Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар Ислом ва иймон

Қуръондаги тўрт оят

Қуръондаги тўрт оят
84
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Cалафи солиҳларидан бири ҳаётидан мамнун, нафси хотиржам, ҳаётидан нолимас, қийинчиликлардан эса оғринмасди. Ундан бу ҳақда сўрашганда унинг жавоби қуйидагича бўлди:
― Қуръондаги тўрт оятни мулоҳаза қилиб, ҳаётимда хафагарчиликка ўрин йўқлигини ва маҳрум бўлган нарсаларимдан шикоят қилмасликни тушундим:
  1. “Аллоҳ одамларга не раҳматни очса, бас, уни тутиб қолувчи бўмас. У зот тутиб қолган нарсани Ундан кейин қўйиб юборувчи бўлмас. У зот Азийзу Ҳакиймдир” (Фотир, 2).
Аллоҳ таолонинг раҳмат хазинаси улуғ, раҳматининг чегараси йўқдир. Аллоҳ раҳматининг кўриниши бу бандаси учун берган барча неъматлари: ҳаёт, соғлик, нозу-неъматлар, тинчлик-омонлик, иймон, ота-она, фарзанд… уларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Агар Роббимиз биз учун бир неъматни, бир ишни тақдир қилган бўлса, уни ҳеч ким, хатто бутун инсоният бирлашса ҳам тўхтатиб қололмайди. Бундан заррача ҳам ташвиш чекманг.
Лекин, агар Аллоҳ берган раҳматнинг қадрига етилмаса, ношукрлик қилинса, “У зот тутиб қолган нарсани Ундан кейин қўйиб юборувчи бўлмас”
  1. “Агар Аллоҳ сени зарарига оладиган бўлса, Унинг Ўзидан бошқа кушойиш берадиган йўқ. Агар У сени яхшиликка оладиган бўлса, бас, У ҳар бир нарсага қодирдир” (Анъом, 17).
Ҳақиқатан ҳам мўмин банда ҳаётидаги барча яхшиликлар ва мусибатлар Аллоҳ томонидан эканига иймон келтирган. Бошқа ҳеч қайси кимсанинг қўлидан, агар Аллоҳ изн бермаса, кимгадир зарар ёки яхшилик етмайди. Бизнинг эътиқодимиз шундай бўлмоғи керак: Аллоҳ бир ишни бўлишлигини (хоҳ яхшилик, хоҳ зарар бўлсин) ирода қилса, бутун инсоният бирлашиб ҳам уни қайтара олмайди.
Бу ва юқоридаги оятлар мазмун жиҳатдан бир-бирини тўлдириб такрорламоқда. Шу ўринда Имом Муслим роҳимаҳуллоҳ ўзларининг китобларида ривоят қилган ҳадисни эслаб ўтиш ўринли. Ҳадисда Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Банда айтиши учун энг ҳақли бўлган нарса “Ё Аллоҳ, ҳаммамиз сенинг бандангмиз. Сен берган нарсани манъ қилувчи йўқ. Сен манъ қилган нарсани берувчи йўқ” дейишликдир” деганлар.
  1. “Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир” (Ҳуд, 6).
Ер юзидаги барча мавжудотлар: одамзотдан тортиб ер остидаги қурт-қумурсқалару денгизлар тубидаги барча жонзотларнинг ризқини ёлғиз Аллоҳ беради. Бир мавжудот дунёдан ўзи учун белгиланган ризқини олмай туриб вафот этмайди. Шундай экан, банда ҳеч ҳам ғам чекмасин, ташвишланмасинки, у учун белгиланган ризқни бошқаси ҳеч-ҳеч олиб кетмайди.
  1. “Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир” (Шарҳ, 6).
Халқ орасида “ойнинг ўн беши ёруғ, ўн беши қоронғу” деган нақл бор. Инсон ҳаёт кечирар экан, бу умр бир хил тарзда чиройли ўтмайди. Турли хил турмуш ташвишлари, қийинчиликлар, мусибатлар, мушкулликлар билан бирга кечади. Инсон ишониши керак бўлган ҳақиқатлардан бири шуки, ҳаётидаги қийинчиликлар ҳеч қачон бутун умр давом этмайди. Албатта, қийинчилик ортидан енгиллик, осончилик келади. Бунда фақат сабр қилиш керак.
Ҳикоя қилинишича, бир куни бир профессор қўлига сув тўлдирилган стаканни олдида, қўлларини олдинга узатиб, аудиториядаги талабалардан сўради:
– Агар бу идишни шу ҳолатда узоқ ушлаб турсам нима бўлади?
– Қўлларингиз оғриб кетади.
– Бир кун ушлаб турсам-чи?
– Қўлларингиз зўриқиб, уюшиб, тамом бўлади, мушакларингиз шикастланиши ҳам мумкин.
– Агар кун бўйи турсам, стаканнинг вазни ўзгарадими?
– Асло йўқ!
– Хўш, бу аҳволдан қутилиш учун нима қилишим керак?
– Оддий-ку! Идишни қайтариб стол устига қўйинг!
– Баракалла! – юзларига кулгу югириб жавоб берди профессор. Ҳаётда учрайдиган қийинчиликлар ҳам шунга ўхшайди. Агар муаммоларингизни бир неча дақиқа ўйласангиз, улар сизга яқинлашади. Ҳаёлингизни узоқ вақт улар билан банд қилсангиз, тинкангизни қурита бошлайди. Кун бўйи шу муаммоларингиз дардида юрадиган бўлсангиз, миянгиз оғриб, тўғри қарор қабул қилолмайдиган ҳолга келиб қолади. Бу билан муаммоларингизнинг “вазни” ўзгариб қолмайди. Улар билан курашишнинг ягона йўли – ҳаракат қилиш. Муаммоларигизни ҳал қилинг ёки бир четга суриб, оқибатини Аллоҳга ҳавола қилинг. Қалбингизга юк бўлиб тушган қайғули ўй-ҳаёлларни кўтариб юриш ярамайди. Зеро, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир.
Бу оятларни мулоҳаза қилиб кўринг ва ҳаётингизга татбиқ қилинг!
Нодирбек Нишонов,
Фарғона шаҳар “Муҳаммад авлиё” масжиди имом ноиби
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Пуч ёнғоқ

