Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар Савол-жавоб

Камбағал одам қурбонлик қилса, гўштини ўзи еса бўладими?

Ақиқа ва ҳайитнинг қурбонлигини битта қилса бўладими?

Indian Muslim boys take a goat for sacrifice after offering prayers on Eid al-Adha in Hyderabad, India, Wednesday, Nov. 17, 2010.

248
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Савол: Ассалому алайкум!
— Яқинда бир гап эшитиб қолдим. Камбағал одам қурбонлик қилиш мақсадида қўй сотиб олса ёки боқаётган қўйларидан бирини қурбонликка сўяман деса, назр қилган бўлиб қолар экан ва унинг гўштидан ўзи еса бўлмас экан. Ҳақиқатда ҳам шундайми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Қурбонлик гўштини барча инсонлар тановул қилиши мумкин. У қурбонлик эгаси бўладими ёки бошқаси бўладими, бой бўладими ёки камбағал бўладими, назр қилган бўладими ёки назр қилмасдан сўйган бўладими, бозордан сотиб олиб қурбонлик қилганми ёки уйидаги қўйларидан сўйганми фарқи йўқ.

Шуни яхши билиш лозимки, қурбонлик қилиш камбағалларга вожиб эмас. Балки закот нисобига эга бўлган инсонларга вожибдир. Аммо камбағал киши қурбонлик учун бир жонлиқни сотиб олса, унга айнан ўша жонлиқнинг ўзини қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Зеро камбағал инсоннинг қурбонлик учун жонлиқ сотиб олиши ўша жонлиқни қурбонлик учун назр қилиш ҳисобига ўтади. Аммо, ўзи боқаётган ҳайвонлардан бирини қурбонлик учун атаб ният қилса, бу назр ҳисобланмайди ва ушбу ҳолатда камбағал кишига қурбонлик қилиш вожиб бўлиб қолмайди, балки қилса савобга эга бўлади.
Аммо унинг гўштини ейишга келсак, бу борада “Бадоиъус саноиъ” китобида қуйидагича зикр қилинган:

«وَلِصَاحِبِ الْأُضْحِيَّةَ أَنْ يَأْكُلَ مِنْ أُضْحِيَّتِهِ لِقَوْلِهِ تَعَالَى { فَكُلُوا مِنْهَا } وَلِأَنَّهُ ضَيْفُ اللَّهِ – جَلَّ شَأْنُهُ – فِي هَذِهِ الْأَيَّامِ كَغَيْرِهِ فَلَهُ أَنْ يَأْكُلَ مِنْ ضِيَافَةِ اللَّهِ – عَزَّ شَأْنُهُ – وَجُمْلَةُ الْكَلَامِ فِيهِ أَنَّ الدِّمَاءَ أَنْوَاعٌ ثَلَاثَةٌ : .
نَوْعٌ يَجُوزُ لِصَاحِبِهِ أَنْ يَأْكُلَ مِنْهُ بِالْإِجْمَاعِ ، وَنَوْعٌ لَا يَجُوزُ لَهُ أَنْ يَأْكُلَ مِنْهُ بِالْإِجْمَاعِ ، وَنَوْعٌ اُخْتُلِفَ فِيهِ ، الْأَوَّلُ دَمُ الْأُضْحِيَّةَ نَفْلًا كَانَ أَوْ وَاجِبًا مَنْذُورًا كَانَ أَوْ وَاجِبًا مُبْتَدَأً»

“Қурбонликнинг эгаси ўзи қилган қурбонлигидан ейиши жоиздир. Чунки Аллоҳ таоло ўз каломида “Қурбонликларингиздан еяверингиз” деб мутлақ айтган. Зеро, қурбонликнинг эгаси ҳам ушбу кунларда худди бошқалар каби Аллоҳ таолонинг меҳмонидир. Шунинг учун унга ҳам Аллоҳ таолонинг зиёфати бўлмиш қурбонликдан ейиши жоиздир.

Бу масаладаги хулоса қуйидагичадир. Жонлиқлар уч турга бўлинади:
1. Барча уламолар итттифоқига кўра эгаси ейиши жоиз бўлган жонлиқлар.
2. Барча уламолар иттифоқига кўра эгаси ейиши жоиз бўлмаган жонлиқлар.
3. Эгасининг тановул қилиши жоизлигида ихтилоф юзага келган жонлиқлар.

Биринчи турдаги жонлиққа қурбонлик гўшти киради. Унинг вожиб ёки нафл, назр билан вожиб бўлгани ёки шундоқ ўзи вожиб бўлганининг фарқи йўқ.

Иккинчи турдаги жонлиқларга ҳаждан тўсилиб қолганда сўйиладиган жонлиқ. Эҳромда бўлган ҳолда қилинган жиноятлар, масалан соч олдириш, тикилган кийимни кийиш ва шу каби жиноятлар учун сўйиладиган жонлиқлар ва сўйишга назр қилинган жонлиқларнинг гўштлари киради.

Учинчи турдаги жонлиқларга таматтуъ ва қирон каби ҳаж турларини қилгани учун сўйиладиган жонлиқлар. Бизнинг мазҳабимизда эгаси булардан ейиши жоиздир. Шофеъийларда эса жоиз эмас.»

Демак, қурбонлик қилиш учун жонлиқ сотиб олган камбағал кишининг қурбонлиги биринчи тур жонлиққа киради. Яъни у сўйган қурбонлигининг гўштидан ўзи ҳам, бойлар ҳам ея олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ҳаж симпозиумида Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқалари

Кейинги мақола

Ақиқа ва ҳайитнинг қурбонлигини битта қилса бўладими?

Ўхшаш мақолалар

Салом бериб бўлмайдиган ҳолатлар
Савол-жавоб

Салом бериб бўлмайдиган ҳолатлар

06.07.2026
155
Шифохонада навбат сотиб олиш мумкинми?
Савол-жавоб

Шифохонада навбат сотиб олиш мумкинми?

29.06.2026
58
Ижтимоий кешбек
Савол-жавоб

Ижтимоий кешбек

21.04.2026
64

Сўнгги мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
18
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

20.10.2026
11
Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

20.10.2026
6
Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

20.10.2026
12
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

20.10.2026
10
Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
61
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
162
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
52

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.