Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Тавба – қалбларнинг давоси

129
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ислом динининг асосий қоидаларидан бири, модомики банда тирик экан, унга тавба эшиклари ёпилмаслигидир. Тавба қилиш мўмин-мусулмонликнинг энг асосий амалларидан ва кўринишларидан биридир. Зотан, буни Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло буюрган:

«Эй, имон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба ила тавба қилинглар. Шояд Роббингиз сизлардан ёмонликларингизга каффорат қилса ва сизларни остларидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатга киритса…» (Таҳрим, 8).

Бошқа бир оятда: «Ва Парвардигорингизга истиғфор айтинглар ва унга тавба қилинглар! Зотан, Роббим ўта раҳмли ва ниҳоятда меҳрлидир» (Ҳуд, 90).

Сарвари Олам, барча пайғамбарларнинг афзали бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллоллоҳу алайҳи васаллам ўтган ва келажак гуноҳлари кечирилган бўлишига қарамасдан, ҳар куни тавба қилар эдилар.

Бу ҳақда У зот ўзлари марҳамат қилиб: “Эй, инсонлар! Аллоҳга тавба қилинглар! Унга истиғфор айтинглар! Зеро, мен бир кунда юз марта тавба қиламан” (Имом Бухорий ривояти).

Имом Табароний ривоят қилган ҳадисда айтилишича Абу Фарва Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

– Айтинг-чи, бир одам ҳамма гуноҳларни қилган бўлса, каттаю кичигини қўймаган бўлса, тавба қилса бўладими? – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

– Исломга кирдингми?! – дедилар. У:

– Ҳа! – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

– Яхшиликларни қилавер. Ёмонликларни тарк эт. Аллоҳ сенга ҳаммасини яхшилик қилиб беради, – дедилар. У:

– Алдамчиликларим-у фожирликларимни ҳамми?! – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

– Ҳа! – дедилар.

У такбир айтиб («Аллоҳу Акбар!!!» деб), қайтиб кетди. Кўздан кўринмай қолгунча такбири эшитилиб турди». Лекин бундай ҳолга эришиш учун тавба ҳақиқий бўлиши зарур. Шунинг учун ҳам бу ҳақиқат келаси оятда яна бир бор таъкидланмоқда:

“Ким тавба қилиб, солиҳ амал қилса, у, албатта, Аллоҳга (ҳақиқий) қайтиш ила қайтадир” (Фурқон, 71).

Тавба қилиш гуноҳга афсус-надомат чекиш билан бошланади. Сўнгра ўша гуноҳни қайтармасликка дилда қаттиқ аҳд қилинади. Кейин бу аҳд дилда тасдиқланади. Тавбанинг ҳақиқий ёки сохта экани унинг эълонидан кейинги амалдан билинади. Агар эълондан кейинги амал солиҳ – яхши бўлса, тавба ҳақиқий, ёмон бўлса, тавба сохта бўлади. Чунки гуноҳ ҳам фақат ният эмас, балки қилинган амалдир. Шунинг учун тавба ҳам амалсиз бўлмайди.

Интернет манбаларидан фойдаланган ҳолда
Фарғона тумани “Қалбичин ота” масжиди имом-хатиби
Абдулҳақ Абдулазизов тайёрлади

Калит сўзлар: қалбмақоламусулмоннинг одобиодоб
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Тасаввуф ҳақида тасаввур: Шайх масаласи

Кейинги мақола

Ўзбекистон талабалари учун Ал-Азҳар таълим муассасаларида грантлар миқдори оширилади

Ўхшаш мақолалар

Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
100
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
41
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
79

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
27
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
53
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
29
Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

28.09.2026
64
Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

28.09.2026
72
Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

04.10.2026
12
Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
319
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
145

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.