Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Яхшилик – барака омили

105
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Аллоҳ таоло Ўзининг муборак Каломида шундай марҳамат қилади: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз” (Моида сураси, 2-оят).

Бу оятда Роббимиз барча мусулмонларни ушбу икки иш, яъни яхшилик ва тақво йўлида биргалашиб ҳаракат қилишга буюрмоқда. Хўш, яхшилик нима ўзи? Унинг аниқ бир мезони борми? Ёки ҳар ким ўз ақли ва савиясидан келиб чиқиб белгилайдими бу мезонни? Бу саволларнинг жавоби эса Қуръони каримдаги бошқа бир оятда келади.

Ислом динида яхшилик Аллоҳ яхши деган нарсалардир. Уларнинг нима экани эса ушбу оятида тўлиқ таърифлаб берилган. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида: “Яхшилик юзингизни Машриқ ёки Мағриб томонга буришингизда эмас”, деб яхшилик маълум бир ҳаракат ёки гап-сўзларни ўзича қилиш ва айтиш билан бўлиб қолмаслигини таъкидламоқда. Сўнгра эса, яхшилик нималигини таърифлашга ўтиб:“Лекин яхшилик, ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтирса ва яхши кўрган молини қариндошларига, етимларга, мискинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилшга берса, намозни қоим қилса, закот берса; Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчиларга хосдир. Ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар тақводорлардир”, демоқда.

Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу  Пайғамбаримиздан иймон нима, деб сўраганларида, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ушбу оятни тиловат қилганлар. Кейин яна қайта сўраганларида яна шу оятни тиловат қилганлар.

Шундай қилиб, Аллоҳ битта оятда эътиқод асосларини, жон ва мол ибодатларини бирлаштириб, бир-биридан ажрамайдиган қилиб, уларнинг ҳаммасига “яхшилик” деб ном қўйди.

Суфёни Саврий ушбу оятни ўқиб туриб: “Яхшиликнинг барча тури шу оятдадир”, деганлар.

Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳи: “Ким шу оят билан сифатланса, Исломнинг барча сохаларига кириб, яхшиликнинг бошидан тутган бўлади”, деганлар.

Демак, яхшилик баъзи бир ишларга ўзича ҳар ҳил сифатлар бериб, адо этиш билан эмас, балки тақво асосида, яъни, Аллоҳнинг буюрганини қилиб, қайтарганидан қайтиш билан хосил бўлар экан.

Ан-Наввос ибн Самъон ал-Ансорий розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўрадим. Шунда у зот: “Яхшилик ҳусни хулқдур. Ёмонлик кўксингда тўқилган ва одамлар уни билиб қолишини ёқтирмаган нарсангдир”, дедилар» (Муслим ва Термизий ривояти). 

Сиз билан бизга яхшилик ва ёмонлик маъноларини чуқурроқ англаб етишимизда Восила ибн Маъбад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадиси шариф ҳам ёрдам беради:

“Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига у зотдан яхшилик нималигини сўраб бордим. Шунда у зот: “Яхшилик ҳақида сўрагани келдингми?” дедилар. “Ҳа”, дедим. “Яхшилик кўнглинг тўлган ва қалбинг рози бўлган нарсадир. Ёмонлик кўнглингда тўқилган, кўксингда тараддудланган нарсадир. Агар одамлар сенга фатво берсалар ҳам”, дедилар.

Яхшилик ҳақида келтирилган таърифларнинг бирида: “Яхшилик – фарз ва вожибларни қилиш. Ҳаромдан ҳазар қилиш. Одамларга очиқ юз билан қараб, уларга эҳсон қилиш”, дейилган.

Ёмонлик – уни қилишинг хаёлга келганда кўнгли тўлмайдиган ва ўша ишни қилишини одамлар кўриб қолишини истамайдиган нарсадир. Дарҳақиқат, разм солиб мулохаза қиладиган бўлсак, ёмонларнинг ўзи ҳам ўзлари ёмонликни қилаётганда кўнгиллари тўлмайди ва одамлардан беркитади.

Бу ҳадиси шарифда “Яхшилик ҳусни хулқдир” дейилмоқда. Албатта, бу гап ҳусни хулқнинг нақадар катта нарса эканини кўрсатади. Шу билан бирга, бу ҳадис шарифдан яхшилик ва ёмонликнинг турлари кўплигини билиб ҳам оламиз. Ёмонликнинг турлари қанча кўп бўлмасин биз яхшиликка интилишимиз ва харакат қилишимиз керак. Зеро Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир қилинадиган яхшиликка садақа савоби берилади”, деганлар (Имом Бухорий ва Аҳмад ривоят қилишган).

