Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Ҳаждан қандай мукофот кутилади

38
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Тинч ҳаёт, диний эркинлик, фаровон турмуш, неъматларнинг мўл-кўллиги, ҳаётнинг барча сохасида юксалиш ва тараққиёт, буларнинг барчаси  баҳоси йўқ мустақиллигимизнинг лаззатли мевасидур. Кундан-кунга ўз қадди-бастини ва шу билан бирга асрлар оша кўз қорачиғидай асраб келган миллий ва диний  қадриятларни тиклаб келаётган навқирон Ватанимиз чиндан ҳам соат сайин ўзлигини топмоқда, юксалмоқда. Ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ўзлигини англаш, ўз қадр-қимматини билиш, миллий урф-одатларни сақлаш, дунёвий ва диний илмларга ўзгача меҳр билан қараш, ўзига хос гўзал ҳолда амалга оширилмоқда. Бунга ҳаётий далил сифатида мамлакатимиздан ҳар йили муқаддас ҳаж сафарига минглаб хожиларнинг бориб келишлари қувонарли ҳол эканлигини эътироф этишдир. Ҳаж ибодати намоз, рўза, закот каби  Исломнинг  асосий  рукнларидан  бири  бўлиб, Аллоҳ  таоло  қодир  бўлган  мусулмонларга  фарз  қилган.  Ватанимиз  истиқлолга  эришгунга  қадар бу улуғ ибодатни адо этишлик  фақат  тилак  ва  орзу  бўлиб, мустақилликни кўра олмаган аждодларимиз армон  билан  дунёдан  ўтиб  кетдилар.  Истиқлол туфайли азалий орзу умидлар  ушалиб,  Аллоҳ  таолога  беҳад  шукрлар бўлсинки, ҳар йили ер юзидаги миллионлаб  мусулмонлар  қатори  ватанимиздан  ҳам  минглаб фуқароларимиз бу жисмоний,  молиявий  ва  маънавий ибодатни адо этиб қайтишмоқда. Бундай улуғ ибодатга  борувчилар ўзларини олдиндан тайёрлаб боришлари лозим бўлади.  Бунинг  учун  даставвал  қанча маблағ  сарфлаб,  қанча  машаққатлар  чекиб  Байтуллоҳга  қилинадиган  сафарнинг туб моҳиятини  ва  мақсадини  яхши  англаб  олишлари  зарур  бўлади.  Чунки  бу  сафарда  саёҳатга  ёки  бирор-бир  ерга  дам  олишлик учун   кетилаётгани  йўқ.  Бу  улуғ  ибодат    йўлга қодир мусулмон  умматига  фарз  қилинган  ва уни  адо  этиш орқали   гуноҳлардан ҳам  фориғ  бўлишлик бор.  Ҳаж қилувчи инсон улуғ мақомга эришган бўлади. У дунёвий ишларнинг барчасидан ажраган ҳолда Аллоҳга юзланади, Парвардигори оламнинг уйини зиёрат қилгани чиққан бўлади. Шу боис олий даражадаги одоб билан одобланиши зарур. Ҳамма ёмон нарсаларни тарк этиб, яхши ишларни кўпроқ қилишга интилмоғи лозим. Шунинг  учун    сафарга  боришни  ният  қилганлар, аввало  ҳажнинг  арконларини,  бажариладиган  амалларини  пухта  ўрганишлари  керак.
Хусусан, инсон ҳажга қайсидир бир оиланинг аъзоси, қайсидир қишлоқ ёки шаҳарнинг аҳли, маълум бир мамлакатнинг фуқароси сифатида боради. Шу сабаб, ҳаж амалларини бажариш жараёнида ибодат ва юриш -туришда ўзини намунали тутиши билан ўз юртининг обрў-эътиборини зиёда бўлишига ҳисса қўшган бўлади.  Шу ва бошқа холатларни эътиборга олиб, уламоларимиз ҳожилар учун маълум бир тавсияларни маслаҳат берганлар.
Жумладан, ҳаж қилмоқчи бўлган одам, аввало Аллоҳ таолога acтoйдил тaвбa қилсин, бундан cўнг тaкpopлaмаcликкa aзмy қapop қилcин.  Kимгa зyлм eткaзгaн, кимни xaфa қилгaн ёки кимнингдир кўнглини оғритган бўлca, yлapдaн yзp cўpacин. Энг мyҳим жиҳaтлapдaн биpи – қилaётгaн ҳаж ибoдaтидaн Aллoҳнинг poзилигини кўзлacин. Дyнё вa yнинг зийнaтлapини, pиёкopлик, нoм чиқapиш, фaxpлaниш кaби нapcaлapни зинҳop xaёлигa кeлтиpмacин. Ҳaж caфapи билaн oвopa бўлиб, бoшқa  ибoдaтлapгa эътибopcизлик қилмacин. Caфap чoғидa дoимo Аллоҳни зикp этcин, дyo қилcин, иcтиғфоp aйтcин, Қypъoни кapимни тилoвaт қилcин. Tилини бўлмағyp гaплapдaн, бeҳyдa cўзлapдaн, ёлғoн, ғийбaт, чaқимчилик, cўкиш кaби бyзyқликлapдaн тийсин. Қўлидaн кeлгaнчa oдaмлapгa яxшилик қилиш пaйидaн бўлcин. Ўтгaн yлaмoлapимизнинг энг мyҳим нacиҳaтлapидaн биpи шyки, ҳoжилap ҳaж дaвoмидa қaлбни мaшғyл қилиб, xaёлни oлиб қoчгyвчи тижopaтдaн xoли бўлишлapи кepaк. Ўзлapини xop тyтcинлap, зeбy зийнaтгa эътибop беpмacинлap. Шу маънода Пaйғaмбapимиз aлaйҳиccaлoм шyндaй дегaнлap:
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дeдилap: «Арафа куни Aллoҳ осмонга тушади ва улар (ҳожилар) ила фapиштaлapгa мaқтaниб: «Бaндaлapимгa қapaнглap! Typли жoйлapдaн ўзларини xop тутиб ҳyзypимгa кeлдилap. Cизлap гувоҳ бўлинглap, мeн yлapнинг гyнoҳлapини кeчдим», дeйди».
Ҳажга қилинадиган сарф-харажат ҳалолдан бўлиши шарт. Исроф ва зиқналикдан четланган ҳолда, ўртача йўл тутсин. Ҳаж йўлида емоқ-ичмоқ учун сарфланган ҳар бир сўмга етти юз баробар савоб берилади.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Сафарда озиқ-овқатнинг яхши бўлиши кишининг карамидандир. Ҳожиларнинг афзали – нияти холисроқ, нафақаси покроқ ва ишончи комилроқ бўлганидир», дер эдилар.
Шаҳвоний нарсалар шармсиз гап-сўз ҳамда хатти-ҳаракатлардан тийилсин  ва жанжаллашмоқдан йироқ бўлсин. Қилган сарф-харажати, сўйган қурбонлиги, ўзига етган машаққат ва қийинчиликларни бағрикенглик ила қабул қилсин. Уларга чин қалбдан хурсанд бўлсин. Ана ўша ҳажининг қабул бўлгани аломатидир. Ҳаж йўлида етган ҳар бир машаққат Аллоҳ таолонинг йўлида нафақа қилганнинг ўрнига ўтади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад  алайҳиссалом: “Мабрур ҳажнинг мукофоти фақат жаннатдир” – деганлар (Муттафақун алайҳ).
Ҳажжи  мабрур – риё  ва  гуноҳ  ишлардан  ҳоли  бўлган  сахийлик,  ҳамда  ҳусни хулқ  билан адо этилган ҳаждир.  Абу  Ҳурайра  розияллоҳу  анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу  алайҳи  васаллам:  «Ким  Аллоҳ учун ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу-фасод  қилмаса, ҳудди  онаси  туққан  кунидек (бегуноҳ бўлиб) қайтади», дедилар. Ҳаж  одатда  кишига умрида бир марта  бериладиган имконият  бўлиб,  бундан  унумли  фойдаланиши  лозимдир.
А.Наимов,
Вилоят бош имом–хатиби ўринбосари
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ёшликдаги каромат

Кейинги мақола

Дунёдаги сирот кўприги

Ўхшаш мақолалар

Огоҳлантирилган уч тоифа
Мақолалар

Огоҳлантирилган уч тоифа

05.02.2023
14
Марғилон алломалари
Мақолалар

Марғилон алломалари

24.01.2023
59
Ҳазрат Умар жорий қилган болалар нафақаси
Мақолалар

Ҳазрат Умар жорий қилган болалар нафақаси

23.01.2023
14

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ ҳақида нималарни биласиз?

Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ ҳақида нималарни биласиз?

07.02.2023
44
Муфтий ҳазратлари доктор Али Эрбош жанобларига ҳамдардлик билдирдилар

Муфтий ҳазратлари доктор Али Эрбош жанобларига ҳамдардлик билдирдилар

07.02.2023
6
Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади

Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади

07.02.2023
9
Огоҳлантирилган уч тоифа

Огоҳлантирилган уч тоифа

05.02.2023
14
Энг яхши китобхон талабалар тақдирланди

Энг яхши китобхон талабалар тақдирланди

04.02.2023
7
Мадрасанинг фидойи устози умра йўлланмаси билан рағбатлантирилди

Мадрасанинг фидойи устози умра йўлланмаси билан рағбатлантирилди

04.02.2023
10
Қоримиз халқаро Қуръон мусобақасида қатнашиш учун жўнаб кетди

Қоримиз халқаро Қуръон мусобақасида қатнашиш учун жўнаб кетди

04.02.2023
20
Диний идора вакили обод бўлаётган масжидларни кўздан кечирди

Диний идора вакили обод бўлаётган масжидларни кўздан кечирди

04.02.2023
19

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика