Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Экстремистик ва террористик гуруҳлар: мақсад ва моҳият

Тинчи йўқнинг – ҳаловати йўқ
110
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Маълумки ислом дини ота-боболаримизнинг муқаддас эътиқоди бўлиб келган. Муқаддас динимизда хоҳ ақидавий, хоҳ фиқҳий масалаларда бўлсин ўзаро ихтилофга тушиб, турли фирқа ва гуруҳларга бўлиниш қораланади. Чунончи, Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифлар мўмин-мусулмонларни ўзаро бирлик, ҳамжиҳатлик ва меҳр оқибатга тарғиб қилиб, унинг акси бўлган ихтилоф, парокандалик, тартибсизлик каби иттифоқни парчаловчи омилларни қоралаган. Шубҳасиз, ҳар бир мусулмон Қуръон ва суннатни тушуниш, ундан мустақил ҳукм олиш учун етарли билим ва салоҳиятга эга эмас. Бундай ҳолда у, фақатгина шахс камолоти, ҳалқ фаровонлиги ва жамият ижтимоий барқарорлигини кўзлаб ҳукм чиқарувчи мужтаҳидларга эҳтиёж сезади. Бугунги кунда ақидавий ва фиқҳий  йўналишимизда имоми Аъзамдек буюк мужтаҳид ва фақиҳ  мазҳаббошимиз кўрсатган йўлдан юришлигимиз бизларни турли тоифаларга бўлиниб кетишдан сақлайди. Бугунги кунда ўзларини имоми Аъзамдек буюк мазҳаббошиларнинг асарларидан айб ахтариб юрувчи “сохта олим” гумроҳлар ҳақида имом Мотуридий ўзининг “Китоб ат-Тавҳид” асарида сохта ва бидъат таълимотларга эргашиш сабабларини аниқ равшан кўрсатиб берган: “Бу кўр-кўрона тақлид бўлиб, у жуда кенг тарқалган иллатдир, яъни бунда жуда кўпчилик бирон-бир маънавий ёки диний йўлбошчига, унинг фикрларининг мазмун-моҳиятини тушунмаган ҳолда қўшилишга енгиб бўлмас мойиллик билдиради. Мана шу сабаб натижаси ўлароқ, ҳар-бир фирқа ва ҳар-бир йўналиш шу пайтга қадар ўз тарафдорларига эга бўлиб келмоқда. Бундай адашган кимсалар қачонлардир қабул қилинган сохта таълимотга садоқатда қатъийлик намойиш этмоқдалар ва яна ўзларини ҳақиқатнинг ягона эгалари ҳисобламоқдалар”. Бундай шахсларнинг тутган йўли бу мутаассибликнинг айни ўзидир. Мутаассиблик – ўз фикр-мулоҳаза ва дунё қараши тўғрилигига ўта қаттиқ ишониб, бошқа диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлиш демакдир. Мутаассибликка йўлиққан шахс ёки гуруҳлар жамиятда беқарорликни вужудга келтиришга уринадилар. У жамият, ҳалқ қолаверса, бир дин вакиллари орасида ҳурматсизлик, келишмовчилик, ўзаро адоват ва фирқачилик каби салбий омилларни келтириб чиқариши билан ҳам ўта хавфли хусусият касб этади. Зеро, мазкур иллатлар ҳар-бир дин ва миллат келажагига тўсқинлик қилиш ва беқарорликни келтириб чиқариш учун етарли хавф-хатарга сабаб бўла олади. Ислом дини мутаассибликка  хайрихоҳлик билдирмайди.  Ибни Масъуддан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Динда чуқур кетадиганлар ҳалок бўлди. Динда чуқур кетадиганлар ҳалок бўлди. Динда чуқур кетадиганлар ҳалок бўлди”, – дейилган (Имом Муслим ривояти).
Бугунги кунда ақидапараст гуруҳлар томонидан “ҳижрат” тушунчаси ўз мафкуравий қарашларига мос равишда талқин қилинмоқда. Бу кучлар дунёнинг нотинчлик ҳукм сурган ва ўзлари қўним топган минтақаларига таассубга берилган шахсларни бир жойга жамлаш ва шу орқали режалаштирилган геосиёсий мақсадлар йўлида ҳаракатланиш мақсад қилинган. Хусусан улар илм ва маърифатдан йироқ, жоҳил кимсаларни ўз атрофларига тўплашга интилиб, ислом диёри бўлган, азон айтиладиган, жума ва ҳайит намозлари ўқиладиган, минглаб мусулмонлар ҳаж амалларини адо этиб келаётган, хуллас, исломнинг беш арконлари эмин-эркин адо этилиб, мусулмончилик амалда бўлган ва улар тинчлик хотиржамликда ҳаёт кечираётган Ватанини тарк этишга тарғиб қилинмоқда. Ўз юртини ташлаб, ўзга юртларда сарсон саргардон бўлиш, ўзи каби манқурт шахслар билан бирлашиб, киндик қони тўкилган юртига қурол кўтариш айни ислом таълимотига зид ишдир. Ал Фокиҳий ўзининг “Макка хабарлари” асарида ёзишича, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ухлаётганида ёстиғи тагидаги ҳамёни ўғирланади. Ўғри ушланиб, Расулуллоҳнинг (с.