Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Тежамкор одам қашшоқлик кўрмайди

Тежамкор одам қашшоқлик кўрмайди
105
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи васаллам: “Сени икки хислат – фахрланиш  ва  исрофгарчилик  хатога бошламаса, хоҳлаганингни еб, хоҳлаганингни ичавер», деганлар” (Имом  Бухорий ривояти). Фахри коинот айтганларидек: “Енглар, ичинглар, садақа қилинглар, аммо исрофгарчилик ва фахрга ўтманглар». «Ким ҳаётда тежамкор  бўлса, зинҳор қашшоқликка тушмайди”. Яна бир ҳадисда: “Исрофгар жаннатга  кирмайди”. Яна  бир  ҳадиси  шарифда: «Тежамкор одам ҳеч қачон қашшоқлик кўрмайди», дейилган.

Лекин минг таассуфлар бўлсинки, бугун аксарият ҳолларда исрофдан сақланишга эътибор бермаймиз, исрофгарга айланиб қолаётганимизни сезмаймиз. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу  алайҳи васаллам:

“Албатта, шайтон сизларнинг ҳар бирингизнинг ҳар бир ишида ҳозир бўлади: таомига ҳам ҳозир бўлади. Қачон бирингиздан  луқма  тушса,  ундаги  нолойиқ нарсани кетказиб, кейин есин. Уни шайтонга қолдирмасин. Фориғ  бўлганида эса, бармоқларини яласин. Чунки у таомнинг қаерида барака  бўлишини билмайди”, – деганлар (Имом Муслим ривояти).

Бошқа бир ривоятда: “У зот лаганни бармоқларимиз билан сидириб ялашга амр  қилдилар  ва:  “Албатта  сизлар  қаерда  барака  бўлишини  билмайсиз”, дедилар”, дейилган (Имом Муслим ва Имом Абу Довуд ривоят қилган).

Бу ҳадиси шарифда динимиз таомга нисбатан қай даражада эътиборли бўлганини ва тежамкор бўлишимизни талаб қилганини билиб оламиз. Хонадонимизда ортиб  қолган таомларни ташлаб юборилиши, зиёфат ва маросимларни дабдабали, сер  чиқим қилиш ҳам айни пайтдаги исрофнинг кўринишларидан биридир. Бунинг  ўрнига маҳалладаги ночор яшаётган бир фақир оиланинг кам-кўстини қилиб бериш, ўқиш пулини тўлай олмаётган бир талабага ёрдам бериш, ўғлини  уйлантириш учун маблағ топа олмаган бир оилани мушкулини осон қилиш,  қарзини тўлай олмаётган бир танишни қўллаб юбориш мумкин. Бугунги  кунда  никоҳ тўйларини ўтказишда ҳам ҳаддан ошиш, исрофгарчиликка ружу қўйиш  ҳолатлари  кўп  учрамоқда. Бу борада ҳам шариатимизга амал қилиб, унда келган  кўрсатмаларни ҳаётимизга тадбиқ этишимиз лозим. Сарвари коинот Пайғамбар  соллаллоҳу алайҳи васаллам оналаримизга уйланганларида оддий ва содда  тўйлар қилганликлари барчамизга маълум ва машҳур. Анас  розияллоҳу  анҳудан  ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар билан  Мадина орасида уч кун турдилар ва Софийя бинт Ҳуяйга уйландилар. Мен  мусулмонларни валиймага таклиф қилиб келдим. Унда нон ҳам, гўшт ҳам  йўқ эди. У зот тери дастурхонларини ёзишга амр қилдилар. Уларни устига  хурмо, қурут ва сарёғ ташланди. У зотнинг валиймалари шундан иборат эди”  (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Бугунги кунда тўй маросимларимизда ҳаддан ташқари дабдабабозлик,  манманлик  ва  исрофгарчиликлар  авж  олмоқда. Мана шу  нарса  аксар  оилавий  можаролар,  уруш-жанжаллар, ажралишлар, қудалар ўртасидаги совуқчилик ваҳоказо салбий оқибитларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.  Энг  ёмони,  айрим  пул  топиб  ақл  топмаган,  маънавий  савияси  паст  кимсалар тўй-ҳашамлар, маъракаларни ўтказиш бўйича мусобақа ўйнаб, турли-туман янги одатларни ўйлаб топяпти. Буларни эшитиб, баъзан одам  ҳайратдан  ёқасини ушлаб қолади.

