Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Муборак ой эшик қоқмоқда

99
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бутун ислом олами Рамазон ойини ҳар вақт хурсандчилик ва шодлик билан кутиб оладилар. Чунки бу ой тоат-ибодат, сахийлик, раҳмат ва барака мавсуми саналади. Бундан ҳам ортиқ хурсандчилик борми?

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: “Айтинг, Аллоҳнинг фазли ва раҳмати билан, бас, албатта шулар сабабли мўминлар шодлансинлар. У тўплаган нарса (бойликлари)дан яхшироқдир (Юнус сураси, 58-оят).

Дарҳақиқат, Аллоҳ нозил қилган Қуръон ва Рамазон рўзаси бошчилигидаги ибодатларни хурсандчилик билан қабул қилиш ўткинчи дунё матоҳларидан минг чандон афзал. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларини ҳам Рамазон ойи учун тайёргарлик кўришга ундар ва бу ишни бу ой рўзасининг хусусиятлари, унга бериладиган улкан савоблар ҳақидаги ҳадислар билан амалга оширар эдилар. Бунга далолат қилувчи ҳадислар кўп. Қуйида уларнинг айримлари билан танишамиз:

“Агар Рамазон ойи кириб келса, осмон эшиклари очилиб, жаҳаннам эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади”.

“Жаннатда Раййон номли бир эшик бор. Ундан Қиёмат куни рўзадорлар киради. У кунда: “Рўзадорлар қаерда” деб нидо қилинади. Шунда рўзадорлар ўринларидан турадилар. Улардан бошқа ҳеч ким Раййон эшигидан кира олмайди. Рўзадорлар кириб бўлгач, эшик ёпилади. Шундан кейин у эшикдан ҳеч ким кирмайди (Имом Бухорий ривояти).

Бу улуғ суннатни тарғиб қилиш, бу  чақириқ ва хушхабарларни овоза қилиш, одамларга Рамазон фазилати ва барокатини етказиш, бу ойда фурсатни ғанимат билиб, улкан савобларга эришиш ва барчани саодат сари чорлаш барчамизга муносиб вазифа саналади. Мўмин-мусулмон бандалар Рамазон кириб келиши туфайли қалбида мамнуният туюши, Рамазонга алоҳида тайёргарлик кўришга, Рамазон ойидаги савоб ва ажрлардан тўлиқ истеъфода этишга, турли лаззат ва таомларга маҳлиё бўлмасдан, ибодатга эътибор қаратишимиз даркор.

Рамазон барчамиз учун ғаниматли меҳмондир. Рамазон ғофилларни уйғотади, зокирларга мадад беради, олимларга қувват бағишлайди, ибодатга рағбатни оширади, гуноҳ ва хатолардан асрайди, шаҳват ва лаззатлардан узоқлаштиради. Натижада масжидлар тўлиб, қалблар саҳийлашади, ибодатлар кўпаяди, шайтонлар заифлашади.

Аллоҳим, бизларни Рамазонга етиштирганинга шукрлар бўлсин! Бизларни рушду-ҳидоят билан илҳомлантир! Марҳабо, ё Рамазон!

Ҳилолахон КОМИЛОВА,
Фарғона вилояти бош имом хатибининг хотин-қизлар
масалалари бўйича ёрдамчиси, вилоят бош отинойиси

Калит сўзлар: рамазон
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Индонезияда ўзбекона усулда қурилган масжид очилди

Кейинги мақола

Рамазони шариф муборак бўлсин!

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
26
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
26
Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
63

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
9
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
12
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
18
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
26
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
118
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
26
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
17

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.