Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

“Нурчилар” йўли қандай йўл?

“Нурчилар” йўли қандай йўл?
616
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Яратган Парвардигоримизга чексиз хамду санолар, суюклик Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга биз гуноҳкор умматлардан давомли саловоти шарифлар бўлсин! Ислом динини бизларгача соф ҳолатда етиб келишига сабабчи бўлган улуғ устозларимизга Яратганнинг раҳматлари ёғилсин!

Бугун биз интеллектуал ривожланиш жараёни яшин тезлигида кенгайиб бораётган бир даврда истиқомат қилиб турибмиз. Ҳар соҳада бўлгани каби диний-маърифий соҳада ҳам бутун ер юзи аҳолисида турли мазмундаги ахборотлар бисёр. Ахборотга эга бўладиган манбалар кўп. Интернет, ижтимоий тармоқлар, телевидения, радио ва матбуот кабилар.

Оддий фуқароларимиз ёки диний билимлар бўйича маълумотлари саёз замондошларимиз ҳар қандай диний мазмундаги ахборотни тўғридан-тўғри қабул қилмоқдалар. Юртимизда фаолият юритиб келаётган диний йўналиш бўйича мутахассисларимиз (имом-хатиблар, ноиб-имомлар, диншунослар ва ҳ.к.) томонидан динимиз ҳақиқатлари етказиб борилишига қарамасдан, бошқа манбалардан ўзларига ахборотлар тўплашга ошиқаётганлар ҳам афсуски топилмоқда.

Динимиз ва миллатимиз душманларининг Ислом динини ниқоб қилиб олиб, онгимизни заҳарлашга уринишлари, фуқароларимизни диний дунёқарашларига салбий таъсир кўрсатишга уринишлари бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас.

Аллоҳ таоло муқаддас Қуръони каримда: “Ҳаммангиз Аллоҳнинг арқони (Қуръон)ни маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг” (Оли Имрон сураси, 103 оят) деб амр этган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг “Сизлар менинг ва хулафоларимнинг йўлини тутиб, уни озиқ тишларингиз билан тишлагандек маҳкам ушланглар. Динга янгиликлар киритишдан сақланинглар, албатта, ҳар қандай бидъат залолатдир” дея марҳамат қилганлар.

Ислом динини ниқоб қилиб, ўзининг бузғунчи ғояларини юртимизга олиб кирган фирқалардан бири бу “НУРЧИЛАР” фирқасидар. Аввало, уларнинг тарихига назар солсак, бу фирқанинг асосчиси Туркиянинг Битлис вилояти Андол шаҳрининг шарқидаги Нурс қишлоғида курд миллатига мансуб оилада туғилган “Бадиуззамон” Саид Нурсий (1878-1960 й.й.)дир. “Бадиуззамон” – араб тилидан таржима қилганда замонанинг зўри, беназир деган маъноларни англатади. У биринчи жаҳон урушида русларга асир тушади ва уч йил Россияда асирликда юради. Октябрь инқилобидан кейин ватани Туркияга қайтади. Бу йилларда Усмонли халифалиги тугатилиб, унинг ўрнига Туркия Республикаси ташкил этилаётган давр эди. Ташкил этилаётган янги давлатчилик тузумига қарши Саид Нурсий 1950 йилларгача деярли 25 йил сургун ва қамоқда ҳаёт кечирган. Бу йилларда  у ўзининг машҳур “Нур” рисолаларини ёзади.

“Бадиуззамон” Саид Нурсий вафотидан сўнгра, унинг ишларини Туркиялик таниқли дин ва жамоат арбоби Фатҳуллоҳ Гулен давом эттирган. У етакчилигидаги ҳаракат Туркияда ниҳоятда кучли ва кенг ёйилган. Унинг қаламига мансуб 24 та китоб ва 130дан зиёд турли видеокассеталар мавжуд. Ташкилот, асосан, маҳаллий тижоратчилардан иборат бўлиб, жамоат аъзолари бир-бири билан ниҳоятда иттифоқда ва ҳар жиҳатдан бир-бирини қўллаб қувватлашади. Улар дунёнинг барча ўлкаларида мактаблар очишган ва юзлаб ётоқхоналарга эгалар. Бундан ташқари  “Нурчилар”нинг газета ва журналлари, телевидения ва унивеситетлари ҳам бор. Уларнинг таъсири Туркия сиёсатида ҳам кучли сезилиб туради.

“Нурчилар” Ўзбекистонга 90-йилларнинг бошларида кириб келишган. Мактаблар, корхоналар ва лицейлар очишган. “Турк лицейи” деб ном олган ўқув даргоҳларига мамлакатнинг барча ҳудудларидан салоҳиятли ва иқтидорли талабалар танлаб олинган. Бу даргоҳларда инглиз тилини ўргатувчи муаллимлар, аслида АҚШнинг махсус хизматларининг ходимлари АҚШ фуқаролари бўлганлар. Турк разведкасининг собиқ ҳодими Осман Нури Гюндеш ўзининг чиқишларидан бирида, 1990 йилларда  “Нурчилар” ҳаракатининг асосий идораси АҚШнинг Пенсильвания штатида жойлашган бўлиб, марказий Осиё давлатларидан Қирғизистонда (60 та) ва Ўзбекистонда (70 та) жами 130 нафар ҳамкорлари фаолият юритганларини баён қилган.

Дунёнинг 50 дан ортиқ давлатларидаги таълим масканларида фаолият кўрсатаётган уч мингдан ортиқ ўқитувчиларига 400 дан 1400 долларгача ойлик маоши берилгани маълум. Хорижий давлатларда таълим масканларининг очилишига жами 1 миллиард 205 миллион АҚШ доллари сарфланган. Ҳозирги кунда бу таълим масканларини фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард долларлик бюджет ҳар йили тасдиқланаётганлиги оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган.

Туркияга ўқишга юборилган Ўзбекистонлик иқтидорли талабаларга ҳам “Нурчилар”нинг қарашлари Фатҳуллоҳ Гулен тарафдорлари томонидан ўқиш давомида ва ўқишдан сўнгра уларнинг ётоқхоналаридаги пайтларида сингдириб борилди. Уларнинг бундай ҳаракати Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўз вақтида аниқланди ва 2010 йилда талабалар ватанга чақириб олинди. Ўзбекистондаги Турк лицейлари ва шу кабилар фаолиятига чек қўйилди ҳамда республикадан чиқариб юборилди.

Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромлар билан ўтирган ҳолларида ерга узун тўғри чизиқ тортиб, бу Аллоҳнинг йўлидир, деб айтдилар. Кейин унинг ўнг тарафига 36 та ва чап тарафига яна 36 та чизиқлар тортиб, “булар шундай йўлларки, ҳар бирининг бошида биттадан шу йўлга чақирадиган шайтон бордир”, дедилар-да, сўнг қуйидаги ояти каримани ўқидилар: “Албатта, мана шу (Менинг) тўғри йўлимдир. Унга эргашингиз! (Бошқа турли) йўлларга эргашмангиз! Акс ҳолда, улар сизларни Унинг йўлидан айириб қўяди. Тақволи бўлишингиз учун (Аллоҳнинг) қилган ҳукм(лар)и мана шу(лар)дир” (Анъом сураси, 153-оят).

Айни маънони Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Яҳудийлар 71 фирқага, насронийлар 72 фирқага бўлиниб кетган эдилар. Менинг умматим 73 фирқага бўлингай. Улардан биттасигина нажот топиб омон қолур, қолганлари эса дўзах аҳлидир”, – деб айтган машҳур ҳадиси шарифларидан ҳам тушуниш мумкин (Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).

Саҳобалар: “Жаннатга борадиган битта фирқа қайси?”, деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен билан саҳобаларим тутган йўлдагиси”, деб жавоб бердилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу сўзлари вафотларидан кейин ўз тасдиғини топди. 73 фирқа қуйидагиларни ташкил этди: 20 та фирқа рофизийлар, 20 та фирқа хаворижлар, 20 та фирқа қадарий ва муржиалар, 12 та фирқа нажжория, бакрия, зирория, жаҳмия, карромия ва 1 та Аҳли сунна вал-жамоа.

Охирги зикр қилинган “Аҳли Сунна вал-жамоа” мазкур хадиси шарифда қайд этилган нажот топувчилардир.

Оддий фуқароларимизга тушунарли бўлиш учун, битта сўз билан айтганда, бизни Ватанимизга келиб бизларга муқаддас Ислом динига қандай “эътиқод” қилиш кераклигини уқтиришга уринаётганларга, аслида динни бизлардан ўргансалар мақсадга муфовиқ бўлар эди, десак муболаға бўлмайди. Чунки, Ислом оламида йўлчи юлдузларга “бешик” бўлган Ватаннинг соф эътиқодли фарзандлари қайси йўлдан бориш кераклигини яхши биладилар. Фақатгина бизларга мерос қолган соф Ислом таълимотини ўз Ватандошларимиз, жигарпораларимизга чиройли тарзда етказиб берсаккина турли бузғунчиларга ўрин қолмаган бўлар эди. Бу машаққатли ва шарафли йўлда яратган Парвардигоримиз Ўзи мададкор бўлсин!

Абдуфаттоҳ ОЛИМОВ,
Марғилон шаҳар “Хўжа Порсо” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Сигарет ва нос таҳоратни кетказадими?

Кейинги мақола

Аллоҳ бандаларини “Салом” ҳовлисига чақирган

Ўхшаш мақолалар

Муаммо ўзимизда, ечими ҳам… 
Мақолалар

Муаммо ўзимизда, ечими ҳам… 

09.06.2026
14
Баъзан арзимаган иш ҳам қимматга тушиши мумкин
Ибратли ҳикоялар

Баъзан арзимаган иш ҳам қимматга тушиши мумкин

01.06.2026
28
Зулҳижжа ойи бошланди, бу ойда қандай амаллар бажарилади?
Мақолалар

Зулҳижжа ойи бошланди, бу ойда қандай амаллар бажарилади?

18.05.2026
95

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Муаммо ўзимизда, ечими ҳам… 

Муаммо ўзимизда, ечими ҳам… 

09.06.2026
14
Фарғона ҳожиларининг илк гуруҳи Ватанга қайтди

Фарғона ҳожиларининг илк гуруҳи Ватанга қайтди

08.06.2026
12
Фарғоналик ҳожиларнинг илк гуруҳи Ватанга қайтди

Фарғоналик ҳожиларнинг илк гуруҳи Ватанга қайтди

08.06.2026
29
Имом-хатиблар Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан танишдилар

Имом-хатиблар Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан танишдилар

02.06.2026
22
Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда

Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда

02.06.2026
27
“Ҳаж – 2026” мавсуми тарихий натижа ва муваффақиятларга бой бўлди

“Ҳаж – 2026” мавсуми тарихий натижа ва муваффақиятларга бой бўлди

02.06.2026
29
Баъзан арзимаган иш ҳам қимматга тушиши мумкин

Баъзан арзимаган иш ҳам қимматга тушиши мумкин

01.06.2026
28
Фарғонадаги масжидларда Қурбон ҳайити намози адо этилди

Фарғонадаги масжидларда Қурбон ҳайити намози адо этилди

28.05.2026
17

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика