Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Асло бу йўлни танламанг

Асло бу йўлни танламанг
54
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Инсон яралган экан, унга Аллоҳ гўзал фазилатларни ҳам ато этган. Бу фазилатлар ичида энг гўзали – инсоннинг маънавий бойлиги, уни юксалтирувчи фазилати бу – ростгўйлик. Ростгўйлик – инсоннинг зийнати ҳисобланади. Ростгўйликка қарама-қарши, унинг акси, душмани албатта – ёлғондир. Ёлғончилик барча ёмонликларнинг манбаи ҳисобланади. Соддароқ айтганда, барча иллатларнинг доясидир. Ёлғон ва ростни мисли тун ва кун, оқ ва қорага таққослаш мумкин. Ёлғон гапириш шариатимиз кўрсатмаларига кўра ҳар қандай ҳолатда ҳаром саналади. Чунки, ёлғоннинг оқибати соғлом муҳит ва манзарани иллатли ҳолатга олиб келади. Ҳар қандай ёлғон у хоҳ катта ё кичик бўлмасин, ишонувчи кишининг қалбида ёлғон фош бўлганидан сўнг, кетказиб бўлмайдиган доғга айланади. Унинг асорати кишига нисбатан ишончсизликни, ҳатто энг яқин кишилар ўртасидаги меҳр-муҳаббатни завол бўлишига олиб келади. Шунинг учун шариатимиз инсонлар яшаб турган бу жамиятни завол топмаслиги, кишилар бир-бирлари билан иноқ-тотув яшашлари учун ёлғоннинг барча туридан қайтарди. Имом Ибн Ҳажар ва Имом Заҳабий: «Узрсиз ёлғон гуноҳи кабирадир», деганлар. Аллоҳ таолога ва Расулуллоҳ алайҳиссаломга қасддан ёлғон тўқиш куфрдир. Қуръони каримда ёлғон ҳақида бир юз олтмиш еттита оят бор. Аллоҳ таоло Наҳл сурасида:

«Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар – ўзлари ёлғончилардир», деган (105-оят).

Бу ояти каримада уқтирилишича, аслида ёлғонни фақат иймонсиз кофирларгина тўқийдилар, чунки кофирларда савоб, гуноҳ деган тушунча йўқ. Ёлғон гапирса, гуноҳ бўлишига, у дунёда азобланишига ишонч бўлмагани учун ҳам ўйламасдан ёлғон тўқийверадилар. Мўминлар эса ёлғонни катта гуноҳ деб биладилар. Ёлғон гапириш туфайли охиратда азобга дучор бўлишларидан қўрқадилар.

Аслида ёлғон гапнинг ўрнида рост сўзлаш бор. Аммо, рост гапириш, кишининг нафси-ҳавосини қийнаб қўядиган пайтда, унинг ўрнига ёлғон ишлатилади. Киши нимадир нарсани йўқотиб қўйишдан қўрқиб ёки нимадир нарсага етишиш учун ёлғон ишлатади. Ана шу йўқолаётган ва қўлга киритилаётган нарса дунё матоҳидан бошқа нарса эмас. Эътибор берайлик, ёлғон фақатгина дунё нарсаси устидагина пайдо бўлар экан. У бойлик, мансаб, обрў, шараф шу каби бошқалардан кўра устун бўладиган жиҳатлар. У охират нарсаси учун ишлатилмайди. Киши нимадир нарсани қўлга киритиш учун ёлғон гапиради-да, озгина вақт ўтгандан сўнг, «тўғрисини айтсам ҳам бўларди-ку», деб қўяди. Бу ҳолатда киши ўзини алдаган ҳисобланади. Ёлғонга фақат заруратда рухсат бор. Бу рухсат шариат белгилаган ўринларда зарурат ва шунга ҳожат тушгандагина бажарилади. Бу ерда маълум бир таълимотларни билишимиз керак. Ёлғон катта гуноҳлар сирасига киради. Бу амални содир қилган киши динда қаттиқ қораланади. Дўзахга элтувчи бу гуноҳни, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай баён қиладилар: «Сидқ, албатта, яхшиликка, яхшилик жаннатга етаклайди. Киши токи рост гапирар экан, у Аллоҳ ҳузурида «сиддиқ» деган номга эга бўлади. Ёлғон, албатта, бузуқликка, бузуқлик дўзахга элтади. Киши токи ёлғон гапирар экан, Аллоҳ ҳузурида «каззоб» деб ёзиб қўйилади» (Муттафақун алайҳ).