Тўй-маърака — бу  фақат шахсий иш эмас, балки ижтимоий масала  ҳисобланади.  Шундай  экан, бу борада ўзбошимчалик қилиш, пулни ўзим топдимми, уни  хоҳлаганча сарфлайман дейиш жамоатчиликкка нисбатан ҳурматсизлик ёки уларни назар писан қилмаслик саналади.

Исломда никоҳ тўйи зиёфати ва умуман бировга таом бериш маросимларидан  асосий мақсад ҳожатманд кишиларни таомлантириш, уларнинг кўнглини кўтаришдир. Машҳур  саҳоба  Абу  Ҳурайра  розияллоҳу  анҳу  шундай  деганлар: “Таомнинг  энг  ёмони  бойлар  чақирилиб,  қамбағаллар  чақирилмаган  никоҳ тўйи таомидир” (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Абу Довуд ривояти).

Юқорида айтиб ўтилганлардан маълум бўлмоқдаки, исрофгарчилик якка  шахслар  учун  ҳам, оилалар учун ҳам ўта зарарли ижтимоий иллат  экан. Унинг  зарари  бу  дунё билан чегараланиб қолмай, охиратга ҳам ўтар экан. Шунинг учун  исрофгарчиликка қарши биргаликда курашишимиз ҳамда якка ҳолда оила  даврасида ва жамият  билан  бирга исрофга  қарши  туриш бурчимиз эканини англаб етишимиз ҳамда унга амал қилишимиз лозимдир. Нуъмон ибн Башир  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ҳалол очиқ ойдиндир, ҳаром очиқ ойдиндир. Улар орасида  кўпчилик одамлар билмайдиган шубҳали нарсалар бор. Ким шубҳали  нарсалардан  сақланса,  дини  ва  шаъни  учун  пок  тутибди. Ким шубҳали нарсаларга тушса, худди қўриқхона атрофида чўпонлик қилиб, унга ўтиб  кетай деган чўпонга ўхшайди. Огоҳ  бўлинг! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг  қўриқхонаси бордир. Огоҳ бўлинг! Албатта, Аллоҳнинг ердаги қўриқхонаси  –  ҳаром қилган нарсаларидир. Огоҳ  бўлинг! Танада  бир  парча гўшт бор, у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади. У бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлинг! Ўша нарса қалбдир”. Имом Бухорий ривоят қилган.

Ушбу ҳадиси шариф ҳалол нарсалар баён қилинганини, бандалар ҳаром ва шубҳали  нарсалардан  сақланиб,  фақат  ҳалолни  талаб  қилиши  лозим  эканини баён қиляпти. Ҳалоллик деганда нафақат ризқ талаб қилиш, балки барча  ишларимизда ҳалол йўлни танлашимиз лозимдир. Ҳалолликнинг мезони кенгдир.  Ҳар бир мўмин, у ким бўлишидан қатъий назар, ҳалолликка аҳамият бериши  унинг жамият олдидаги бурчидир. Шунингдек, камолот топиши ҳамда Аллоҳ таолонинг фазлу-карамига эришиб икки дунё саодатини қўлга киритиши учун ҳалолликни лозим тутиш ўта аҳамиятлидир. Бу эса турли касб ва соҳаларда хизмат қилаётганлар иймону ихлос билан ҳалолликни лозим тутишини ифодалайди. Аллоҳ таоло халқимизнинг барча ишларини ҳалолдан бўлишини муваффақ қилсин,  ҳалол  касб  қилаётган  юртдошларимизнинг  касби-корларига  баракалар ато қилсин. Юртимизни ҳамиша тинч, осмонимизни эса мусаффо қилсин !

Зоҳиджон ТУРДИЕВ,
Қўштепа тумани “Абдусамад Охунд” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Асло бу йўлни танламанг

Кейинги мақола

Ибрат: Яхшиликнинг йўли кўп!

Ўхшаш мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
20
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
46
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
80

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
20
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

20.10.2026
11
Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

20.10.2026
6
Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

20.10.2026
12
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

20.10.2026
11
Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
61
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
162
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
53

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.