Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

«Узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни афзал»

Комил мўмин қандай бўлади?
155
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Халқимизда азал-азалдан қўни-қўшничилик қадрланиб келинади. Яхши-ёмон кунларда қўшнилар билан ҳамжиҳат иш кўрилган. Қўшничилик одоб ва одатларига қаттиқ риоя қилинган. “Узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни афзал”, “Ҳовли олма, қўшни ол”, деган ҳикматлар шу сабабдан пайдо бўлган.

Жамиятимизда биз билан ҳамзамон бўлиб яшаётган инсонлар ичида бизларнинг устимизда ҳақлироқлари қўшниларимиздир. Уларнинг зиммамиздаги ҳақлари шунчалик кўпки, биз уни адо қила олмаймиз. Шундай экан, улар билан лоақал жанжаллашмасдан яшашга мажбурмиз. Йиллар давомида бир маҳаллада яшаб, бир-бирига елкадош бўлган қўшнилар бора-бора ўзаро қариндошга айланади. Мабодо яшаш манзили ўзгарганда ҳам, меҳр ришталари узилиб кетмаслигига ҳаракат қилинади.

Қўшничилик олий қадрият бўлиши билан бирга, унинг нозик томонлари ҳам бор. Ҳатто таомда ҳам қўшнининг ҳаққи бўлади. Зеро, муборак ҳадиси шарифда “Шўрва қилсангиз, сувидан кўпроқ солиб қўшнингизга ҳам улашинг”, дейилган.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Аллоҳ таолога ва охиратга имон келтирган киши қўшнисига ёмонлик қилмасин, озор бермасин, меҳмонга икрому иззат кўрсатсин. Ҳақиқий мўмин бўлса, гапирганда фойдали гаплардан гапирсин ёки сукут сақласин!”.

Расулуллоҳ алайҳиссалом айтадилар: “Биласизми, қўшнининг ҳақи нима? Ёрдам сўраса, ёрдам берасиз. Қарз сўраса, қарз берасиз.Камбағаллашса, рўзғорига мадад бериб турасиз. Ҳасталанса, зиёратига борасиз. Вафот этса, жанозасига қўшиласиз”.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Жаброил алайҳиссалом менга қўшнининг ҳақи тўғрисида шу қадар кўп васият қилардиларки, мен қўшни қўшнидан мерос олармикан, деб ўйлаб қолдим”, деган сўзлари ҳам қўшничилик нақадар нозик масала эканини англатади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Аллоҳга қасамки, мўмин эмас! Аллоҳга қасамки, мўмин эмас! Аллоҳга қасамки, мўмин эмас!” Саҳобалар томонидан:
“Ким у, эй Аллоҳнинг расули?”, деб сўралди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ёмонлигидан қўшниси омонда бўлмаган кишидир”, дедилар (Муттафақун алайҳ).

Оиша онамиз ривоят қиладилар: “Ё Расулуллоҳ, менинг икки қўшним бор, уларнинг қайси бирига туҳфалар киргизиб турай? – дедим. Жаноб Расулуллоҳ:
“Эшиги эшигингга яқинига”, деб жавоб қилдилар. Бошқа бир ҳадиси муборакда,
“Ким ўзининг қорни тўқ бўлиб, қўшниси оч ҳолида ўтирган бўлса, у киши (чин) мўмин эмасдир”, дедилар.

Яхши қўшни бўлиш учун киши аввало яхши муносабатни, яхши муомалани йўлга қўйиши керак. Замонлар оша сайқалланиб келаётган гўзал қадрият ва урф-одатларимизни ҳар қанча таърифласак арзийди. Лекин, афсуски, бугун бу анъаналарга бироз бепарво қараётган одамлар ҳам учраб турибди.
Можаролар кўпроқ қўни-қўшниларнинг болалари ўртасида содир бўлиб туради. Шундай пайтда ота-оналар айбни бир-бирларига ағдаравермасдан ўз фарзандларига танбеҳ бериб, одобга чақириб турсалар, айни савоб иш қилган бўладилар. Қўшни устида қўшнининг ҳурмати  худди онасининг ҳурмати каби бўлади. Агар қўшни бирор нарса сўраса, дарров берилади. У чақириб келса, эҳтиёжини қондириб ёрдамлашилади. Борди-ю, қўшни касал бўлиб қолса, хабар олинади ва қўлдан келганича ёрдам кўрсатилади. Унга мусибат етса, қайғусига ҳамдард бўлинади, сабр тилаб, тасалли – далда берилади.

Нуроний отахонларимиз яхши эслашади, авваллари ҳовлиларда, кўча дарвозасидан ташқари, қўшниларни боғловчи дарчалар бўларди. Буни оқибат, меҳр дарчаси, десак адашмаймиз. Тандирда ёпилган икки дона иссиқ нон, бир коса овқат билан ўша эшик орқали бир-бирини йўқлаб туришган. Қолаверса, бу дарча вақти бемаҳал қўшнига кўмак бериш, унинг ҳолидан тез хабар олиш имконини ҳам берарди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ота-боболаримиз амал қилиб келган улуғ мерос бўлган урф-одатларимизни давом эттирсак, жамиятимиз, маҳалла-кўйларимиз билан тинч-осойишта барқарор ҳаётимиз давом этади, инша Аллоҳ.

Файзуллоҳ АБДУРАҲМОНОВ,
Фарғона шаҳар “Аҳмаджон қори” масжиди имом-хатиби

Калит сўзлар: қўшничилик одобларимақола
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Эҳсон олувчи кишининг одоби

Кейинги мақола

Қадр кечасини қандай ўтказамиз?

Ўхшаш мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
7
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
46
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
80

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
7
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

20.10.2026
9
Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

20.10.2026
5
Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

20.10.2026
7
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

20.10.2026
9
Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
60
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
158
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
52

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.