Киши ҳаётида ёлғонни ишлатиш билан кўнгли тусаган барча орзу-ҳавасларига етиши мумкин, аммо у Аллоҳнинг наздида «ёлғончи» деган ном билан чақирилади. Шу ном билан чақирилган кишининг жазоси дўзах бўлар экан. Динимиздаги ёлғоннинг ҳукми оғир. Ҳатто, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ёлғонни куфрга яқин амал сифатида зикр қилганлар: «Набий алайҳиссаломдан сўрашди:

—Мўмин қўрқоқ бўлиши мумкинми?
—Ҳа, дедилар.
—Бахил бўлиши мумкинми?
—Ҳа дедилар.
—Ёлғончи бўлиши мумкинми?
—Йўқ асло дедилар (Имом Молик ривояти).

Демак, мўмин киши ёлғон гапирганда иймондан чиқиш хавфи бор экан. Ёлғонни гуноҳ санаб, ёлғон гапирса қаттиқ гуноҳкор саналади, аммо уни ҳалол деса, фуқаҳолар наздида диндан чиққан бўлади. Ёлғоннинг улкан гуноҳ экани маълум. Аммо баъзан ҳаётда ростдан кўра ёлғон ишлатиш киши учун манфаатлироқ бўлади. Хўш, бундай вазиятда мусулмон қандай йўл тутади? Ҳар қандай вазиятда мусулмоннинг мезони шариатдир. Қачонки, қилинган мақсадга рост гапириб ҳам, ёлғон гапириб ҳам эришишнинг имкони бўлатуриб, ёлғон танланса, мақсадга эришишнинг бу йўли ҳаром. Агар қилинмоқчи бўлган иш вожиб, яъни бажарилишини шарт амаллардан бўлса, бундай ҳолатда бу ишни амалга ошириш учун ёлғон гапириш ҳам вожибдир. Масалан, бегуноҳ бир мусулмоннинг жонини золимнинг зулмидан фақат ёлғон билангина омон сақлаб қолиш имкони бўлса, шундай ҳолатда ёлғон гапириш вожиб бўлади. Чунки, мазкур вазиятда рост сўз бегуноҳ жоннинг ўлимига, ёлғон сўз эса ноҳақ қон тўкилишининг олдини олишга сабаб бўлади. Умму Кулсум (р.а.)дан: Мен Расулуллоҳ саллaллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим: «Учта ўринда ёлғонга рухсат берилган, «Орани ислоҳ қилиш мақсадида айтилган сўз, жангда (душманга ҳийла учун) айтилган сўз, (муроса учун) эрнинг хотинга, хотиннинг эрга айтган сўзи». Муслим ривояти.

Гоҳида одамлар орасида кўнгилхушлик учун, атрофдагиларнинг кайфиятини кўтариш учун ёлғон гапирувчилар ҳам учраб туради. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам айнан шу ўринда: «Одамларни кулдириш учун ёлғон гапирадиган кишига вайл бўлсин, унга вайл бўлсин, унга вайл бўлсин», дедилар. (Имом Аҳмад. Абу Довуд, Термизий, Доримий). Демак, ушбу ҳадисдан маълум бўладики, ҳазил-мутойиба ўринларда ҳам ёлғон гапириш гуноҳ, унга рухсат йўқ экан. Ҳазил-мутойибаларда ҳақиқатга далолат қиладиган сўзлар бўлса, жоиз саналади. «Бир кампир Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Ё Расулаллоҳ! Аллоҳга дуо қилинг, мени жаннатга киритсин», деди. «Эй Умму Фалон! Жаннатга кампир кирмайди», дедилар. Шунда кампир йиғлаб қайтиб кетди. Бас, у зот: «Унга айтинглар, Жаннатга қари ҳолатда кирмайди», дедилар. Термизий ривояти.

Ҳар қандай вазиятда рост сўзлаган кишининг ишида хайр-барака бўлади, юзи офтобдек иссиқ кўриниб, бошлаган иши саодатга эргаштиради.

Р.Нуралиев,
Фурқат тумани “Ал-Мадинатул Мунаввара” масжиди имом-ноиби 

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Иблис бор экан, ўзимга ишонмайман

Кейинги мақола

Тежамкор одам қашшоқлик кўрмайди

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
44
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
79
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
93

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
48
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
144
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
49
Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

28.09.2026
74
Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

28.09.2026
83
Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

04.10.2026
21
Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
323
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
149

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.