Шундай экан, ҳар бир мўмин-мусулмон учун яхшилик қилишлик лозим бўлади. Инсоннинг ҳурмат қозониши, кишилар ўртасида обрў-эътибор топишида унинг гўзал хулқ-атвори муҳим рол ўйнайди. Ширинсуханлик, мулойимлик, каттага ҳурмат, кичикка иззат, кенгфеъллилик каби фазилатлар, инсон умрини безайди. Уни ҳам Аллоҳнинг ҳузурида, ҳам бандалар олдида суюкли қилади. Ана шундай гўзал фазилатлар борасида Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўмин-мусулмонларга ўрнак бўлдилар. Зеро у зот шу вазифа билан вазифалантирилган эдилар. Бу ҳақида Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бундай марҳамат қиладилар: “Мен гўзал ахлоқларни камолига етказиш учун юборилдим!”(Имом Бухорий).

Муҳаммад мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўз умматларига жуда кўплаб ахлоқ қоидаларини таълим берганлар. Мўмин учун зийнат бўладиган фазилатларни бирма-бир баён этганлар. Оиша (розияллоҳу анҳо)га қилган панду-насиҳатларида бундай деган эканлар: “Эй Оиша, ўзингга юмшоқликни лозим тутгин, қўполлик ва ундан пайдо бўладиган ёмонликлардан сақлан, чунки юмшоқлик аралашган ҳар бир нарса чиройли бўлур ва юмшоқлик аралашмаган нарсанинг айблари кўриниб қолур”.

Дарҳақиқат, юмшоқ, ширин сўзли кишини барча яхши кўради, қўпол кишидан эса ўзини четга олади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) умматларини кўркам хулқли бўлишга чақириб бундай деганлар: “Қиёмат кунида мўмин банданинг барча амаллари тарозуга қўйилганда энг тош босадиган амали яхши хулқдир, Аллоҳ таоло шармсиз, беҳаё сўз айтувчиларни ўзига дўст тумас”.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир куни саҳобаларидан: “Хўш, кимни энг кучли одам деб ўйлайсизлар?”, деб сўрадилар. Саҳобалар: “Рақибини тезлик билан енгадиган, йиқитадиган киши энг кучли полвон бўлади”, деб жавоб бердилар. Шунда у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Йўқ, ундай эмас, жаҳли чиққанда ғазабини ичига юта оладиган киши энг кучлидир, дедилар. Шу сабабдан Аллоҳ таоло ҳам ғазабини ичига юта оладиган кишиларни ўз Қуръони каримида мақтаган: “У тақводор зотлар яхши-ёмон кунларда инфоқ-эҳсон қиладиган, ғазабларини ичига ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) авф этадиган кишилардир. Аллоҳ таоло бундай яхшилик қилувчиларни севади” (Оли Имрон сураси,134-оят).

Аллоҳ таоло барчаларимизга гўзал хулқли кишилардан бўлиб, даргоҳи илоҳийда юқори даражаларга кўтарилишни насиб этсин, барчаларимизни ҳақиқий яхшилик қилувчилардан айласин!

Файзуллоҳ АБДУРАҲМОНОВ,
Фарғона шаҳар “Аҳмаджон қори” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ҳайит намозини уйда ўқиса бўладими?

Кейинги мақола

AОКA томонидан ташкиллаштирилган онлайн брифинг

Ўхшаш мақолалар

Фарзанд тарбиясидаги хатолар
Мақолалар

Фарзанд тарбиясидаги хатолар

14.11.2025
17
Юрак етишмовчилиги касаллиги: сабаблари ва олдини олишнинг 4 йўли
Мақолалар

Юрак етишмовчилиги касаллиги: сабаблари ва олдини олишнинг 4 йўли

12.11.2025
15
Қуръондаги ажойиб илмий мўъжиза (Марям сурасида)
Мақолалар

Қуръондаги ажойиб илмий мўъжиза (Марям сурасида)

12.11.2025
42

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Мускат ёнғоғини истеъмол қилиш мумкинми?

Мускат ёнғоғини истеъмол қилиш мумкинми?

14.11.2025
5
Фарзанд тарбиясидаги хатолар

Фарзанд тарбиясидаги хатолар

14.11.2025
17
Юрак етишмовчилиги касаллиги: сабаблари ва олдини олишнинг 4 йўли

Юрак етишмовчилиги касаллиги: сабаблари ва олдини олишнинг 4 йўли

12.11.2025
15
Ҳайвон ва қушларга инсон овқатини бериш исрофми?

Ҳайвон ва қушларга инсон овқатини бериш исрофми?

12.11.2025
33
Қуръондаги ажойиб илмий мўъжиза (Марям сурасида)

Қуръондаги ажойиб илмий мўъжиза (Марям сурасида)

12.11.2025
42
Янги асар тақдимоти

Янги асар тақдимоти

11.11.2025
18
Диний соҳа вакилларига фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик бўйича тавсиялар берилди

Диний соҳа вакилларига фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик бўйича тавсиялар берилди

11.11.2025
27
“Ўзбекистонда бағрикенглик: дин ва давлат муносабатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

“Ўзбекистонда бағрикенглик: дин ва давлат муносабатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

11.11.2025
27

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика