Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар Ислом ва иймон

Энг ёмон зиёфат

Энг ёмон зиёфат
364
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

إنَّ الْمُبَذِّرِينَ كَانُوا إِخْوَانَ الشَّيَاطِينِ وَكَانَ الشَّيْطَانُ لِرَبِّهِ كَفُورًا

 “…Исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир. Шайтон эса, Парвардигорига нисбатан ўта ношукур эди”.

Муқаддас динимизда ҳамма берилган неъматларга шукр қилиш буюрилган. Исрофдан қайтарилган, исроф катта гуноҳлардан саналади. Исроф сўзининг маъноси – неъматни ноўрин жойга сарфлашдир. Қуръони каримда исрофга йўл қўйган қавмларга келган офатлар баён қилинган. Бу ҳолат Моида сурасининг қуйидаги оятларида ўз ифодасини топган. Исо алайҳиссаломнинг қавмлари у зотдан осмондан дастурхон туширишини сўрадилар:

إِذْ قَالَ الْحَوَارِيُّونَ يَا عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ هَلْ يَسْتَطِيعُ رَبُّكَ أَنْ يُنَزِّلَ عَلَيْنَا مَائِدَةً مِنَ السَّمَاءِ قَالَ اتَّقُوا اللَّهَ إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ

Ҳаворийлар: «Эй, Исо ибн Марям! Раббинг бизга осмондан бир дастурхон нозил қила оладими?» – деганларида, (Исо): «Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳдан қўрқингиз!» – деганини (ҳам) эсланг!

(Ҳаворийлар ўн икки нафар солиҳ мўминлар бўлиб, Исо (а.с.)нинг энг яқин ёрдамчилари бўлган)

 قَالُوا نُرِيدُ أَنْ نَأْكُلَ مِنْهَا وَتَطْمَئِنَّ قُلُوبُنَا وَنَعْلَمَ أَنْ قَدْ صَدَقْتَنَا وَنَكُونَ عَلَيْهَا مِنَ الشَّاهِدِينَ

Улар дедилар: «Биз ундан (зиёфатдан) еб, кўнглимиз хотиржам бўлишини ва сенинг ростгўйлигингни билиб, (сўнгра) унга (дастурхонга) гувоҳлик беришни истаймиз».

Яъни ўзимиздан кейинги авлодга дастурхон тушганлиги тўғрисида гувоҳлик бермоқчимиз.

قَالَ عِيسَى ابْنُ مَرْيَمَ اللَّهُمَّ رَبَّنَا أَنْزِلْ عَلَيْنَا مَائِدَةً مِنَ السَّمَاءِ تَكُونُ لَنَا عِيدًا لِأَوَّلِنَا وَآَخِرِنَا وَآَيَةً مِنْكَ وَارْزُقْنَا وَأَنْتَ خَيرُ الرَّازِقِينَ

Исо ибн Марям деди: «Эй, Раббимиз – Аллоҳ! Бизга осмондан (бир) дастурхон туширгинки, у аввалу охиримиз учун байрам ҳамда Сендан (бизга) мўъжиза бўлсин. Бизни (ундан) ризқлантир! Сен ризқлантирувчиларнинг яхшисидирсан».

قَالَ اللَّهُ إِنِّي مُنَزِّلُهَا عَلَيْكُمْ فَمَنْ يَكْفُرْ بَعْدُ مِنْكُمْ فَإِنِّي أُعَذِّبُهُ عَذَابًا لَا أُعَذِّبُهُ أَحَدًا مِنَ الْعَالَمِينَ

Аллоҳ деди: «Мен уни сизларга туширувчиман. (Лекин) кимки (шундан) кейин (ҳам) куфрга кетса, уни шу қадар азоблайманки, бутун оламда ҳеч кимни ундай азобламаган бўлурман».

