Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Замонавий оқимларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг мақсад-муддаолари

Замонавий оқимларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг мақсад-муддаолари
144
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ҳозирда дунёда кўплаб ёт оқим ва экстремистик ташкилотлар мавжуд бўлиб, афсуски, уларнинг муайян қисми ислом дини ниқоби остида фаолият юритади. Улар қаторида “Ҳизбут-таҳрир ал-исломий” (Озодлик исломий партияси), “ат-Такфир вал-ҳижра” (Такфир ва хижрат), “Туркистон ислом ҳаракати”, “Исломий жиҳод иттиҳоди” (Исломий жиҳод уюшмаси), “Катибатул Имам ал-Бухари” (Имом Бухорий батальони), “Жамоат Ансоруллоҳ” (Аллоҳнинг ёрдамчилари жамоаси), “Жабҳатун-нусра” (Ғалаба фронти) ва “Ислом давлати” каби ташкилотларни санаш мумкин.

Дарҳақиқат, ҳозирги кунга келиб диний ёт оқимлар кенг тармоқли бир тизимга айланиб улгурди. Бу чуқур ўйланган стратегиянинг бир қисмидир.

Аввало, барча ёт оқимлар бир тадқиқот маркази, таъбир жоиз бўлса, “ғоявий лаборатория”лар маҳсули эканини алоҳида қайд этишимиз лозим. Шу ўринда, диний ёт оқимларни бажарадиган функцияларига кўра шартли равишда 3 гуруҳга бўлишимиз мумкин.

Биринчи гуруҳга кирувчи ташкилотларнинг асосий вазифаси одамларни гўёки “исломлаштириш”, “тақвога чақириш”, мазҳабсизлидан иборат. Бундай гуруҳлар қаторига “Таблиғчилар” ҳаракатини киритиш мумкин.

Иккинчи гуруҳ ташкилотлари эса аҳолига мутаассиблик ғояларини сингдириш, улардан муайян ғоя ва раҳнамога оғишмай, сўзсиз эргашадиган “кадр”ларни тайёрлаш билан шуғулланади. Бундай гуруҳлар қаторига “Ҳизбут-таҳрир” каби диний-экстремистик ташкилотларни киритиш мумкин.

Учинчи гуруҳга мансуб ҳаракатлар эса ҳеч қандай асоссиз мусулмон диёрларни “куфр диёри” деб  эълон қилиб, у ердагиларни  “ҳижрат” қилишга ундаш орқали турли низо ва фитна ўчоқларига жалб қилиш, қўлга қурол олиб тинч аҳоли вакиллари ва бошқа дин вакилларини қириш орқали минтақада уруш оловини ёқиш, жиҳод тушунчасини нотўғри талқин қилиш орқали ёшларни қотилликлар қилишга чорлаш билан шуғулланадилар. Бу гуруҳга барча террорчи ташкилотларни киритишимиз мумкин.

Охирги пайтларда дунёнинг кўплаб минтақаларини қамраб олган мазҳабсизлик ва экстремизм билан боғлиқ муаммолар фаол муҳокама қилинмоқда. Бемазҳаблик ва диний-экстремизмга қарши кураш Марказий Осиё минтақаси, хусусан, Ўзбекистон учун ҳам долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда диний-экстремистик ва ёт оқимлар  фаолиятида муҳим ўзгаришлар кузатилмоқда. Ўзбекистон ва бошқа давлатларда диний-экстремистик, террористик ҳаракатларга нисбатан олиб борилаётган муросасиз ёндашув натижасида гуруҳ аъзолари ўз ҳаракатларини очиқ намоён этишни маъқул кўрмай, аксинча, хуфёна тарғибот-ташвиқот ишлари орқали, жумладан интернет орқали ўз ғояларини тарқатиш билан фаолиятларини жадаллаштиришмоқдалар.

Ғоявий жиҳатдан миллий манфаатларга зид бўлган диний мазмундаги маҳсулотларни республика ҳудудига олиб кириш ва тарқатишга уриниш ҳолатлари Ўзбекистонда ҳам кузатилмоқда. Бу каби бемазҳаблик ва экстремистик руҳдаги маҳсулотларни интернет ва бошқа йўллар орқали тарқатилиши аҳоли томонидан диннинг нотўғри талқин этилишига, кам маълумотга эга ўқувчилар маънавий онгининг бузилишига, турли эътиқод ва қарашларга эга бўлган одамлар, хусусан ёшлар орасида адоват ва хусумат уйғонишига замин яратмоқда. Шу билан бирга, бундай фаолиятлар ҳукуматга қарши йўналтирилган ва Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигига муайян тарзда таҳдид солишни мақсад қилган.

20 аср охирларигача мазҳабсизлик ва ақидапарастликни тарқатиш ва аҳоли орасида ёйишнинг асосий қуроллари бўлиб турли адабиёт ва нашрлар хизмат қилган бўлса, замонавий технология воситалари ривожланган ҳозирги даврда оммавий ахборот воситалари, айниқса интернет тармоғи диний ёт оқимлар ва ақидапарастлик ғояларини тарқатишнинг энг оптимал ва қулай манбаига айланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозирда турли гуруҳ ва оқимлар томонидан диний муросасизлик ва ақидапарастликни тарғиб қилишда, жамиятда норозилик кайфиятини тарқатишда ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланилмоқда. Интернет орқали суҳбат олиб бориш жараёнида ёшларга “куфр диёри”, “ҳижрат”, “жиҳод”, “шаҳидлик”, “халифаликни тиклаш” » мазҳабсизлик» каби ғоялар сингдирилиб, улар турли тўқнушув ва низо ўчоқларига жалб қилинмоқда.

Турли кучларнинг ноғорасига ўйнаётган диний-экстремистик ва ёт оқимлар томонидан у ерларда амалиётни ўтаб келган ақидапараст, дийдаси қотган, мустақил фикрлашдан маҳрум, раҳнамоларининг ҳар қандай буйруқларини қонун деб билувчи зомби-жангарилардан тинч минтақаларда ҳам турли низолар ва беқарорликларни келтириб чиқаришда фойдаланиш мақсади бугун кўпчиликка аён ҳақиқатдир.

Интернет тармоғининг чегара билмаслиги, сунъий йўлдош орқали эфирга узатиладиган фазовий каналларга тўсиқ қўйишнинг иложи йўқлигини ҳисобга оладиган бўлсак, ҳозирги кунда бу каби бузғунчи ёт ғоялардан аҳолини, хусусан ёшларни асраш учун уларда бу каби ёт ғояларга қарши маънавий иммунитетни ҳосил қилиш, интернет ва ОАВ орқали мазкур гуруҳларга асосли раддиялар бериш, соф диний таълимотларни ёшларга етказиш, уларни халқпарварлик, ватанпарварлик, миллий ва диний қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш муҳим аҳамиятга эга эканлиги яққол намоён бўлади.

Турли бузғунчи оқимларнинг домига илиниб қолмаслик учун ёшларимиз қуйидагиларга эътибор қаратишлари лозим:

– диний-экстремистик руҳдаги сайтларга кирмаслик. Бундай сайтларнинг аломатлари: жойлаштирилган материалларда «бемазҳаблик» «ҳижрат» ва «жиҳод» га даъват қилиш, дунёвий ҳукумат ва тузумларни кофирликда айблаш, Афғонистон, Покистон, Ироқ, Сурия каби мамлакатлардаги жангариларни мадҳ этиш. Шунингдек, Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб, Ибн Таймия, Носириддин Албоний, Саййид Қутб, Айман аз-Завоҳирий, Усома бин Лодин, Абдували қори, Обид қори, Рафиқ қори, Рашод қори каби ақидапараст шахсларнинг китоблари, фатволари, аудиомурожатлари, савол-жавоб шаклидаги маърузалари мавжудлиги;

