Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Улар келажакни билмайди

67
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
05.03.2020 йил санасида жойланди

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фолбинлар ҳақида сўрашди. У зот: «Улар ҳақ эмаслар», дедилар. Улар: «Ё Расулуллоҳ, улар гоҳида шундай гапларни айтадиларки, у ҳақ бўлиб чиқади», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ҳақ калимани жин ўғирлаб, ўғринча билиб олади-да, уни дўсти фолбиннинг қулоғига қуяди. Фолбинлар эса унга юзта ёлғонни аралаштириб юборадилар», дедилар (Муттафақун алайҳ).

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар: «Фолбин – сеҳргар, сеҳргар эса кофирдир».

Минг афсуски, ҳозирги пайтда сеҳр ва фолбинлик ҳаётимизга жуда ҳам чуқур кириб борган. Фолбинлар эшиги олдида узун навбат турганлигининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Навбатда турган аёллар ва эркаклар ўзларининг турли ҳаётий муаммоларига жавоб топаман ва ечими мушкул бўлган ишимни осон ҳал қиламан, деб эътиқод қиладилар, ўйлайдилар. Лекин улар қаттиқ адашувда эканликларини англамайдилар ҳам.

Восила ибн Асқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким фолбиннинг ҳузурига келиб, ундан бирор нарсани сўраса, қирқ кечагача тавбаси тўсилади. Агар фолбиннинг гапига ишонса, кофир бўлади», деганларини эшитдим (Тобароний ривоят қилган).

Бетоб бўлса ҳам фолбинга, бирор нарсаси йўқолса ҳам фолбинга, иши юришмаса ҳам фолбинга, қизига совчи келмай қолса ёҳуд ўғлига қиз топилмаса ҳам фолбинга югурадиган ва умуман ҳаётини фолбинларсиз тасаввур қила олмайдиган юртдошларимизга хитобимиз шуки, Аллоҳдан қўрқинг! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган ва охири абадий дўзах бўладиган йўлни тарк этинг! Пайғамбаримиз Аллоҳ таоло ҳар бир одамнинг тақдирини уларни яратишидан эллик минг йил олдин ёзиб қўйганини айтиб кетганлар. Бу тақдирни ҳеч ким ўзгартира олмайди. Фолбинларга қатнаётган опаларимиз, сингилларимизнинг шу бугунданоқ бу йўлдан қайтишлари лозим.

Ўзингиз ўйлаб кўринг, нима учун фолбинлар ҳамиша хор ва ғарибхоналарда яшашади. Нима сабабдан улар келажакни айтиб бериш учун ўзларида журъат топишади-ю, оёқлари остида турган конларни топиб, бойиб кетмайдилар. Майли, бу ҳам оғирдир, нега биргина лоторея қоғозини олиб, ноль бутун мингдан бир миллиметр нарида турган ёзувни ўқиб, “Каптива” ёки “Малибу” эгаси бўлиб олишмайди, нега?! Чунки улар келажакни ҳеч қачон била олишмайди.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бу илм фақат Ўзида эканлигини айтган. Аллоҳ таоло билан фақат Аллоҳгагина тегишли бўлган илмни талашаётган бандалар, албатта, хор бўлажак. Шу жирканч маҳлуқларнинг олдига бориб, иймон-у эътиқодни поймол қилмайлик, азизлар. Кимки шу ишни қилган бўлса, шу бугуноқ тавба қилсин, Аллоҳ кечирувчи Зот. Улгура олмай қолса, қиёматда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга тушган динда бўлмайди. Кофирнинг жойи эса абадий жаҳаннамдир. Бундан Аллоҳнинг Ўзи асрасин!

Рашиджон НУРАЛИЕВ,
Фурқат тумани “Чилгижийда” масжиди имом-хатиби

Калит сўзлар: мақолафолфолбин
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Омадми ё омадсизлик?

Кейинги мақола

Оилада катталарнинг муаммолари болаларга қандай таъсир кўрсатади?

Ўхшаш мақолалар

Салавот айтиш нурдир
Мақолалар

Салавот айтиш нурдир

05.11.2025
18
Қуръонни ҳажр қилманглар!
Мақолалар

Қуръонни ҳажр қилманглар!

05.11.2025
10
Унутилаётган суннатлар: Ёмғир ёққанда дуо қилиш
Мақолалар

Унутилаётган суннатлар: Ёмғир ёққанда дуо қилиш

04.11.2025
14

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Мино ва Арафотда ҳожилар учун хизмат сифати янги босқичга кўтарилади

Мино ва Арафотда ҳожилар учун хизмат сифати янги босқичга кўтарилади

08.11.2025
2
Зиёратчилар билан мулоқот қилиниб, шароитлар кўздан кечирилди

Зиёратчилар билан мулоқот қилиниб, шароитлар кўздан кечирилди

07.11.2025
3
Ноёб қўлёзма асарларнинг электрон каталоги тузилмоқда

Ноёб қўлёзма асарларнинг электрон каталоги тузилмоқда

07.11.2025
2
ЮНИСЕФ делегацияси билан учрашув ўтказилди

ЮНИСЕФ делегацияси билан учрашув ўтказилди

07.11.2025
1
Қабрда савол-жавоб қандай бўлади?

Қабрда савол-жавоб қандай бўлади?

07.11.2025
17
“Ҳаж – 2026” мавсуми учун меҳмонхоналар юқори сифат нуқтаи назаридан танланмоқда

“Ҳаж – 2026” мавсуми учун меҳмонхоналар юқори сифат нуқтаи назаридан танланмоқда

06.11.2025
50
Намоз пайтида соатга қараса намози бузиладими?

Намоз пайтида соатга қараса намози бузиладими?

06.11.2025
18
Салавот айтиш нурдир

Салавот айтиш нурдир

05.11.2025
18

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика