Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Шукр қилсанг, кўпаяр неъмат!

Шукр қилсанг, кўпаяр неъмат!
185
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Шукроналик инсон ҳаётига янги-янги қувончлар олиб келади. Омадли инсонларнинг сири ҳам мана шундадир. Улар хар куни шукр қилиб яшашади, ҳаётидаги бори учун ҳам йўғи учун ҳам, шукр қилишади. Гап шукроналик ҳақида борар экан хўш шукроналик ўзи нима? “Шукрона арабча сўз бўлиб, миннатдорчилик, ташаккур, раҳмат айтиш, қаноат ва мамнунлик, шукр қилиш ифодаси”дир. Ношукурлик эса шу маъноларнинг зиддидир. Дарҳақиқат, берилган неъматларга шукр қилсак, унинг қадрига етсак, юрт равнақи, ватан тараққиёти, миллат ҳамжиҳатлиги, халқ фаровонлиги йўлида астойдил хизмат қилсак, албатта муродимизга етамиз. Ана шунда Яратганнинг розилиги, халқнинг раҳматига сазовор бўламиз.

Ислом таълимотида неъматларга шукр қилиш улуғ фазилат ва юқори даража деб алоҳида қайд қилинган. Бу ҳақда Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.) шундай деган экан: “Шукр қилишлик имоннинг яримидир”. Бошқа бир ривоятда эса “Иймон – сабр ва шукрдан иборат” деб ҳам айтилган. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло барчамизни шукр қилишга амр қилиб, унинг зиддидан қайтарган, шукр айтувчиларга чиройли мукофотларни ваъда қилиб, Ўзининг фазилати, карами ва неъматларининг янада зиёда бўлишига шукрни сабаб этган ва Ўзининг гўзал исмларидан бирини шукр орқали ифода қилган.

Қаффол Шоший ўзининг машҳур “Жавоми ул-калим” китобида Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг “Неъматлар ҳақида гапиришлик шукр қилишликдир” деганларини келтирган.

Яратган бизларга ато этган беҳисоб неъматларни ёдда тутиш, уни ўз вақтида қадрлай олиш, ўша неъматларнинг давомийлигига сабаб бўлади. Шайх Саъдий айтганлар: “Бир нафасга икки марта шукр айтиш вожиб”, зеро, нафас кирсаю қайтиб чиқмаса ёки чиқсаю қайтиб кирмаса, инсон ҳалок бўлишини таъкидлаб, инсон тансиҳатлиги учун, хотиржамлиги учун Яратганга шукрона айтмоқлиги лозим деганлар. Яхшиликка фақат яхшилик билан жавоб қайтариш улуғ фазилатлардан ҳисобланади. Тинч-хотиржам ҳаётимиз, фаровон ўтаётган кунларимизнинг қадрига етиш учун шукр қилиб, энг аввало ҳушёр бўлишимиз лозимлигини, ана шу неъматлардан айирмоқчи бўлган турли ғаразли кучлар, нопок  тоифаларнинг найрангларидан ҳамиша огоҳ бўлиб, уларга муносиб жавоб қайтариш керак. Инсон турли ҳийла ва алдовларга алданиб, натижада оиласидан, яқинларидан, тинчлигидан ажралиб қолган кишилар қисматига назар солса, бу кунларимизга қанчалар шукр  келтиришлигимиз лозимлигини англаб етамиз.

Аллоҳ таъоло неъматларига шукр айтувчиларни албатта мукофотлаши ва уларга улуғ ажру савоблар беришини ҳам кафолатлагандир. У зот айтди: “…Шукр қилувчиларни эса, албатта, мукофотлаймиз”.

“Ниҳоя” китобида: “Банда киши томонидан қилинган яхшилик учун унга ташаккур айтмаса, Аллоҳ таоло неъматларига қилган шукрини асло қабул қилмайди”, дейилган.

Ҳар йили совуқ тушиши билан Луқмони Ҳаким Аллоҳга шундай илтижо қилар экан: – Аллоҳим, қиш яна эшик қоқиб келаяпти, менинг оёғимда эса яна этик йўқ… Бир куни масжидда икки оёғидан ажраган одамни кўриб қолиб, ўзининг ношукрлигидан уялиб кетибди:

– Менинг этигим йўқлигидан нолиганим-нолиган, бу шўрликнинг эса этик киядиган оёқлари ҳам йўқ эканку!

Демак, шукр қилиш неъматнинг зиёда бўлишига, ношукурлик эса Аллоҳ тарафидан берилган жумла неъматларнинг заволига сабаб бўлар экан. Яратган эгамиз бизларга ато этган неъматларга шукр қилиб яшашимизни насиб этсин!

Мирзақосим САИДМИРЗАЕВ,
Қувасой шаҳар “Тошмозор” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Aллоҳ розилиги учун қилинган ҳар бир ҳаракат, ибодатдир

Кейинги мақола

Исрофгарнинг катта кичиги бўлмайди

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
24
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
73
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
76

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
39
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
39
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
47
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
48
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
52
Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

07.09.2026
39
Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

05.09.2026
16
Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди

04.09.2026
14

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.