а.в.)  олдига олиб борилганида, у ўз қилмишини ушбу маблағ эвазига ҳижрат қилмоқчи эканлиги билан оқламоқчи бўлади. Расулуллоҳ (с.а.в.) эса, унинг содир этган ишини қоралаб, Маккага қайтиши  ва ўз шаҳрида муқим яшашга буюриб, “Ҳижрат тўхтатилди!”,- дея таъкидлайдилар. Воқеадан ҳижрат замирида эзгулик бўлганлиги, уни амалга ошираман деб ҳеч қачон инсонларга зарар етказиш мумкин эмаслиги уқтирилган. Чунки, ҳижрат яхшилик, гуноҳлардан ўзини тийиш экани ҳадиси шарифларда очиқ – ойдин маълум қилинган. Демак Ватанни сотиб, ўз юрти фуқароларига зарар етказиш айнан улкан гуноҳлар сирасига киради.
Аслини олганда, ўзларини дин учун фидоийлар деб эълон қилган бу мунофиқлар исломнинг асосий моҳияти вайрон қилиш эмас, балки яратувчилик эканини, инсонлар ҳаётига тажовузкорлик эмас, балки унга шафқату меҳрибонликдан иборат эканлигини билмайдилар, билишни ҳам истамайдилар. Аҳмад Яссавий  айтганларидай:
Эй биродар мунофиққа бўлма улфат,
Ким улфатдур боши узра юз минг кулфат.
Сир эмаски, баъзи фарзандларимизнинг зарарли ғоялар таъсирига тушиб қолишининг асосий сабабларидан бири ҳам баъзи оилалардаги ҳушёрликнинг етишмаслиги, фарзандларнинг кундалик ҳаётидан бехабарлик, уларнинг қизиқишларига лоқайдлик туфайли бўлмоқда. Анчагина ота-оналар ўғил-қизларининг диний эътиқодларидан разил кучларнинг усталик билан фойдаланишлари мумкинлигини ҳаёлларига ҳам келтирмайдилар. Оқибат эса фарзандлар ўз ота-оналарини беҳурмат қилиш, жамоатчилик фикрини менсимаслик, қонунларга риоя қилмасликка ўтадилар. Демак доимо бизлар ёшлар тарбиясида ўта эҳтиёткор бўлишимиз, фарзандларимизни зарарли ғоялардан ўз вақтида ҳимоя қилишимиз давр талаби эканлигини унутмаслигимиз зарур.
Ҳукамолар айтганларидай: Ўзингни ёмон кишилар суҳбатидан узоқ тут, чунки ёмон кишилар суҳбати жаҳаннам ўтидан ҳам ёмонроқдир. Ҳар суҳбатнинг бир таъсири бўлади. Чунончи, яхши кишилар суҳбати фазилатни оширса, ёмон кишилар суҳбати заҳматни оширади.
А.Наимов,
Қувасой шаҳар бош имом-хатиби 
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Хотиним черковга боряпти, нима қилсам бўлади

Кейинги мақола

Унаштирилаётганларнинг бир-бирига назар одоби

Ўхшаш мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
52
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
40
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
64

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
27
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
29
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
44
Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

07.08.2026
24
“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

07.08.2026
11
Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

05.08.2026
40
Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

04.08.2026
38
Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

04.08.2026
26

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]