Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Аҳли сунна вал жамоанинг ўн аломати

Аҳли сунна вал жамоанинг ўн аломати
71
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам фирқалар кўпайган пайтда мусулмонларнинг катта жамоасини лозим тутишни таъкидлаб: “Агар ихтилофни кўрсангиз, катта қора (жамоа)ни лозим тутинг” деганлар (Имом ибн Можа ривояти).

Бу ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳли сунна вал жамоани назарда тутганлар. “Аҳли сунна вал жамоа” арабча ибора бўлиб, “Суннатга амал қилувчи ва жамоатга эргашувчи кишилар”, деган маънони англатади. Аҳли сунна вал жамоа – ислом тарихининг барча даврларида мусулмонларнинг катта қисмини ташкил қилган. Улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва хулафои рошидинлар – Абу Бакр, Умар, Усмон, Али разияллоҳу анҳумнинг суннатларини маҳкам ушлаганлар. Улар саҳобалар, тобеъинлар ва тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаб имомлари йўлларига эргашган жамоадир.

Аҳли суннанинг ақоид бобида мазҳаббошилари Имом Ашъарий ва Имом Мотуридий экани маълумдир. Бу ҳақда Имом ибн Ҳажар Ҳайтамий: “Суннатдан мақсад – аҳли сунна ва жамоа имомлари Абул Ҳасан Ашъарий ва Абу Мансур Мотуридий тутган йўлдир” деган.

“Фатаво ал-ҳужжа” китобида аҳли сунна вал жамоанинг ўнта аломати борлиги зикр қилинади. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Қайси бир мўмин аҳли сунна вал жамоадан бўлса, унинг ҳар бир босган қадамига Аллоҳ ўнта савоб ва ўнта даражот ёзади. Шунда асҳоблар сўрашди: “Эй Аллоҳнинг расули, унинг аҳли сунна вал жамоадан эканининг аломати нима?” Набий алайҳиссалом: “Унинг аҳли сунна вал жамоадан эканининг ўн аломати бор, кимда шу ўн аломат топилса, у аҳли сунна вал жамоадан бўлади. Булар: беш вақт намозни жамоатда ўқишга ҳарис бўлиш, бирор саҳобани ёмонлик ва камчилик билан ёд этмаслик, ўз подшоҳига қарши қурол кўтармаслик, иймонидан шак ва гумонга тушмаслик, бошига тушган ҳар яхши ва ёмон ишни Аллоҳнинг тақдиридан деб қабул қилиш, аҳли қибла бўлган кишининг жанозасига қатнашмоқни лозим деб билиш, динда мужодала қилмаслик, тортишмаслик, аҳли қибла, яъни мусулмонларни куфрда айлаб, сўкмаслик, сафар ва ҳазарда (шартлари топилган) маҳсига масҳ тортишни жоиз деб билиш ҳамда солиҳ ёки фожир деб билинган кишининг ортидаги намозни жоиз деб ҳисоблаш (аҳли сунна вал жамоанинг) аломатларидандир”, дедилар.

Дунёдаги мусулмонларнинг асосий кўпчилиги аҳли сунна вал жамоададир. Тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаблар – ҳанафий, моликий, шофеъий ва ҳанбалий мазҳабларидаги барча мусулмонлар аҳли сунна вал жамоадирлар.

Афсуски, ҳозирда баъзи бузғунчи мазҳабсизлар ҳам ўзларини аҳли сунна вал жамоадан деб билади. Аммо улар аҳли сунна вал жамоа мазҳабининг имомларини “адашган”, деб турли иғволар тўқиб, кишиларни тўғри йўлдан чалғитади. Уларнинг бу ҳийлаларидан огоҳ бўлиш, мазҳабимизни мукаммал билиш ҳар бир мўминнинг бурчидир.

Убайдуллоҳ Абдуллаев,
Фарғона вилояти бош имом-хатиби

Калит сўзлар: ақоидаҳли сунна вал жамоамазҳабФирқа ва оқимлар
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Қўшимча хизмат ҳаққи

Кейинги мақола

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлими 2023 йил сарҳисобини эълон қилди

Ўхшаш мақолалар

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
72
Порахўрлик жамиятни таназзулга етаклайди
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Порахўрлик жамиятни таназзулга етаклайди

26.06.2026
37
Ilm va ulamolar
Мақола

Ilm va ulamolar

22.06.2026
44

Сўнгги мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
8
35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

21.08.2026
10
Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

21.08.2026
10
Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

17.08.2026
41
Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

17.08.2026
28
Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
125
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
91
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
91

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]