Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Тинчлик – бебаҳо неъмат!

231
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
02.03.2020 йил санасида жойланди

Жамики мавжудот – инсондан тортиб, то кичик махлуқотлар учун ҳам тинчлик энг аҳамиятлидир. Тинчлик ҳар доим бошқа неъматларнинг асоси бўлиб келган. Агар тинчлик бўлмаса бошқа неъматлар ҳаловати йўқолади. Жамиятдаги ҳар бир тараққиёт ҳам шу улуғ неъмат бўлмиш тинчликка боғлиқдир.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай баён қилган: «Эй иймон келтирганлар!  Барчангиз ёппасига тинчлик ишига киришингиз» (Бақара сураси, 208 оят).

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тинчлик ва хотиржамлик тўғрисида шундай деганлар: «Тинчлик ва хотиржамлик икки улуғ неъматдир, бундан кўп одамлар бебаҳрадир».

Доно халқимизда ҳам тинчликни хотиржамликни бебаҳо эканини акс эттирувчи бир қанча ҳикматлар бор: “Тинчлигинг ҳурлигинг”, “Қўшнинг тинч сен тинч”, “Бир кун уруш бўлган жойда қирқ кун барака кўтарилади”, “Қушнинг ҳам уяси бузилмасин”… яна шу каби мақоллар борки, булар ҳаммаси бизларни тинчликка беэътибор бўлмасликка чорлайди.

Юртимизни каерида дуога қўл очилса, албатта, энг аввало яратгандан тинчлик хотиржамлик сўралади. Бу ҳикмат ва дуолар ўз-ўзидан пайдо бўлмаган, албатта. Ота-боболаримиз ўтмишда бошларига тушган ҳар қандай очарчилик, қийинчиликлар шу машъум уруш, нотинчлик сабабли бўлганини эслашади. Шунинг учун ҳам у кунлар қайтарилмаслигини Аллоҳдан сўраб доим дуо қиладилар. Бугунги кунда ер юзида қанчадан-қанча халқлар борки, Аллоҳ бериб қўйган тинчлик хотиржамликни қадрига етмай ношукурлик қилиб, қайсидир фитнагарларга эргашиб, хотиржамликларини йўқотиб, эндиликда омма – каттаю кичик, эркагу аёл сарсон-саргардон бўлиб, тирик қолиш мақсадида ўз юртларини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқдалар. Мисол учун Араб баҳори номи билан бошланган норозилик митинглари натижасида бир қанча Араб давлатларида бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлиб, узоқ йиллик халқнинг тарихий обидалари вайрон бўлганига бутун дунё гувоҳ бўлмоқда. Ёки Яқин шарқдаги Сурия давлатини олиб қарайлик: Бу давлат қадимдан юксак маданият ва тараққиётга эга бўлиб, фуқаролари ҳамма ҳавас қилгудек ҳаёт кечирар эди. Лекин ер юзида шундай тоифалар кучлар борки, улар ўз манфаатлари йўлида ҳеч нарсадан қайтмайдилар. Балки улар бир юртни моддий маънавий бойликларига кўз олайтирсалар, гўё шу юрт фуқароларини манфаатини кўзлагандай меҳрибончилик қилиб кўрсатиб, яширин ғаразлик мақсадларини амалга оширадилар. Энди Сурия ҳақида ўйлаб кўрайлик. Сурия фуқаролари бўлган ёшларига нима нарса етишмас эди? Иқтисодий томондан бу давлат фуқароларига бошқа давлатлар ҳавас қилар эдику. Бу давлат ўзининг табиий бойлиги бўлган нефти ва бошқалари билан дунё бозорида юқори ўрин эгаллаган эдику. Ҳўш қаерда хатога йўл қўйдилар? Бунга жавобан айтишимиз мумкинки, тўғри моддий бойлик юқори эди, иқтисоди ҳамма ҳавас қилгудек, халқи тўкин-сочин ҳаёт кечирар эди, лекин бу юртнинг ёшлари маънавий қашшоқликка юз тутган эди. Агар улар маънавий ҳам бой бўлганларида Аллоҳ берган шунча неъматларга шукур қилиб, бундан ошиғини истамасдилар. Кимларнингдир уларга ваъда қилаётган ёлғонларига ишонмасдан ҳушёр тортардилар. Ўз яшаб турган ватанларини севиб, шу ватандаги улуғ инсонларга эргашардилар. Минг афсуски, энди улар учун кеч. Мана шу келтирган қисқагина мисолларимиз бизларга ҳам ибрат бўлиши керак. Қайси бир халқ ёшлари тарбиясида хато қилса, ёшлар онгига бошқа халқлар мафкуралари сингиб қолса, гўё улар кўзларига ўзлари яшаб турган жамиятдаги неъматлар кўринмай қолади. Улар қалбида ватанга халқига нисбатан меҳр-муҳаббат туйғулари сўниб боради. Бундай ёшларни ҳар қандай ғаразли кучлар эргаштириб кета олишига катта имконият пайдо бўлади. Шунинг учун ҳар ким ўзи яшаб турган юртини ташвишини ўзи қилиб, энг аввало, шу жамиятда кенг қатламни эгаллаган ёшлар тарбиясида огоҳ бўлишлиги муҳим ишдир.

Муҳаммаднаби ОРИПОВ,
Риштон тумани бош имом-хатиби

Калит сўзлар: мақолатинчлик
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ижтимоий байрамларни нишонласа бўладими?

Кейинги мақола

“Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро анжуман ўз ишини бошлади

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
8
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
62
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
56

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
8
35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

21.08.2026
10
Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

21.08.2026
10
Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

17.08.2026
41
Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

17.08.2026
28
Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
125
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
91
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
91

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]