Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Рамазони шариф муборак бўлсин!

222
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Айни кунларда бутун дунё, хусусан, юртимиз мўмин-мусулмонлари қалбига ўзгача фараҳ инган. Ўн икки ойнинг султони, раҳмат ва барака, ибодат ва тарбия ойи бўлган Рамазон кириб келди.

Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон Рамазон келса, жаннат эшиклари очилур, дўзах эшиклари ёпилур ва шайтонлар кишанланур», дедилар.

Термизийнинг лафзида эса: «Қачон Рамазон ойининг аввалги кечаси бўлса, шайтонлар ва ўзбошимча жинлар кишанланур. Дўзахнинг эшиклари ёпилур. Улардан бирор эшик очилмас. Жаннатнинг эшиклари очилур. Улардан бирор эшик ёпилмас. Бир нидо қилгувчи: «Эй, яхшилик истовчи, келиб қол! Эй, ёмонлик истовчи, бас қил!» деб нидо қилур. Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинган (банда)лари бўлур. Ҳар кеча шундоқ бўлур», дейилган.

Демак, ана шундай улуғ онларда, жаннатлар очилган, дўзахлар ёпилган, шайтонлар кишанланган, Аллоҳнинг раҳмати ёғиб турган лаҳзаларда қилинган ибодатнинг самараси ҳам ўзгача бўлади, ибодатни мукаммал бажариш ҳам бандаларга осонроқ кечади. Қолаверса, банда ўзини тарбиялаши учун бу катта имконият ва фурсатдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Ким Рамазон рўзасини фарзлигига ишониб, савоб умид қилиб тутса, ўтган гуноҳлари кечирилади”, деганлар (Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насаий, Аҳмад ривояти).

Рўза инсонга жисмоний фойда келтириш билан бирга, маънавий жиҳатдан ҳам кишини буюк ахлоқ соҳиби бўлишига етаклайди. Чунки рўзадор инсон бефойда, ёлғон, туҳмат, бўҳтон гап-сўзларга мутлақо яқин йўламаслиги, бошқа биров уруш-жанжал бошласа, мен рўзадорман, деб четланиши лозим. Ана шундаги рўзадор ваъда қилинган савобга эга бўлади.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким рўза­дорга ифтор берса, рўзадор савобича савобга эришади. Бунда рўзадорнинг савобидан ҳеч нарса камаймайди”, дедилар (Имом Термизий ва Аҳмад ривояти).

Ҳадиси шарифда зикр қилинганидек, Рамазон ойида ифторлик маросими қилиб рўзадорларни тўйдириш – яхши иш. Аммо бошқа хайру эҳсонлар каби бу маросим ҳам шариатда аслида бева-бечора, мискин-фақирларни кўзлаб жорий қилинганини унутмаслик керак. Ифторлик маросими қилиш ҳеч кимга фарз ҳам эмас, вожиб ҳам эмас. Бизда, айниқса яқин қариндошлари оламдан ўтган одамлар, нима қилиб бўлса ҳам каттароқ ифторлик қилишга, кўпроқ одам чақиришга уринадилар. Ўзига тўқ ва имконияти кенгроқ одамлар эҳтимол иқтисодий қийинчиликка учрамаслар, аммо камбағал кишилар ўзларини, бола-чақаларини қийнаш эвазига ифторлик қилишлари шариатга тўғри келмайди. Ифторлик қилиб тўқларни чақириш, бева-бечора, мискин-фақирларни айтмаслик эса мутлақо Ислом шариати ва унинг чақириғига тўғри келмайдиган ишдир.

Яна шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ифторлик қилиш деганида, албатта уйига қозон осиб, дастурхон ёзиб, тўп-тўп одам айтишни тушунмаслик керак. Камбағал, муҳтож кишиларга ифторлик таомини олиб бериш ёки керакли маблағни бериш энг яхши ифторлик бўлади. Чунки рўзадор ва ҳақдор одамни риёкорликсиз ифтор қилдирилган бўлади. Айниқса, бугунги пандемия вақтида – халқ моддий жиҳатдан имконияти чекланган бир пайтда динимиз кўрсатмасига амал қилиш савоб устига савоб демак.

Сир эмаски, бугун инсоният катта синовни бош кечирмоқда. Бутун дунё бўйлаб юзага келган пандемия шароити сабаб ўтган йили Рамазон ойи, таровеҳ намози ва хатми Қуръонларни уй шароити, оила даврисида ўтказишга тўғри келди. Шукрки, бу сафар масжидларимиз жамоатга бағрини очиб, мўмин-мусулмонларимиз эса масжид сари ошиқмоқдалар. Бироқ унутмаслигимиз керакки, ҳали ҳануз пандемия давом этаётгани, карантин талаблари амалда бўлиб турибди. Касаллик хавфи тугамаган экан, уни янада ортишига ўзимиз сабабчи бўлиб қолмаслик учун, амалдаги карантин талабларига риоя қилишимиз лозим.

Фурсатдан фойдаланиб, барча мўмин-мусулмон халқимизни раҳмат ва мағфират ойи бўлган моҳи Рамазон билан чин дилдан муборакбод этаман. Аллоҳ бу ойни барчамизга хайрли ва баркотли айлаб, устимизда турган касалликни тез фурсатда бутунлай даф бўлишини насиб этсин!

Убайдуллоҳ АБДУЛЛАЕВ,
Фарғона вилояти бош имом-хатиби

Калит сўзлар: рамазонрамазон табриги
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Муборак ой эшик қоқмоқда

Кейинги мақола

Рўза тутмаганларни ифторликка чақириш мумкин эмасми?

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
13
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
31

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
10
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
13
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
13
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
111
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
22
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.