Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Фитна нима?

Кимки фитнага аралашса, ҳалокатга учрайди!
67
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ҳанафий мазҳабининг кўзга кўринган йирик олимларидан имом Зайнуддин Биргивий раҳимаҳуллоҳ “Тариқат ул-муҳаммадия” асарида исломий одоб-ахлоқ, хусусан қалб ҳасталиклари борасида қатор сўз юритар экан қирқ саккизинчи ўринда “Фитна” ҳақида алоҳида тўхталган. Имом Муҳаммад Ходимий асарни шарҳлар экан қуйидагиларни айтади:

Маънавий иллатлардан яна бири фитначиликдир. Фитна деб одамларни изтироб, ихтилоф, машаққат ва балога гирифтор қилишга айтилади. Масалан, халқни боғийликка ташвиқ қилиш, подшога қарши чиқишга тарғиб қилиш, ваъз айтишда тингловчиларнинг савиясини ҳисобга олмасдан тушунмовчилик келтириб чиқарувчи мураккаб тилда гапириш каби ҳолатлар умуммаънода фитнага мисол бўлади. Шунингдек, китоб мутолаа қилишда эҳтиётсизлик қилиб, тушуниб-тушунмасдан  оммага нотўғри тушунча бериб қўйиш ҳам фитна дейилади. Ва яна, жамоатчилик одатда ўз имкониятидан келиб чиқиб адо қилаётган ибодатларини тарк этишларига сабаб бўладиган гаплар ҳам фитна бўлади. Масалан, тажвид билан қироат қилишга мутлақо қодир бўлмаган аҳоли орасида “Тажвидсиз қироат билан ўқилган намоз — намоз эмас!”, деб айтса ва шу гапдан кейин ўша жамоа «намоз ўқишимиздан фойда йўқ экан», деб тарки ибодат қилишса, бу ҳам катта фитна бўлади. Зеро, мутлақо намоз ўқимагандан кўра, тажвидсиз бўлсада намоз ўқиш авлодир.

Ҳар мақомнинг ўз мақоли ва ҳар майдоннинг ўз рижоллари бор. Уламолар айтадилар: “Кимки ўз даври урф-одатларини билмаса, бас, у жоҳилдир!”. Шундай экан, мўмин-мусулмон киши омма олдидаги ҳар қандай ҳатти-ҳаракатларида эҳтиёткор бўлса, гапираётган гапларини ўйлаб гапирса фитнадан ҳоли бўлади.

Амри маъруф, наҳий мункар қилиш ҳам юқоридаги қабилдадир. Бу икки амал гарчи қирқ фарздан бўлса-да ўз ўрнини топиб қилинса мақсадга мувофиқ бўлади. Тўғри келган жойда амри маъруф, наҳий мункар қилиб кетавермаслик керак. Одамларнинг ҳолини, савиясини ҳисобга олиш шарт. Акс ҳолда мункар ишларни кўпайиб кетишига сабаб бўлади, тингловчини таассубга батарроқ берилишига замин яратиб берган бўлади. Ундан ташқари ўзининг бошига ҳам балолар орттириб олиши мумкин.

Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтган эканлар: “Кимки биродарига омма олдида ошкора насиҳат қилса, бас уни айблабди. Агар ёлғиз ўзига гапирса, бас уни тузатибди”. (ал-Бариқат ул-маҳмудия фи шарҳи Тариқат ил-муҳаммадия. 3- Жуз. 152 – Бет.)

 

Аҳолиси тинч осуда ҳаёт кечириб турган одамлар орасидан ҳаловат ва тинчликни кўтарилишига сабаб бўладиган ҳар қандай фитна ҳаракатлари аслида одамларнинг қонини тўкишдан ҳам оғир, ёмон оқибатларга олиб келадиган гуноҳдир. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасининг бир эмас икки жойида бу маънони таъкидлаган:

وَالْفِتْنَةُ أَكْبَرُ مِنَ الْقَتْلِ

“Фитна қотилликдан ҳам оғир гуноҳдир” (Бақара сураси/ 217. Тафсири Ирфон).