Кейинги мақола

Аёллар учун рамазонга оид савол-жавоблар

Ўхшаш мақолалар

Қуръон ўқувчининг фазилатлари
Мақолалар

Қуръон ўқувчининг фазилатлари

10.07.2025
19
Бу зикрни 100 марта айтганмисиз?
Мақолалар

Бу зикрни 100 марта айтганмисиз?

09.07.2025
50
Чумоли сақлаган дон мўъжизаси
Мақолалар

Чумоли сақлаган дон мўъжизаси

08.07.2025
6

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ҳожилар ва фаоллар ташаббуси: талофат кўрган хонадон қайта тикланмоқда

Ҳожилар ва фаоллар ташаббуси: талофат кўрган хонадон қайта тикланмоқда

11.07.2025
44
Имом-хатиблар иштирокида «Гиёҳвандлик – аср вабоси» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди

Имом-хатиблар иштирокида «Гиёҳвандлик – аср вабоси» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди

10.07.2025
40
Қуръон ўқувчининг фазилатлари

Қуръон ўқувчининг фазилатлари

10.07.2025
19
Янги кун қачондан бошланади?

Янги кун қачондан бошланади?

09.07.2025
14
Бу зикрни 100 марта айтганмисиз?

Бу зикрни 100 марта айтганмисиз?

09.07.2025
50
Чумоли сақлаган дон мўъжизаси

Чумоли сақлаган дон мўъжизаси

08.07.2025
6
Жароҳатига сув зарар қиладиган кишининг ғусли

Жароҳатига сув зарар қиладиган кишининг ғусли

08.07.2025
8
Имом-хатиблар янги барпо этилаётган Бурҳониддин Марғилоний илмий-маърифий туризм маркази билан танишди

Имом-хатиблар янги барпо этилаётган Бурҳониддин Марғилоний илмий-маърифий туризм маркази билан танишди

07.07.2025
30

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика