Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар Аёллар саҳифаси

Энг яхши совға

Энг яхши совға
71
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

“Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар”  

(ҳадисдан).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ўгитларига амал қилиб, фарзандларимиз тарбиясига эътиборли бўлсак ва уларнинг одоблари чиройли бўлишига имкон қадар ҳаракат қилсак, худо хоҳласа фарзанду зурриётларимиз ҳусни хулқ эгалари бўлиб вояга етадилар. Ҳусни хулқ инсондаги барча фазилатларнинг энг аълосидир. Шунинг учун уламолар айтадиларки: “Фарзандларга чиройли одоб ахлоқни ва мусулмончиликни ўргатиш, нафл ибодатдан савоблироқдир”. Яна бир хадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фарзандларингизга чиройли одоб ахлоқни ўргатинг. Чунки инсон фарзандига чиройли одоб ахлоқни ўргатмоғи ҳар куни бир мискинга ярим соъ (2 кило) буғдойни садақа қилганидан афзалдир”, – дедилар.

Дархақиқат,  ҳар бир ота-она ўз фарзандини баркамол инсон бўлиб вояга етишини орзу қилади. Улғайганидан кейин ҳаётда ўз ўрнини топсин, ватанига содиқ бўлсин, элу юрт хизматига доимо тайёр турсин, виждонли ва дину-диёнатли бўлсин деб ният қилади. Лекин ҳамма ота-оналар ҳам бу масалада бир хил фикрда эмаслар. Баъзилар учун фақат ўзларининг шахсий юмушлари, кўча-куйдаги улфатчиликлари, моддий маблағ тўплаш йўлидаги югур-югурлари биринчи ўриндаги вазифа ҳисобланади. Улар бола тарбияси деганда, едириш-ичиришни, кийинтириш ва моддий томондан бекаму-кўст қилиб қўйишни, ҳатто бу жиҳатларда бошқа болалардан ортиқроқ бўлишини тушунадилар. Оила аъзолари ва фарзандларининг тарбияси билан шуғулланишни кейинги  ўриндаги вазифа деб қарайдилар. Улар ўз назарларида пул ва мол-дунё кўп бўлса, ҳамма нарсага эришиш мумкин деб қарайдилар. Фарзанд тарбияси борасида бундай йўл тутиш катта хатодир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб: “Бу фоний дунёда ота-онанинг фарзандига қилган ҳадяларининг энг яхшиси, фарзандига берган чиройли одоб-ахлоқларидир”, – деганлар. Ушбу  хадиси шариф ёшлар тарбияси борасидаги бугунги муаммоларимизнинг энг яхши ечимидир.

Мисол учун баъзи одамлар қиз фарзанд кўрса, чақалоқ туғилган кундан бошлаб сепу-сарпо йиғишни бошлайди. Фарзандим бировдан кам бўлмасин дея яхши кийинтиради, қимматбахо совғалар беради, турмушга бераётганда бир неча миллион сўмлик мебеллар, тилла тақинчоқлар ва ҳоказоларни қизининг сепи сифатида беради, лекин қизи учун шунча ишни қилган ота-она бирор марта унинг маънавияти, одоб-ахлоқи ҳақида ўйламайди. Эрнинг ҳаққи нима, қайнона-қайнотага қандай муомалада бўлиши керак? Мана шу масалалар ҳақида келин бўлмишга етарли таълим берилмайди. Энди тасаввур қилинг, ана шу ҳолатда бошқа бир хонадонга келин бўлиб тушган бечора қизнинг аҳволи нима кечади?

Шунинг учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ҳадяларнинг энг яхшиси, фарзандга берилган чиройли одоб-ахлоқдир”, – дедилар. Бу масалада ҳам Пайғамбаримиз ҳаётларида биз умматлари учун фойдали намуналар кўп.

Ривоятларда келишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотима розияллоҳу анҳони ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга турмушга бердилар. Тез-тез қизларининг хонадонларига бориб ҳолларидан хабар олиб турар эдилар. Бир куни одатларига кўра қизларидан хабар олиш учун борсалар, ул зоти шарифа бўйинларига одатда ҳамма аёллар тақиб юрадиган зебигардон тақиб олган эканлар Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳолни кўриб хафа бўлдилар ва қизлари билан салом алик қилмасдан қайтиб кетдилар. Фотима розияллоҳу анҳо бу ҳолдан саросимага тушдилар ва эрлари ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга: “Отам нима сабабдан хафа бўлганларини билиб келсангиз”, – деб илтимос қилдилар. Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳузурларига келиб, хафаликларининг боисини сўрадилар. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Али! Қизим Фотиманинг дунёга шунчалик мойил эканини билмаган эканман, бориб унга айтинг: “Агар менинг розилигимни истаса, зебигардонини сотиб пулини муҳтож хонадонларга эҳсон қилсин”, – дедилар. Фотима розияллоҳу анҳо оталарини талабларини бажардилар.

Ушбу ривоятда Пайғамбаримиз алайҳиссалом кўзларининг оқу-қораси бўлган қизларининг тарбиясига, ҳатто турмушга чиқарганларидан кейин ҳам қанчалар эътибор берганларини билиб оламиз. Аслида олтин тақинчоқлар мусулмон аёллар учун харом эмасдир, ҳар бир муслима аёл олтиндан тақинчоқлар тақиши мумкин, лекин бу ердаги гап олтин тақинчоқларга ружуъ қўймаслик ҳақида боряпти. Олтин тақинчоқларга ружуъ қўйиш дунёга берилишнинг биринчи аломатидир. Шунинг учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом суюклик қизларини бу дунёга бўлган истагу-хоҳишларини хуш кўрмадилар. Қизим хафа бўлади, жаҳли чиқади, – демадилар.

Бизнингча, ҳазрати Фотиманинг зебигардон тақишлари оддий бир ҳол, лекин бу ердаги ғоя Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўткинчи дунёга мойил ва хоҳиш аломати бўлган бу ишларни жаннат аёлларининг улуғи бўлган қизлари учун хуш кўрмадилар ва унга изн бермадилар, ўша қимматбаҳо тақинчоқ пулини мискин ва бечоралар билан баҳам кўрилишини хоҳладилар.

Ушбу сатрлардан хулоса қилиб айтсак бўладики: “Бу дунёда фарзандларимизга берадиган ҳадяларимизни энг аълоси ҳусни хулқ ва чиройли одобдир”.

Абдулҳафиз  Сайдуллаев,

Қўқон шаҳар “Ҳазрати Аббос” масжиди имом-ноиби

Калит сўзлар: тарбияфарзанд
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Энг ёмон зиёфат

Кейинги мақола

Қалампир ёрдамида сутдан ажратиш жоизми

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
24
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
73
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
78

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
43
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
47
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
54
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
55
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
54
Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

07.09.2026
41
Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

05.09.2026
18
Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди

04.09.2026
17

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.