Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Неъматларнинг шукронасини адо этайлик

Неъматларнинг шукронасини адо этайлик
52
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бугун жаннатмакон юртимиз мустақиллигининг  31 йиллик байрамини дилда қувонч ва катта шодиёналар билан кутиб олмоқдамиз. Аллоҳ таоло бу саодатли ва қутлуғ айёмни барчамизга муборак айласин!

“Мустақиллик”, “истиқлол” — бу сўзларнинг моҳиятига теранроқ эътибор берадиган бўлсак, булар оддий сўзлар эмаслиги, минг йиллик давлатчилигига эга Ўзбекистон учун истиқлолнинг нақадар катта аҳамият касб этиши очиқ- ойдин аён бўлади. Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, 16 та диний конфессия аъзолари бағрикенглик тамойили асосида тинч-тотув яшаб келишмоқда. Турли миллат ва дин вакилларининг ҳар қандай тажовуздан бехавотир ўз ибодатларини эмин-эркин адо этишлари жамият барқарорлигининг муҳим кўрсаткичларидан саналади.

Истиқлолдан олдин юртимиздаги масжидларнинг аҳволи ўта аянчли эди. Бутун республикада бор-йўғи тўқсонга яқин масжид бўлиб, уларнинг кўпи таъмирталаб, нураб-бузила бошлаган, таҳоратхонаси йўқ ҳисобида эди. Ҳозирги пайтда мамлакатимизда 2000 дан зиёд,   уларнинг аксарияти янгидан қурилди ва тўла таъмирдан чиқарилди. Вилоятимизда ҳам бир нечта масжидлар янгидан қуриб битказилди. Буларнинг ҳаммаси мустақилликнинг кўзга кўринган самараларидир.  Юртимиз йилдан-йилга обод бўлиб, халқимиз фаровонлиги йил сайин ортиб бормоқда. Демак, бунга жавобан кечаю кундуз бу неъматларнинг шукронасини адо этиб боришимиз лозим. Чунки Аллоҳ таола ўз каломида: “Агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман…” – деб таъкидлаганидек, ўз неъматларини янада зиёда этиши муқаррардир.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадисларининг бирида марҳамат қилиб шундай деганлар: “Аллоҳ таоло бандага каттами, кичикми бир неъмат берса ва банда унинг шукронаси учун “Аллоҳга ҳамд бўлсин” деса, шунда у ўша неъматдан ҳам афзалроқ нарсага эришган бўлади”, деганлар. Аллоҳ таолонинг бизларга берган улуғ неъматларидан яна бири юртимизнинг тинч ва осойишталигидир. Албатта, юртимизда бўлаётган бу юксалиш ва тараққиётимиз юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва ҳотиржамликнинг эвазига бўлаётганини, тинчлик эса ўз-ўзидан, осонликча бўлмаслигини унутмаслик керак.

Жаҳон Ислом тамаддунига, фан ва маданиятига улкан ҳисса қўшган Хожа Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Аҳмад Фарғоний, Абдухолиқ Ғиждувоний, Хожа Аҳрор Валий каби атоқли ислом олимлари ва тасаввуф уламоларининг таваллуд тўйлари кенг нишонланиб, қадамжолари обод қилинди, асарлари нашр этилмоқда. Айниқса охирги  5-6 йил давомида мамлакатимизда диний  маърифий соҳада катта ўзгаришлар содир бўлди. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро Ислом академияси, Бухоро Мир Араб олий институти, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари бой илмий-тарихий меросимизни ўрганиш ва тарғиб қилишга хизмат қилмоқда.

Халқимиз барча соҳада эмин-эркин саъй-ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлгани каби динимиз кўрсатмаларини хотиржам адо этиш бахтига ҳам муяссар бўлди. Ҳар йили ҳукуматимизнинг кўмаги билан минглаб ватандошларимиз муборак Ҳаж ва Умра зиёратига бориб келмоқдалар. Буларнинг ҳаммаси, албатта, Аллоҳнинг инояти ва шунингдек истиқлолимизнинг шарофатидандир. Хусусан, буюк аждодларимизнинг бебаҳо асарлари ўрганилиб, уларни она тилимизга таржима қилишдек имкониятларга эга бўлдик. Ўтган йиллар давомида Қуръон, ҳадис, тафсир, фиқҳ, ислом тарихи, маданияти ва фалсафасига оид кўплаб йирик тадқиқотлар амалга оширилди. Турли мавзудаги диний адабиётлар, юртимизда яшаб, ижод қилган буюк алломаларимизнинг илмий мерослари нашр этилиб, кенг оммага тақдим қилинди ва қилинмоқда.

Инсон ўзидаги неъмат ҳақида мулоҳаза юритиши, шу неъматдан ўзгалар ҳам баҳраманд  ёки бебаҳра эканлигини ўйлаб кўриши билан унинг қадрини англайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қайси бирингиз тонгда уйқудан уйғонганда оиласи тинч, тани соғ ва уйида бир кунлик егулиги бўлса, билсинки, унда дунёдаги барча неъматлар мужассам экан”, — деганлар. (Имом Бухорий ва Имом Термизий ривояти). Хуллас,  Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи устувор йўналишидан келиб чиқадиган турли миллат ва конфессиялар ўртасида ҳамкорлик, ўзаро ҳурмат ва бирдамлик муҳитини мустаҳкамлаш, конфессиялар, миллатлар ва маданиятлараро мулоқотни қўллаб-қувватлаш ва асраш, юртимизда тинчлик ва тотувликни таъминлашга қаратилган изчил ва пухта ўйланган сиёсати халқаро ҳамжамият томонидан тўла қўллаб-қувватланмоқда. Абу Ҳурайра   розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимики инсонларга улардан кўрган яхшиликлари эвазига шукр қилмаган экан, демак Аллоҳга шукр қилмабди”, — деганлар. (Имом Термизий ривояти). Демак, биз мусулмонларга ҳар томонлама кўмак бериб, зарур бўлган шарт-шароитлар яратиб берган раҳбарларимиздан тортиб, то атрофимиздаги кишиларнинг яхшилигини эътироф этиб, ташаккурлар айтмас эканмиз, Аллоҳ таолонинг беҳисоб неъматларининг шукронасини ҳеч ҳам адо эта олмаймиз. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни юксак даражада қадрлаб ва ардоқлаб бормоғимиз зарур бўлади. Зеро, тинчлик ва осойишталик фаровон ҳаёт ва юксак тараққиёт омилидир. Яратгандан умид қилган ҳолда сўраймизки, бугунги ёшларимиз яратилаётган имкониятлардан  унумли фойдаланишади, илм ва тажрибаларини кишилар диёнати,  Ватан равнақи, Юрт ободлиги, халқ фаровонлиги учун сарфлайдилар ва келажакда аждодларига муносиб ворислар бўлиб етишадилар.

Мана шундай саодатли кунда жаннатмакон диёримизда яшовчи барча юртдошларимизни мустақиллик байрами билан самимий муборакбод этамиз. Аллоҳ таолодан бу улуғ байрамни барчамиз учун хурсандчилик, шоду хуррамлик, ҳамжиҳатликда ўтказишликни ва мустақиллигимиз абадий бўлишини сўраймиз. 

 Фарғона вилояти бош имом хатиби ўринбосари
Алишер Наимов

Калит сўзлар: мустақилликнеъматшукрона
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ўзбекистон – Саудия Арабистони: қадим алоқалар ва муштарак қадриятлар

Кейинги мақола

Тирноққа лак суртилса, таҳорат қабул бўлмайди, дейишади

Ўхшаш мақолалар

Қадрини англаш керак бўлган неъмат
Долзарб

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
109
Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
110
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
82

Сўнгги мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
6
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
109
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
23
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
21
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11
Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг муштарак тарихий мероси ва илмий ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди

Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг муштарак тарихий мероси ва илмий ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди

28.10.2026
13
Хушхабар: Хоразм вакиллиги янги биноси фойдаланишга топширилди

Хушхабар: Хоразм вакиллиги янги биноси фойдаланишга топширилди

27.10.2026
12

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.