Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Диний бағрикенглик – хотиржамлик асоси

77
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Инсон пайдо бўлибдики, Одам алайҳиссаломдан бошлаб берган ҳаёти дунёда у кишининг фарзандлари аталмиш инсониятнинг барча замон ва маконлар ичра ўз даврининг ўзига яраша ҳамиша уруш ва можаролар, келишмовчилик ва хусуматлар билан кечаётганига гувоҳ бўласиз. Буларнинг ҳаммаси инсонлар ўртасида аҳиллик, муросагўйлик, бир-бирини тушуниш ва ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва айниқса қалбдаги мухаббат каби инсоний фазилатларнинг тобора унутилиб бораётгани сабабли содир бўлмоқда. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло бандаларини дунё ховлисида доимо тинч-тотув, аҳилликда, бир-бирларига меҳр-мурувват кўрсатиб ҳаёт кечиришга буюрган ва айни мана шу йўлни ҳидоятга эришишнинг асосий йўлларидан бири деб зикр этган.

Аллоҳ таоло айтади: “Эй, инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир” (Ҳужурот сураси, 13-оят).

Ислом дини азалдан инсониятга асл мурувватни, диндошларига, ҳатто ғайримуслимларга ҳам эҳтиром ҳамда бағрикенглик билан муносабатда бўлишни ўргатиб келган ва доимий бардавомликдадур. Маълумки, Ислом ўзидан олдинги барча самовий динлар (яҳудийлик, насронийлик)ни шунчаки ҳурмат қилиш билан чекланмай, ўша дин аҳлларига чексиз мурувватлар кўрсатган. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ўзининг қонунлари билан мустаҳкамлаб қўйган. Қайси дин бўлмасин барча халқу элатларнинг маданият ва анъаналарига юксак эҳтиром билан қараган. Асрлар давомида бу қоидаларга амал қилиб яшаган мусулмонлар бир-бирларига ва ҳатто ораларида яшайдиган ажнабийларга, аҳли зимма (мусулмонлар диёрида яшайдиган ўзга дин вакиллари)га ҳам мурувватнинг мислсиз намуналарини кўрсатиб, бутун инсониятга ибрат бўлишди.

“Диний бағрикенглик” дегани мусулмонлар истилоҳида “мурувват” дейилади. Бу тушунча кенг маънода чиркин нарсалар ва воқеалар қаршисида гўзалликни устун қўйиб, меҳрибонлик қилиш ҳамда ҳар бир воқеликка гўзаллик нуқтаи назаридан ёндошиш, эътиқод, маданият, анъаналарга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром билан муносабатда бўлиш демакдир. Ана шунга биноан мусулмонлар бутун тарих давомида бошқа динларга ва уларнинг вакилларига бағрикенгликнинг, мурувватнинг буюк наъмуналарини кўрсатиб келишди. Чунки бу Аллоҳ таолонинг амри, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам умматига берилган буюк кўрсатма эди. Қуръон ва Суннат ҳукмига кўра, мўмин-мусулмонларнинг бирор қавмни ёмон кўришлари ёки ўша қавмларнинг мусулмонларга душманлик қилиши уларга нисбатан зулм қилишга, ҳақларини поймол этишга сабаб бўлмаслиги керак. Шу ўринда Аллоҳ таоло шундай марҳамат этади: “Дин тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз юртингиздан (ҳайдаб) чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишингиз ва уларга адолатли бўлишингиздан Аллоҳ сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолатли кишиларни севар” (Мумтаҳана сураси, 8-оят).

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бошқа дин ва эътиқод вакилларига бағрикенг бўлиш, уларнинг эътиқодини ҳурматлаш, ҳақларига риоя қилишнинг олий намунасини кўрсатибгина қолмай, умматни ҳам ҳамиша ана шу йўлдан борига даъват қилишдан чарчамадилар. Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилинган ҳадисда эса: «Халқнинг барчаси Аллоҳнинг измидадир. Уларнинг Аллоҳга маҳбуброғи аҳлига наф берувчироғидир», дейилган (Баззор ривояти). «Ким аҳли зиммага бирор заҳмат етказса, қиёмат куни мени ўзининг душмани сифатида кўради» (Аҳмад ибн Ҳанбал, «Муснад»).

