Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

“Агар уни қўйворсам, мени еб қўяди”

60
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ибн Масъуд (р.а.) Аллоҳнинг номига қасам ичиб айтар эдиларки: “Ер юзида узоқ муддат қамаб қўйишига энг муҳтож нарса тилдир”.

Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ тилларидан бирон ортиқча сўз чиқиб кетмаслиги учун, оғизларига доимо тош олиб юрар эдилар.

Мухаллад ибн Ҳусайн: “Эллик йилдан бери узр айтишга сабаб бўладиган бирор оғиз сўз айтмадим”.

Ҳакимлардан бири: “Тил йиртқич ҳайвон каби. Агар уни қўйворсам, мени еб қўяди”.

Луқмони Ҳакимдан сўрадилар: “Сизни бунчалик ҳикматга нима етказди?”, “Билган нарсамни сўрамайман, кераксиз нарсани гапирмайман”, деб жавоб берган экан.

Айримларимиз касод учраётганимиз ёки бошимизга балоларнинг келишилиги ёки ишимизнинг юришмаслигининг сабаби бу тилдан қилаётган гуноҳларимиздадир. Мана шу тил билан ношукрчилик қилинади, туҳмат, бўҳтон қилинади. Бировни ғийбат ёки бир дўстни бошқа бировга чақишлик ва яна жуда катта гуноҳлардан бири бу ёлғончиликдир. Аллоҳ таоло дейди:

“Эй мўминлар! Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ таоло) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас, улуғ бахтга эришибди”[1]

“Одам боласи тонг оттирса, унинг аъзоларининг барчаси тилга: “Бизнинг ҳаққимизда Аллоҳдан қўрқ! Биз сенга боғлиқмиз. Тўғри бўлсанг, тўғримиз. Эгри бўлсанг, эгримиз”, дейдилар”.

Абдуллоҳ Сафо тоғига чиқиб, тилларини кўрсатиб дедилар: “Эй тил, фақат яхши сўзни гапир, бой бўласан. Пушаймон бўлишдан олдин, ёмон гаплардан сақлан, саломат қоласан”. Сўнгра дедилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим: “Одам фарзандининг кўпгина хатоси ўзининг тилидандир”, деб марҳамат қилганлар”.

“Албатта, менга энг ёмон кўринадиганингиз ва қиёмат куни мендан энг узоқ бўладиганингиз кўп гапирадиганингиз, оғзини тўлдириб гапирадиганингиз ва мутакаббирлик учун гапирадинингиз”.

Авзоъий дейдилар: “Мўмин гапини камайтириб, амалини кўпайтиради. Мунофиқ гапини кўпайтириб, амалини камайтиради”.

Луқмони Ҳаким ўғлига айтди: “Эй ўғилгинам, ким ёмон кишининг суҳбатида бўлса, саломат бўлмайди. Ким ёмон жойга кирса, туҳматланади ва кимики тилига эгалик қилмаса, пушаймон ейди”.

Ҳасан Басрийдан ривоят қилинди: “Ҳаким кишининг тили қалбининг орқасидадир. Агар гапирмоқчи бўлса, қалбига қарайди, мабодо у сўзда яхшилик бўлса, гапиради. Агар бировнинг зарарига бўлса, гапирмайди. Аммо нодоннинг қалби тилининг атрофида, у қалбига қарамайди. Тилига нима келса гапираверади”.

Донишмандлардан бирлари айталар: “Жим туришликда етти мингта яхшилик бор. Уларнинг ҳаммаси 7 калимада жам бўлган:

Жим туришлик – чарчоғи йўқ ибодат;
Жим туришлик – безаксиз зийнат;
Жим туришлик – давлатсиз ҳайбат;
Жим туришлик – деворсиз қўрғон;
Жим туришлик – бировларга узр айтишдан беҳожатлик;
Жим туришлик – яхши ва ёмон амал ва сўзларни ёзиб борувчи фаришталарга роҳат;
Жим туришлик – айбларни беркитувчи ва олим учун зийнат, жоҳилдан пардадир”.

Ҳикоя қилинишича, Луқмони Ҳаким ҳабаший бир қул эдилар. У кишидан биринчи ҳикматнинг кўриниши мана бу ҳолда юз берган эди. Бир куни хўжайинлари: “Эй ғулом, бизга бир қўйни сўйиб, энг маззали икки жойидан келтиргин”, деди. У киши қўйни сўйиб, юраги билан тилини олиб келди. Кейин: “Қўйнинг энг ёмон жойидан келтиргин” деганида, яна бир қўй сўйиб, юраги билан тилини келтирдилар. Буни кўриб ҳайратланган хўжайинлари буни сабабини сўради. Луқмони Ҳаким: “Жасадда бу икки парча гўштдан ширинроғи йўқ-ки, агар иккови яхши бўлса, агар ёмон бўлса, икковидан аччиқроқ нарса йўқ”, дея жавоб берган эканлар.

Шундай экан, тилимиздан фақат яхши гап чиқсин!

Анваржон ТОШМАТОВ,
Олтиариқ тумани “Оқмозор” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият!

Кейинги мақола

Имоми Аъзамнинг заковати

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
32
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
74
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
82

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
48
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
56
«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

23.09.2026
59
Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
55
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
52
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
65
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
60
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
58

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.