Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Исрофгарнинг катта кичиги бўлмайди

Исрофгарнинг катта кичиги бўлмайди
156
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Аллоҳга шукрки, юртимиз тинч, ҳаётимиз фаровон, ризқимиз мўлу-кўл ва неъматлар бисёр. Аммо бу тўкин-сочин неъматларни ҳар бирини охиратда савол-жавоби ҳам бор. Инсон тафаккур қилса эди, ҳаётда туғилишдан то вафот этгунигача бўлаётган жараёнда кўз кўрадиган, қулоқ эшитадиган, ҳидлаб биладиган, таъм билан сеза оладиган ва бундан ташқари бўлган неъматлар ҳар куни такрор ёки бетакрор берилаверади. Бу ҳар куни берилаётган такрор ёки бетакрор неъматларни инсон одатий холдай қабул қилади ва неъматларни еткаказиб бераётган зотни эсламасдан ғафлатда қолиб кетади. Шунинг учун ҳамки, Аллоҳ таоло инсонларни жисмидан тортиб то ризқигача хилма хил фарқли қилиб яратдики, бирида бор неъмат иккинчисида топилмаслиги ўз-ўзидан неъматларни ўз эгаси бор ва ўз хоҳиши билан тақсимот қилишини билдиради.

«Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳни неъмат(лар)ини санасангиз саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатдан инсон (ўзига) ўта золим ва (роббисига) жуда ношукурдир» (Иброҳим сураси 34-оят).

Бу беҳисоб неъматларни берган Аллоҳ таоло ҳар бир неъматга шукр талаб қилади ва ҳар бир неъматдан охиратда бандаларни саволга тутишини хабарини берди.

«Сўнгра ўша кунда албатта берилган неъматлардан сўраласизлар» (Такосур сураси 8-оят).

Неъматларнинг зиёда ва бардавом бўлишига асос шукр қилиш бўлади, завол топишига эса ношукурлик ва исрофгарчилик сабаб бўлади. Неъматга шукр қилмаслик, унга қаноат қилмаслик ёки қадрига етмаслик билан изоҳланса, исрофгарчилик неъматларни ортиқча истеъмол қилиш ва уларни ноўрин жойларга сарфлашга айтилади.

Ҳозирги кунда исрофгарчилик жуда кўпайиб бораётгани афсусланарли ҳолат, бундай аянчли холатга жимгина томошабин бўлиб туришлик, шу ишлар ортидан келадиган гуноҳ ва ёмон ҳолатларга баробар шерик бўлишликдир. Исрофгарчилик Аллоҳ таоло томонидан қаттиқ танқид қилиниб қайтарилганлиги ҳар биримизни хушёрликка чақириши лозим.

«Қариндошга ҳаққини бер! Мискинга ва кўчада қолганга ҳам. Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма. Албатта исрофчилар шайтонларнинг биродари бўлганлар. Шайтон эса Роббига ўта ношукур бўлгандир» (Исро сураси 26-27 оятлар).

«Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида мўътадилдир» (Фурқон сураси, 67-оят).

Қадимдан  халқимизнинг хайру саховати тилларда достон, лекин хозирги кунда қўштирноқ ичидаги сахийликлар эса…, минг афсус дейиш мумкин холос. Тўйларимиздаги нозу-неъматларнинг ортиқчалиги, тадбирларда ортиқча харажатлар қилиниши, инсон учун энг эъзозлик бўлган нонлар оёқ остига ташланиши ва бунданда ачинарлиси жамиятимизда қанчадан қанча муҳтожлар бўла туриб, тўйларда пулларни сочиб юборишлар, буларни ҳамма ҳаммаси исрофгарчилик ва тўқликка шўхлик, манмансирашлик аломатидир. Айнан шундай инсонларни пайғамбаримиз солллолоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида огоҳ қилиб қайтардилар.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сени икки хислат – фахрланиш ва исрофгарчилик хатога бошламаса, хоҳлаганингни еб, хоҳлаганингни ичавер», дедилар.

Яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган дабдабалик тўйлардаги бир нечта ҳолатларни кўриб минг афсуслар келтирдик. Санъаткор бўйнига пулдан гул чанбар тақибди, бир санъаткорни қор ёққандай пулни теппасидан сочибди, яна бирида эса келин-куёвни йўлагига пул сочиб чиқилибди. Буларга нима дейиш мумкин, одамларга нима бўляпти? Шунча оёқ ости қиланаётган пулларда уларнинг қариндошлари ёки маҳалладошлари ёки бўлмаса, яшаб турган ҳудуддаги ногиронлик уйларида яшаётганлар, касалхонада дори-дармонга пул тополмай юрган кишилар, боқувчисини йўқотиб бир этак бола билан яшаётган бева аёллар, ўқишга кириб контракт пулини тўлаёлмаган талабаларнинг ҳаққи йўқми? Албатта бор ва аниқки, буларнинг жавобгарлиги ҳам бор.

Исрофгарчиликнинг катта-кичиги бўлмайди, балки унинг ози ҳам кўпи ҳам шариатимиз томондан қаттиқ қораланган. Исроф қилувчилар ўйламасинларки, эҳтимол, бу дунёда жавобгарликдан қутилиб қолишар, лекин эртага Аллоҳ ҳузурига борганда жавобини бера олармикан? Эртани ўйлаб ҳаёт кечирайлик ва амал қилайлик. Аллоҳ севмаган исроф қилувчилардан бўлиб қолмайлик. Аллоҳ берган имкониятни, бойликларни ноўрин жойларга эмас, балки ўрнини топиб савобли жойларга ишлата олсак, бу дунёда ҳам барака топиб, охиратда ҳам юксак мақомларга эришамиз инша Аллоҳ. Мана шу ҳақиқий бахт, ҳақиқий шараф ва фахрли иш бўларди.

Муҳаммаднаби ОРИПОВ,
Риштон тумани бош имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Шукр қилсанг, кўпаяр неъмат!

Кейинги мақола

“Эшик очувчи қизалоқ”

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
2
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
28
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
27

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
2
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
9
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
18
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
19
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
28
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
118
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
27

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.