– ижтимоий тармоқлар, турли форумларда диний мавзуда илмоқли, нозик саволлар бериб суҳбатга чорлаётган шахслар билан мулоқотдан тийилиш, дунёвий жамиятни танқид қилиб, мутаасибона диний турмуш тарзини даъват қилаётган шахслар билан умуман алоқа қилмаслик;

– электрон почта орқали номаълум шахслардан келган диний мазмундаги даъват ва танишув ҳақидаги таклифларга жавоб бермаслик, юборилган электрон материалларни юклаб олмаслик;

– мобил телефонларга билиб-билмай мутассиблик руҳидаги нашидалар (қўшиқлар), маърузалар, суратлар, видеороликлар юклаб олмаслик ва тарқатмасик.

– эҳтиёж туғилган диний мавзудаги маълумотларни фақат “uz” доменида расмий фаолият олиб бораётган давлат ва диний ташкилотлар сайтларидан олиш.

Юртимизда тинчлик, фаровонлик ва миллатлараро ўзаро тотувлик ҳукм сурмоқда. Бу бебаҳо неъматларнинг қадрига етиш барчамизнинг бурчимиздир. Бу тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ, албатта. Бу, авваламбор, Аллоҳ таолонинг бизга раво кўрган чексиз инояти бўлса, иккинчидан, ҳукуматимиз томонидан виждон эркинлиги ва диний бағрикенгликни таъминлашда олиб борилаётган оқилона сиёсат натижасидир.

Юқоридаги мулоҳаза ва далиллар, диний ёт оқимлар нафақат умумэътироф этилган замонавий қонунлар, балки ислом дини асосларига ҳам зид эканини кўрсатади.

Шундай экан, ҳар хил диний ёт оқимлар ва терроризмга қарши курашда барчамиз ўз масъулиятимизни ҳис этишимиз, огоҳ бўлишимиз, ватанимизнинг келажаги учун жавобгар эканимизни унутмаслигимиз лозим.

Мирзоқосим САИДМИРЗАЕВ,
Қувасой шаҳар “Тошмозор” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Афв қилган бу дунёда инсонлар меҳр-муҳаббатига, охиратда эса улуғ неъматга ноил бўлади

Кейинги мақола

“Бугунги ишни эртага қўйма”

Ўхшаш мақолалар

Нурга тўла қўл
Ибратли ҳикоялар

Нурга тўла қўл

16.06.2026
2
Мезбоннинг одоблари
Мақолалар

Мезбоннинг одоблари

10.06.2026
21
Жонли ва жонсиз тарбия
Мақолалар

Жонли ва жонсиз тарбия

10.06.2026
21

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Битирувчи талабалар учун хатмона тадбири ўтказилди

Битирувчи талабалар учун хатмона тадбири ўтказилди

16.06.2026
6
Нурга тўла қўл

Нурга тўла қўл

16.06.2026
2
Ҳалол меҳнат – фаровонлик калити!

Ҳалол меҳнат – фаровонлик калити!

13.06.2026
9
Ҳожилар «Ҳаж-2026» ташкилотчиларига миннатдорлик мактублари йўллашмоқда

Ҳожилар «Ҳаж-2026» ташкилотчиларига миннатдорлик мактублари йўллашмоқда

13.06.2026
18
Муваффақиятли ҳаж мавсуми: юксак эҳтиром, сифатли хизматлар ва шинам шароитлар

Муваффақиятли ҳаж мавсуми: юксак эҳтиром, сифатли хизматлар ва шинам шароитлар

13.06.2026
16
Отинойилар учун семинар-тренинг бошланди

Отинойилар учун семинар-тренинг бошланди

10.06.2026
14
Мезбоннинг одоблари

Мезбоннинг одоблари

10.06.2026
21
Жонли ва жонсиз тарбия

Жонли ва жонсиз тарбия

10.06.2026
21

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика