Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

Асал сотувчи ва донишманд

Асал сотувчи ва донишманд

jar of honey with honeycomb on wooden table

247
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Аллоҳ таоло неъмат қилиб берган хаётимиздаги  кўпгина муваффақиятларнинг омили ширин сўздир.  Аксинча, инсонлар орасидаги нохушликлар кўпинча қўпол сўз оқибатида содир бўлади. Шунинг учун ҳар бир инсон ширинсўз, мулойим бўлишга интилмоғи лозим.

Аллоҳ таоло ўзини каломида огоҳлантириб шундай марҳамат қилади: “Бандаларимга айтингки, улар (ўзаро сўзлашганларида) энг гўзал сўзларни сўзласинлар. Зеро, шайтон  уларнинг ўрталарида бузғунчилик қилур” (Исро сураси, 53-оят).

Ушбу оятда Аллоҳ таоло мусулмонларни ўзаро муносабатларида, суҳбатларида ширин сўзли бўлишга буюради. Агар улар буйруққа итоат этмай, ёмон сўзларни ихтиёр қилсалар, албатта шайтон ораларини бузади.

Сўзлашишнинг чиройли одоблардан яна бири, бу оҳиста сўзлашдир. Тоинки, эшитувчилар уни яхши тушунишсин ва даврада ўтир­ганлар гапираётган кишининг мақсадини аниқ англаб, идрок этсинлар. Ҳазрати Оиша онамиз  розияллоҳу анҳо ривоят қила­ди­лар: “Ра­су­луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам  сўзла­ган­ларида, агар сўзларини санамоқчи бўлсангиз, ал­батта, саноғига етардингиз” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада ҳам барча умматларига олий муаллим, тенгсиз мураббий сифатида ибрат бўлганлар.

Киши оғир-босиқлик билан шошмасдан, дона-дона қи­либ, эшитаётганларни зериктириб қўймасдан, имкон қадар чиройли сўзлар билан гаплашсин. Чунки, фа­соҳат­ли сўзлаш Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  суннатларидир. Манбаларда келтирилишича, гўзал ва равон сўзлаган ҳазрат Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиздан  мақтов олганлар.

Инсонни чинакам инсон қиладиган нарса унинг яхши фазилатлари-ю, хушмуомалалиги.  Бу фикрлар исботи ўлароқ ушбу ҳикматли ҳикояга эътибор қаратайлик:

Бозорда икки дўкон ёнма-ён жойлашган бўлиб, уларнинг бирида асал, бирида сирка сотилар эди. Асал сотувчи ширин асал сотсада, ёнига ҳеч ким келмас, сирка сотувчи ёнидан эса харидор аримас экан.

Асал сотувчи толесизлигидан хафа бўлиб, кекса донишманд ҳузурига бориб, сирка сотувчиси ёнидан одам аримаслиги, ўзининг ёнига эса ҳеч ким келмаслигидан шикоят қилди.

У билан суҳбатлашиб, асл ҳақиқатни ўрганган донишманд шундай деди:

– Ўғлим, сен асал сотасан, лекин тилинг сиркадек аччиқ тахир. Шеригинг сирка сотади, лекин тили билан ҳаридорларга асал улашади. Одатда, ширинсухан кишиларнинг истараси иссиқ, чеҳраларидан нур ёғилиб туради. Бундай нигоҳ, бундай меҳр тошни ҳам эритиб юборишга қодир, албатта.

Ҳар бир инсон ширин сўзнинг гадоси, бир чимдим илиқ сўзга ташна. Бир оғиз сўз билан уни осмонга чиқариб, кўнглини тоғ, вақтини чоғ этиш мумкин.

Демак, азиз фарзандларимиз инсонлар билан ўзаро муомаласи, гапирган сўзлари ҳикмат касб этиши учун уларнинг қалблари олийсифат одоблар билан зийнатланган бўлмоғи даркор. Шундагина улар балоғатга етганида кўрган кўзлар қувонадиган, сўзлашган инсонлар “ яна бир бор дийдорлашсам” дейдиган комил ва етук инсонлар бўлиб вояга етадилар.  Албатта, бундай ўғил-қизларни улғайтириш ҳар бир ота-онанинг энг олий орзусидир.

Раҳматилло МАДАМИНОВ,
Қўштепа тумани “Эшонгузар” масжиди имом-ноиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

“Ҳизбут-таҳрир” оқимидагиларнинг ботил даъволари ҳақида

Кейинги мақола

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси – ислоҳотлар сари қўйилган яна бир қадам

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
24
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
73
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
77

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
41
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
46
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
51
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
52
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
52
Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

07.09.2026
39
Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

05.09.2026
17
Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди

04.09.2026
15

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.