وَالْفِتْنَةُ أَشَدُّ مِنَ الْقَتْلِ

“Фитна қотилликдан ҳам ёмондир”.

Золим ва қлнхўр кимсалар ҳамиша инсонлар, бутун-бутун қабилалар ўртасида фитна, нифоқ солиб, жамиятнинг тинч ҳаётини пароканда қилишади. Фитна эса одамларни қатл қилишдан ҳам жиноятдир. (Бақара сураси/ 191. Тафсири Ирфон).

Фитнадан сақланиш учун нима қилмоқ керак?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилдилар:

ستكون فتن، القاعد فيها خير من القائم، والقائم فيها خير من الماشي، والماشي فيها خير من الساعي، مَن تشرَّف لها تستشرفه، فمن وجد منها ملجأ أو معاذًا فليعذ به

“Яқин орада фитналар бўлади. Ўша чоғда ўтириб олган одам тик тургандан яхшироқдир. Ўрнида жим тик турган эса юраётган одамдан яхшироқдир. Яёв юрган эса тез-тез юраётган одамдан яхшироқдир. Ким ўша фитналарга эътибор берса уни фитна ўзига тортиб кетади. Кимки қутулишга жой топа олса, ўша жойда фитнадан ҳимоялансин!” (Бухорий ва Муслим).

Бу ҳадисга диққат билан назар солар эканмиз Расулимиз алайҳис-салом киноя услубида фитнага аралашиб қолишдан қайтармоқдалар. «Тик турган одам билан ўтирган одам» деганда, фитнага қизиқиб турган одам билан унга эътибор қилмаган одам назарда тутилмоқда. Демак, фитначилар ҳақида қизиқишдан кўра уларга асло эътибр қилмаслик яхши экан.

«Ўрнида жим тик турган одам билан юараётган одам»дан эса, фитнага қизиқб кўрган ва фитнага қўшилиш учун ҳаракатга ўтганлар кўзда тутилаган. Демак, фитнага қўшилиш учун ҳаракатга ўтганлардан кўра, унга қўшилмасдан улар ҳақида шунчаки қизиқувчилар сал яхшироқ.

«Яёв юрган одам билан тез-тез юраётган одам»дан эса фитна сари тез ҳаракат қилаётганлардан кўра, суст ҳаракат қилаётганлар Аллоҳнинг наздида сал тузукроқ одамлар, деганидир.

Фитнага аралашган одам ундан чиқиб кетиши қийин экан. Чунки фитна одатда жозибадор бўлади, унга қизиққанларни дарров жалб қилади. Мўмин киши ҳар қандай оғир бўлмасин фитнадан қочиш керак. Зотан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан қочишни иложини топган одам қочсин, деганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитнадан сақлашини сўраб Аллоҳга дуо қилгани ҳақида саҳиҳ ривоятлар бор. Шу суннатга кўра биз ҳам фитнадан сақлашини сўраб Раббимизга ёлворамиз. Аллоҳ таоло ҳар биримизни фитна ва фитначилик балосидан асрасин. Кейинги авлод бизни асло фитначилар қаторида ёдга олмасин. Зотан, шоир шундай деганди:

Майли, бу дунёни тарк этсангу бот,
Изингни изиллаб изламасинлар.
Дўстим, энг муҳими, келажак авлод,
Сени фитначи деб эсламасинлар!

Манбалар асосида
Тошлоқ тумани “Абу Ҳанифа” масжиди имом-хатиби
Нишонбой Аҳмадалиев тайёрлади

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Аллоҳ бандаларини “Салом” ҳовлисига чақирган

Кейинги мақола

Эҳтиёт бўлинг! Аллоҳ қилаётган ишларингиздан ғофил эмас

Ўхшаш мақолалар

Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
91
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
32
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
74

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
149
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
58
«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

23.09.2026
88
Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
56
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
52
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
65
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
61
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
58

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.