Мурувват, диний бағрикенглик Ислом таълимотида эътиқод ва динлар тарихидаги бир янгилик эди. Ислом илк давриданоқ собиқ динларга ҳеч қандай тазйиқ ўтказмади, турфа мазҳаб ва мафкураларга қарши таассуб этмади. Ислом биринчи кунларданоқ диний бағрикенглик мурувват ва тинчликнинг оламшумул шиорларини ўртага ташлади: «барча самовий динлар бир манба, бир булоқдан сув ичади, ҳамма пайғамбарлар биродардирлар, рисолатда улар ўртасида ҳеч қандай афзаллик йўқ, эътиқодга, динга мажбурлаш мумкин эмас, илоҳий диёнатларнинг барча ибодатхоналари ҳимоя ва мудофаа қилиниши керак, динлардаги ихтилофлар қотиллик ва адоватларга сабаб бўлмаслиги, яхшилик, силаи раҳмдан тўсмаслиги лозим» дур. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бу борада Ислом умматигагина эмас, бутун инсониятга ҳақиқий ибрат-намуна эдилар. У зот Мадинага ҳижрат қилганларида давлат ишларидаги биринчи амаллари ўша ерлик яҳудийлар билан уларнинг ақидаларини ҳурмат қилишга асосланган аҳднома тузиш бўлди. Ҳаттоки Нажрон насронийлари келганида, уларга масжиднинг бир томонида ибодат қилишга ижозат бердилар. Бағрикенглик, кечиримлилик бобида у зотга тенг келадигани топилмайди. Олам сарвари қасос ва ўч олиш имконияти бўлатуриб ўзларига ва барча мусулмонларга чексиз зулм ва ёвузликлар кўрсатган, она шаҳарларидан қувиб чиқарган маккалик мушрикларни ҳам, тош олиб у зотни яралаган ва шаҳридан қувган тоифликларни ҳам, амакилари ва энг жасур саркардаларини ўлдирган қулни ҳам, ўзларига заҳар берган аёлни ҳам, хулласи ҳаммани бирдай кечира оладиган зот эдилар. Жамият тараққиёти ва фаровонлиги миллатлараро, динлараро ўзаро бағрикенглик ва тотувлик ҳамиша муҳим аҳамият касб этади.

Яратганга шукрки, мустақил ўлкамиз – Ўзбекистонда бир юз ўттиздан ортиқ миллат ва элат вакиллари турли динларга эътиқод қилувчи халқлар бўлиб, улар тинч-омон, аҳил-иноқ яшаб келмоқдалар. Ана шу эзгулик ва тинчлик-осойишталик омили бўлган диний бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга диёримизда алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Ҳозирда бу ғоя эзгулик йўлида нафақат диндорлар, балки жамиятнинг барча аъзолари ҳамкорлигини назарда тутади. Диний бағрикенглик тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, озод ва обод Ватан қуришнинг муҳим шартидир. Аллоҳ таоло юртимиз халқларини фаровон айлаб, ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини бардавом ва барқарор қилсин! Омин.

Абдуқаҳҳор АБДУОЛИМОВ,
Риштон тумани “Мағфират” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Кибр ва манманлик иллати ҳамда ундан сақланиш ҳақида

Кейинги мақола

Эҳсон олишнинг ҳам одоби бор

Ўхшаш мақолалар

Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
45
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
19
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
72

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
45
Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

07.09.2026
30
Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

05.09.2026
13
Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди

04.09.2026
12
Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги «Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» халқаро мукофот топшириш жараёни

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги «Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» халқаро мукофот топшириш жараёни

04.09.2026
15
Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

04.09.2026
18
Истиқлол шукронаси

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
45
Илм аҳлига юксак эҳтиром ва эътироф

Илм аҳлига юксак эҳтиром ва эътироф

27.08.2026
38

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.