Осмондан дастурхон туширилгандан кейин ҳам куфрда бўлганларга Аллоҳ таоло ҳеч кимга берилмаган жазони берди. Уларни чўчқаларга айлантириб қўйди, деган ривоят машҳур. Лекин Ҳасан Басрий билан Мужоҳид ибн Жабр дастурхон нозил қилинмаган, чунки улар унинг шукрини қила олмасдан Аллоҳнинг азобига дучор бўлиб қолмайлик, деб қўрқиб талабларидан қайтишган, деганлар. Қолган муфассирлар дастурхон тушган, деб таъкидлаганлар. Имом Термизий (рҳ.) келтирган ҳадисда: “Дастурхон тушгач, Исо (а.с.) ундаги нон ва гўштдан ейишга, лекин эртанги кунга олиб қўймасликка буюрганлар. Қавмлари бунга риоя қилмагач, мазкур жазо берилган” дейилади. Гўштдан бошқа нарсалар нозил қилинган, деган ривоят ҳам бор. Мазкур  жазони олганлар уч кундан сўнг ҳалок бўлганлар.

(Баъзи муфассирлар айтадики: «У неъмат дастурхони тушиб турди, кейин баъзиларининг ношкурлигидан тўхтаб қолди. Саксонга яқин киши тўнғиз ва маймунга айландилар)

Муҳтарам азизлар! Аллоҳ таоло қадимда исрофга йўл қўйган қавмларнинг аянчли оқибатини баён қилиш билан бизларни огоҳлантиради.  Ўзимиз  касб-хунар ёки тижорат орқали топган мол-дунёларимизни кўнглимиз хоҳлаганича ноўрин жойларга сарф қилишимиз ҳам исроф бўлади. Хусусан, тўй-маросимлардаги дабдабабозликлар, риёкорликлар ва хўжакўрсинликларнинг ҳаммаси исрофдир. Баъзан бир киши юз, юз эллик килолаб энг қиммат гуручларда ош дамлаб ўзини кўрсатиш учун халққа егизади.   Бу  қилган риёкорликларини эҳсон деб ҳисолайди. Лекин муҳтож бўлган бирорта яқин қариндоши ёки маҳалладаги кам таъминланганлар ёрдам сўраб келса, “ўпка”сини кўрсатади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зиёфатларнинг энг ёмони фақат тўқларгина йиғилган зиёфатдир”, – деганлар. Яхшиямки, Аллоҳ таоло Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳурматларидан хасф (ер ютиши) ва масх (инсонни ҳайвонга айланиб қолиши)ни бу умматдан олиб ташлади. Бўлмаса баъзи одамлар ўтмишдаги каби бошқа махлуққа айланиб қолар эдилар.  Хасф (ер ютиши) ва масх(инсонни ҳайвонга айланиб қолиши)ни бу умматдан олиб ташланиши азоб йўқ дегани эмас, балки Аллоҳ таоло исроф қилувчиларни дунёда неъматдан маҳрум қилиш билан жазоласа, охиратда эса аламли азоб билан азоблайди.

Аллоҳ таоло ҳаммаларимизни исрофгар бўлиб қолишдан сақласин!

Тафсир китоблари асосида

Қўқон шаҳар “Зайнул-Обидин” масжиди имом-хатиби  

Абдулқуддус Исақов тайёрлади.

Калит сўзлар: исроф
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Меҳнатидан миллат баҳра олар

Кейинги мақола

Энг яхши совға

Ўхшаш мақолалар

Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний
Бўлимлар

Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний

09.10.2024
346
Жума фарзидан олдин тўрт ракат намоз ўқиш суннатдир!
Бўлимлар

Жума фарзидан олдин тўрт ракат намоз ўқиш суннатдир!

01.06.2022
459
Масжидда намоздан кейин дуо қилмай туриб кетадиганларга эслатма! (видео)
Ислом ва иймон

Масжидда намоздан кейин дуо қилмай туриб кетадиганларга эслатма! (видео)

11.01.2022
372

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
18
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

20.10.2026
11
Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

20.10.2026
6
Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

20.10.2026
12
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

20.10.2026
10
Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
61
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
162
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
52

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.