Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар

Ҳажнинг моҳияти ва ҳикмати (1 қисм)

Ҳажнинг моҳияти ва ҳикмати (1 қисм)
145
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ҳаж улуғ ибодатдир. Унинг шарафига Ҳаж сураси ҳам нозил бўлган. Беш аркон ичида номига сура нозил бўлган ягона ибодат ҳаждир. Ушбу муборак сурада ҳаж ибодати, унинг тарихи, фазилати, фой далари ва мазмун-моҳияти ҳақида қуйидаги оятлар тушган: «Эсла, Биз Иброҳимга Байтнинг жойини бел гилаб бердикки: “Менга ҳеч нарсани шерик қилма, Байтимни тавоф қилгувчилар, (ибодатда) қоим тургувчилар ҳамда руку, сужуд қилгувчилар учун поклагин. Одамларни ҳажга чақир, улар сен томон узоқузоқ йўллардан пиёда юриб, озғин уловлар устида келурлар. Токи ўзларига бўладиган манфаатларга шоҳид бўлсинлар ва маълум кунларда уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонлари узра Аллоҳнинг исмини зикр қилсинлар. Бас, улардан енглар, бечора ва фақирларга ҳам егизинглар. Сўнгра ўзларидаги кирларни кетказсинлар, назрларига вафо қилсинлар ва “Байтулъатийқ”ни тавоф қилсинлар» (Ҳаж сураси, 26–29-оятлар).

Мўътабар китобларимизда ҳажнинг жуда кўп ҳикматлари борлиги айтилади. Улар орасида энг асосий лари қуйидагилар: бандаликни билдириш; нафсни тарбиялаш; нафсни фойдали ишларга ўргатиш; тақво ҳосил қилиш; сабр-бардошга ўргатиш; шукрга ўргатиш; сафардан ибрат олиш; ёмонликдан сақланишга кўникма ҳосил қилиш; улфатчилик тамойилларини намоён қилиш; танишув; вақтни қадрлашни ўрганиш; тартибга ўрганиш; инсонни эҳтиром қилиш; зикрларга одатланиш; шайтоннинг душман эканини эсга олиб, уни ҳеч қачон унутмаслик ва бошқалар.

“Ҳаж” сўзи луғатда қасд қилиш маъносини англатади. Қасд қилиш бўлганда ҳам, улуғ нарсани қайта-қайта ва такрор қасд қилиш маъносини ифода қилади.

Шаръий истилоҳда эса ҳаж маълум вақтда, маълум маконда, маълум ибодатларни ният билан адо этишдир. Келинг, яна ҳам тушунарли бўлиши учун ҳажнинг истилоҳий маъносини чуқурроқ ўрганайлик.

“Маълум вақт” дейилганда, ҳаж ибодати маълум вақтда адо этилиши тушунилади. Ҳа, бошқа ибодатлар каби ҳажнинг ҳам муайян вақтлари бор. Унинг вақтлари фиқҳ китобларида батафсил баён қилинган. Зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни Арафотда туриш унинг бош рукни ҳисобланади. У ерда бундан бошқа вақтларда ҳар қанча турса ҳам, ҳаж ҳисобланмай ди.

“Маълум макон” деганда, мийқотлар, Масжидул Ҳарам, Арафот, Муздалифа, Мино каби жойлар назарда тутилади. Мазкур жойлардан бошқа ерда ҳаж ибодатини адо этиш мумкин эмас. Юқоридаги маконларга тегишли ҳукмлар фиқҳ китобларимизда баён қилинган.

“Ният билан адо этиш” деганда, ҳажнинг ўзига яраша нияти борлиги тушунилади. Ҳаж ёки умра қилаётган инсон уни амалга оширишдан олдин Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишни ва таъйин қилинган ибодатини ният қилади. Аллоҳ таолога яқин бўлишни ният қилган заҳоти бу одат эмас, ибодат эканини ҳис этади. Зеро, ният одат билан ибодат ўртасини ажратиб беради. Тайин қилинган ибодатни ният қилади, деган ибора ҳожининг ҳаж ёки умраси қайси турдан эканини ажратиб беради. Яъни, ният билан қилаётган амали фарз, назр, нафл ёки бадал ибодатлардан бирига тайин топади.

“Маълум ибодатлар”. Бунда эҳром, Каъбани тавоф қилиш, Сафо ва Марва орасида саъй қилиш, Арафотда туриш, Муздалифада тунаш, шайтонга тош отиш каби амаллар кўзда тутилган. Ҳаж ибодати аҳли аёли эҳтиёжидан ортиқча маблағи бор, соғлом ва омонликдаги хотиржам мусулмонга умрида бир марта фарз бўлади. Ҳажда бажариладиган амаллар фарз, вожиб, суннатга бўлинади. Фарз амаллари қатъиян адо этилиши шарт бўлган амаллар бўлиб, бирортаси адо этилмаса, ҳаж қабул бўлмайди. Яна бошқатдан ҳаж қилиши лозим бўлади. Вожиб амалларнинг қилиниши зарурий амаллар бўлиб, бирортасини адо этилмаса, бундай ибодат нуқсонли ҳисобланади ва шу сабабли жонлиқ сўй иш вожиб бўлади.

Ҳажда суннат ва мустаҳаб амалларини бажарган киши савоб олади, ибодати мукаммал бўлади, агар қилмаса, гуноҳкор бўлмайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг

«Ҳаж буюк ибодатдир« номли китобларидан олинди.

Калит сўзлар: ҳажҲажнинг моҳиятиҳикмат
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Чикаго шаҳрида илк Қуръон музейи

Кейинги мақола

МУФТИЙ ҲАЗРАТ ТАВБА ВА ГУНОҲДАН ПОКЛАНИШ ҲАҚИДА СУҲБАТ ҚИЛДИЛАР (ФОТОЛАВҲАЛАР)

Ўхшаш мақолалар

Салом бериб бўлмайдиган ҳолатлар
Савол-жавоб

Салом бериб бўлмайдиган ҳолатлар

06.07.2026
171
Шифохонада навбат сотиб олиш мумкинми?
Савол-жавоб

Шифохонада навбат сотиб олиш мумкинми?

29.06.2026
68
Отинойилар учун семинар-тренинг бошланди
Аёллар саҳифаси

Отинойилар учун семинар-тренинг бошланди

10.06.2026
40

Сўнгги мақолалар

Фарғонада диний соҳа ходимлари фаолиятига оид муҳим масалалар муҳокама қилинди

Фарғонада диний соҳа ходимлари фаолиятига оид муҳим масалалар муҳокама қилинди

13.11.2026
7
Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

12.11.2026
23
РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
29
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
12
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
31
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
25
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
52

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.