Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

Унаштирилаётганларнинг бир-бирига назар одоби

Унаштирилаётганларнинг бир-бирига назар одоби
131
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Ислом дини унаштирилаётган йигит ва қизнинг бир­бирига назар қилишини жоиз ҳисоблайди. Чунки ҳар иккиси ҳам ҳаётда умр йўлдоши танлашда ихтиёрга эгадир.
Бу ҳақдаги муборак ҳадисларга мурожаат қиламиз: Имом Термизий ва Насоий ривоят қилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уни кўргин, чунки кўриш ўртангиздаги (муҳаббат)нинг мустаҳкам бўлишига са-бабчидир”, дедилар.
Имом Муслим ривоят қилади: “Бир киши Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келиб, ансорий аёллардан бирига уйланаётганини айтди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўрадилар:
– Уни кўрдингми?
– Йўқ.
– Уни кўргин, чунки ансорийларнинг кўзларида бир нарса бор”.
Ушбу ҳадислар турмуш қурмоқчи бўлган ёшлар бир­бирига назар қилиши жоиз эканига далил. Уламолар бу ҳолатнинг одобларини бундай баён қилганлар:
  1. Йигит қизга уйланишни қасд қилганидан кейин фақат унинг юзи ва кафтига қараши мумкин.
  2. Такрор кўриши жоиз, токи унинг кўриниши онгида ўрнашсин.
  3. Йигит қиз билан кўришаётган маҳал гувоҳлар иштирокида суҳбатлашиши мумкин.
  4. Никоҳ ақди бўлмасидан туриб, унаштирилганлар бошқа ножоиз ҳаракатларни қилиши мумкин эмас.
Имом Бухорий ривоят қилади. «Ойша (розияллоҳу анҳо): “Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қўллари байъат қилиш пайтида бирор аёлнинг қўлини ушлагани йўқ, аёлларнинг байъати сўз билан  бўлар  эди”, деди».
Никоҳ ўқилмагунча унаштирилган қиз ва йигит бир­бирларига маҳрам  хисобланмайди. Демак, уларнинг унаштирилиши бошқа ножоиз ҳаракатлар қилишларига асло йўл бермайди.
  1. Унаштирилган қиз номаҳрам йигит билан хилватда қолиши мумкин эмас. Чунки динимиз бегона аёл ва эркак киши билан хилватда қолишни ҳаром қилган. Ушбу ҳадисга эътибор қаратамиз:
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Огоҳ бўлинг, эркак киши аёл билан хилватда қолмасин ва маҳрамсиз аёл сафарга чиқмасин”, дедилар.
Мазкур ҳадис билан Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу борадаги ҳукмни қатъий баён этдилар. Ҳозирда халқимиз орасида  тарқалган, ҳатто оммалашиб улгурган ёмон одатлардан бири  унаштирилган қиз ва йигитнинг ўзаро хулқу одобларини яқиндан билиш мақсадида тез­тез кўришишларидир. Бундай ҳолатлар, кўп учрашишлар унаштирилган қизнинг шаънига бора­бора нолойиқ  гап­сўзлар кўпайишига  сабаб бўлади. Ўз ўрнида бу ҳол йигитнинг ҳам олижаноблиги ва ориятига тўғри келмайдиган номақбул ишдир. Агар ҳолат шу тарзда давом этадиган бўлса, қиз ёки йигит турли фитналар гирдобида қолиб, никоҳ ақди бўлмасдан туриб, унаштирув бекор бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Афсус, бундай кўнгилсизликлар ҳаётимизда учраб турибди. Бундай ҳолатларга  ёшларни унаштириб қўйиб, узоқ  вақт, ҳатто йиллар ўтиб ҳам, тўйларини  қилмайдиган бепарво ота­она сабабчи бўлади. Натижада никоҳ ақди бўлиб, бир оз вақт ўтар­ўтмас, ажралишлар ҳам кузатилади.
Ана шундай беғам оталардан бири дардини бундай баён қилади: “Бундан уч йил аввал ўғлимнинг бир қизга кўнгли тушиб қолди. Қиз онаси билан яшайдиган ёлғиз фарзанд экан. Аёлим билан маслаҳатлашиб, совчиликка  борадиган бўлдик. Ўғлим айтган манзил бўйича топиб бордик. Кўп қаватли  уйнинг тўртинчи қаватидаги хонадон эшигини тақиллатдик. Ичкарида  45-­50 ёшлар чамаси аёл кутиб олди. Икки хонадангина иборат уйда орасталик барқ уриб турарди. Йўлакдан тортиб хоналаргача озода қилиб  йиғиштирилган, биз кирган хонадаги барча жиҳозлар ўта нозик дид билан  жойлаштирилган эди. Бу саришталик ва уй соҳибасининг яхши муомаласи-ю нурли чеҳраси кўнглимдаги алланечук хаёлларни узоқлаштирди.  Бошида хушламайгина йўлга отланган хотинимнинг юзида ҳам мамнунлик  пайдо бўлди. Чой устидаги  бирор соатча суҳбатдан маълум бўлдики, бир неча йил, аниқроғи, ўн йил олдин эри вафот этган бу аёл бошқа турмуш қурмаган экан. Ёлғизгина қизини тарбиялаб  вояга  етказаман,  деб  кўп  қийинчиликни бошидан ўтказгани аёлнинг юзларига барвақт тушган  ажиндан ҳам шундоққина билиниб турарди.
Совчиларга хос одоб билан секингина муддаони баён қилдик. Аёл: “Қизим ҳали ўн олти ёшда, қиз қилиб оламан десангиз, майли, аммо ҳали келинликка эрта”, деди. Бу аёл бошқа вилоятда хусусий фирмада ишлар,  уйига кам келар экан. Қариндошлари анча олисда яшаши боис қизи кўпинча уйда ёлғиз қолар экан.
Хуллас, ўғлим ва онаси билан маслаҳатлашиб, қизни унаштириб уйимизга олиб келадиган, ҳозирча никоҳ қилиб, икки йилдан кейин эса тўй  қиладиган бўлдик. Ўғлим билан эса, гарчи никоҳ қилинган бўлсада, қизга нисбатан масофа сақлашини келишиб олдим. Қизнинг онаси ҳам ушбу шартлар билан рози бўлди. Ўғлим ақлли, хушли йигит бўлиб, тадбиркорлик билан шуғулланар эди. Қизни ҳам ишга жалб этиб, биргаликда ишлашди.  Икки йил эмас, орадан уч йил ўтди. Бу орада қиз ўн тўққизга, ўғлим эса  йигирма бешга тўлди. Бу муддатни ҳеч гап­сўзсиз, омонатга хиёнат қилмасдан ўтказдик. Тўй кунини ҳам белгилаб катта хурсандчиликлар билан тўй бўлди. Ке-лин­куёвни алоҳида уйга кўчирдик. Назаримда, барчаси кўнгилдагидек эди. Аммо барча машмаша тўйдан кейин бошланди. Орадан бир ҳафта ўтар­ўтмас бир куни аёлим, улар  қовуша  олишмаётганини,  бир­бирларига  муноса-батлари ҳам анча совуқлашиб қолганини айтди. Аввалига ўғлимга, сўнгра келинни чақириб, онаси иккаламиз пан-ду насиҳатлар қилдик. Тавба, уч йилдан буён бинойигина юрган, бир­бирига меҳр қўйган ёшларга асло ўхшамас, тамоман  ўзгариб  қолишган  эди. Мана, орадан бир неча ой ўтганига қарамасдан, ҳали­ҳануз аҳвол ўзгаргани йўқ. Нима қиларимни билмасдан, бошим қотган”, дея сўзини тамомлади бечора ота.
Бугунги кунларда ҳаётимизда учраб турган бу каби воқеалардан тўғри хулоса чиқаришимиз керак. Афсус ила эслатиб  ўтамиз, ҳозирги кунларда  ўзбошимчалик билан юқорида айтилган никоҳ шартлари бўйича  сўраб­суриштирмай  ёшларни никоҳлаш  ҳолатлари учрамоқда. Шу боис юқоридаги каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида жамоат ташкилотлари билан ҳам корликда бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш идораси берган гувоҳнома бўлишини ҳам қонунийни коҳнинг муҳим шартларидан бири деб эътироф қилиш ўринлидир. Норасмий кишиларнинг Фуқаролик ҳолати бўйича далолатнома ёзиш идораси берган гувоҳномани суриштирмай никоҳ  ўқишлари ёш оилаларнинг ижтимоий ҳуқуқларини камситиш бўлса, расмий  имомларнинг  бундай гувоҳномани кўриб, сўнгра никоҳ ўқишлари жамиятда ёш оиланинг ижтимоий ҳуқуқини муҳофаза қилишдир.
Муфтий Усмонхон АЛИМОВнинг
“Оилада фарзанд тарбияси” китобидан
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Экстремистик ва террористик гуруҳлар: мақсад ва моҳият

