик қилиб, одамлар билан тортишмасин. Агар ушбуларга амал қилса, худдики онасидан туғилганидек гуноҳлардан пок бўлади”, деб марҳамат қилдилар.
Ҳаж сафари давомида жуда эҳтиёт бўлиш талаб этилади. Одоб-ахлоқ билан юриш ибодат қилиш, у ерларда жанжал қилиш, шерикларига ўз оғирлигини солиш, улардан норози бўлиш, талаб этилган тартибларга итоат қилмаслик – қилинган Ҳаж амалининг савоби камайиши ёки қабул бўлмаслигига жуда катта таъсир кўрсатади.
Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:  “Мабрур ҳажнинг мукофоти фақат жаннатдир”, дея марҳамат қилар эканлар, ҳар бир зиёратга борувчининг ўз салоҳияти бўлиши даркор. Оиладаги фарзанд тарбиясида собит бўлиши, фарзандларининг ҳам жамиятга муносиб инсонлар бўлишига алоҳида эътибор бериш лозимдир. Ҳаж ибодатини амалга ошириб келган инсоннинг гўзал хулқ-атвори ҳам унинг фарзандида намоён бўлиши, нотўғри йўлда бўлмаслиги ёки одамларга озор берувчи бўлмаслиги керак. Буларнинг барчаси ота-онани жамият ичида беобрў бўлишига сабаб бўлади.
Қолаверса, ҳар бир ибодатга отланаётган зиёратчининг ён атрофидаги одамлардан, ҳатто  коммунал ва бошқа шу каби тўловлардан ҳам қарзи бўлмаслиги лозимки, бу эса ибодатни тўла-тўкис адо этилишига  замин бўлади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак Ҳаж сафарларида Арофот водийсида турганларида дуо қиладиган вақтларида: “Кимки дўсти биродарлари, қариндош-уруғларидан аразлашиб, гаплашмай юрганлар бўлса, Арофотни тарк қилсин. Акс ҳолда, ундай кимсалар сабаб дуоларимиз қабул бўлмай қолади”, дея зажр қилганликлари ривоят қилинган.
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан  ривоят қилинган ҳадисда: “Бир ҳожига ўз хонадонидан тўрт юз кишини (бошқа бир ривоятда эса тўрт юз хонадон аҳлини) шафоат қилиш ихтиёри берилади”, дейилган.
Ҳаж амалларини тўлиқ бажариб, онадан янги туғилган гўдакдек гуноҳлардан пок бўлиб келиш барчага насиб қилсин!
Т.Эрбўтаев,
Вилоят бош имом хатиби
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Уч сабоқ

Кейинги мақола

Ёшликдаги каромат

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
11
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
32
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
29

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

12.11.2026
10
РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
11
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
11
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
21
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
32
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
122

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.