Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Аллоҳ бандаларини “Салом” ҳовлисига чақирган

97
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Асрлар ўтибдики, турли тоифа ва кучлар томонидан Ислом ва мусулмонлар шаънига турли бўҳтонлар ёғдирилган. Ана шундай тоифалар бугун ҳам “яшаётгани” афсуски, ҳақиқат. Улар ҳам ўз аждодларига “содиқ” қолган ҳолда Ислом ва мусулмонларни бузғунчи, урушқоқ дея кўрсатмоқчи бўлишмоқда. Бу иддаолар аслида ҳақиқатми?

Муқаддас динимиз Ислом – тинчлик дини! У бугун айтилаётган гап эмас. Бу ҳақда кўп ва хўп айтилган. Ислом айни “салом” (тинчлик) сўзидан олинган бўлиб, ҳатто Аллоҳ таолонинг бир исми ҳам السلام (айб, нуқсондан саломат зот)дир. Уламоларнинг таъкидлашича, бу тинчликка манба ва масдардир.

Мусулмонлар бир-бири билан мулоқотга киришаркан, мулоқотни “Ассалому алайкум” билан бошлашга одатланган. Бу эса “сизга тинчлик, омонлик  тилайман” деганидир. Яна бир жиҳат: Ислом аҳли ибодати, хусусан, намозини ҳам “Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ” – “сизга тинчлик, омонлик ва Аллоҳнинг раҳматини бўлсин!” сўзи билан тугатади. Ислом аҳли ибодатини ҳам ана шундай тилак, дуо билан якунлаши оддий бир ҳол дейиш мумкинми?

Муқаддас Қуръони карим “салом” (тинчлик) кечасида нозил бўлган:

سلام هى حتى مطلع الفجر

“Қуръон нозил бўлган қадр кечаси тонг отгунича тинчлик кечасидир” (Қадр сураси, 5 оят).

Аллоҳ таоло ҳам “салом” ҳовлисига даъват этади.

و اللّه يدعو الى دار السلام

“Аллоҳ салом ҳовлисига чақиради”.   

Тинчликнинг асосий омили якдилликдир. Аллоҳ ўз каломида айтади: “Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз!” (Нисо сураси, 1 оят).

Тинчликнинг сабабларидан яна бири ақида ва мазҳабда бир бўлишлик! Аллоҳ таоло:

انما المؤمنون اخوة

“Мўминлар шубҳасиз оға-инидирлар” (Ҳужурот сураси, 10 оят).

Имом Бухорий Нуъмон ибн Баширдан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Мўминларнинг мисоли бир жасад кабидир. Бир аъзоси оғриса, бошқа аъзолари ҳам унга бирлашади”.

Шайх Саъдий айтадилар:

Баний Одам аъзои якдигаранд,
Ки офаринаш зи як жавҳаранд.
Як узвиро бадард оварад рузигор,
Дигар узвхоро намонад карор.

Яъни, инсон аъзолардан бирлашган бир жасад каби бўлиб, яратилиши битта жавҳардан (Одам ва Ҳавводан)дир. Бир аъзога дард келса, бошқа аъзоларда қарор қолмайди.

Ҳаж – Исломнинг беш устунидан бири. Ҳаж ибодати тинчликни тараннум этишда гўё амалий машғулотдир. Қандай қилиб дейсизми? Ўйлаб кўринг, Ҳажни ният қилиб, эҳром боғлаган киши ўзига ҳам, ўзгага ҳам ҳатто ҳайвон ва дов-дарахтларга ҳам зиён етказиши мумкин эмас. Аллоҳ таоло бу ҳақда:

فمن فرض فيهن الحج فلا رفث و لا فسوق و لا جدال فى الجح

“Бас, ким ҳаж ойларида (ўзига) ҳажни фарз қилса (ҳаж қилишни ният қилса), ҳаж давомида (жуфтига) яқинлашмайди, гуноҳ ишлар, жанжал-суронлар қилмасин” (Бақара сураси, 197 оят), деган.

Имом Муслимдан келтирилган ҳадисда لا ضرر و لا ضرار فى الاسلام яъни, “Исломда зарар бериш ҳам, зарар кўриш йўқ”, дейилган.

Ҳа айтганча, Қуръони каримда “тинчлик” сўзи 140 марта зикр қилинган экан. Энди ўзингиз айтинчи, Исломни бузғунчи дин, мусулмонни эса фасодчи дейиш тўғрими? Ёки Ислом ва мусулмондан қўрқиш, уни террорчи дейиш мумкинми?

Сўз сўнгида бир гап: бугун гўё ўзини диндор, дин хизматчиси, Ислом ҳимоячиси кўрсатиб, мусулмонлар, хусусан, мусулмон ёшларни бошини айлантираётганлар: Аллоҳдан қўрқинг! Ислом фақат урушдан ёки жангдан иборатгина эмас. Агар сиз бугун динга фойда келтирмоқчи бўлсангиз чиройли сўз ва гўзал хулқ ила даъват қилинг ва бунда аввало ўзингиз ибрат бўлинг!

Мусулмон акам, укам, биродарим! Ана шундай Исломни фақат урушдан иборат, динга хизмат шу йўл билангина бўлади, дейдиганлардан огоҳ бўлинг! Ундай кимсалар сизга дўст бўлганлар эмас. Шундай экан, уларнинг қармоғига илиниб қолманг!

Неъмадали ҚУРБОНОВ,
Риштон тумани “Оқмозор” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

“Нурчилар” йўли қандай йўл?

Кейинги мақола

Фитна нима?

Ўхшаш мақолалар

Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
91
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
32
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
74

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
149
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
58
«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

23.09.2026
88
Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
56
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
52
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
65
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
61
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
58

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.