Кейинги мақола

Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушланглар!

Ўхшаш мақолалар

Ёқимли ҳид
Мақолалар

Ёқимли ҳид

02.12.2025
101
Маҳзун юзни табассумга айлантиринг
Мақолалар

Маҳзун юзни табассумга айлантиринг

01.12.2025
26
Қалбнинг чўмичи
Мақолалар

Қалбнинг чўмичи

25.11.2025
32

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ал-Азҳар ва Ўзбекистон ўртасида янги илмий лойиҳалар бошланади

Ал-Азҳар ва Ўзбекистон ўртасида янги илмий лойиҳалар бошланади

10.12.2025
14
Бугун дунё бир мақсад йўлида бирлашмоқда: глобал чақириққа айланган сана

Бугун дунё бир мақсад йўлида бирлашмоқда: глобал чақириққа айланган сана

10.12.2025
5
“Диний бағрикенглик” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

“Диний бағрикенглик” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

10.12.2025
37
Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди

Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди

08.12.2025
7
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Ўзбекистон халқига байрам табриги

08.12.2025
8
Шавкат Мирзиёев Конституция байрами арафасида 615 кишини афв этди

Шавкат Мирзиёев Конституция байрами арафасида 615 кишини афв этди

08.12.2025
24
Коррупция – тараққиёт кушандаси

Коррупция – тараққиёт кушандаси

06.12.2025
9
Каъбани кўргунча бошни кўтармай туриш керакми?

Каъбани кўргунча бошни кўтармай туриш керакми?

04.12.2025
41

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика