Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

“Оммавий маданият” ўзи нима?

493
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бугунги соат сайин ривожланиш замонида ёшларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун мисли кўрилмаган даражада кураш олиб борилмоқда. Бундай кураш ҳаётнинг турли сохаларида намоён бўлмоқда. Бундай хатарнинг таъсирини аввало ахборот сохасида кузатиш мумкин. Чунки бугунги кунда ахборот оқими кириб бормаган бирон бир нуқта ёки манзилни топиш мушкул иш. Ҳатто дунёнинг энг чекка жойларида ҳам телерадио тўлқинлари ёки телефон алоқаси етиб борган. Ахборотнинг эса ҳаммаси ҳам фойдали бўла олмайди. Айниқса, турли ёвуз кучлар ўртасида ўз манфаатларини кўзлаш мақсадида ҳар қандай фойдали ва зарарли  ахборотларни тарқатиш ва шунинг орқасидан фойда кўришни қасд қиладилар. Ёш авлод  вакиллари эса нима фойда ва  нима зарар эканлигини англаши қийин, чунки улар ҳар хил  маълумотларни яхши ёмонини ажратиш учун етарли билим  ва тажрибага  эга эмас. Ёшларни бундай зарарлардан ҳимоя қилиш ёш улуғ, тажриба кўрган ва оқ-қорани ажрата оладиган ота-оналар ва зиёлийларнинг масъулиятидир. Демак  ёшларнинг  онгида соғлом ва фойдали ахборот иммунитетини мустаҳкам шакллантиришда оила, маҳалла ва бошқа ўқув масканларининг аҳамияти бирламчи омилдир.

Бугунги кунда ёшларнинг  онгини ва фикрларини  эгаллашга қаратилган жиддий хатарлардан бири “Оммавий маданият” ҳисобланади. Аслида ғаразли мақсадларни кўзлайдиган айрим гуруҳларнинг фақат ўзларинигина  манфаъатларига хизмат қиладиган, миллий қадриятларимиз ва шу билан бирга минг йиллардан бери ота–боболаримиз эътиқод қилиб келаётган муқаддас динимизга мутлақо зид ғоялари   инсонни айниқса, ёшларни  руҳан қашшоқ ва муте ҳолатга айлантириб қўяди. “Оммавий маданият”да асосан беҳаёлик, зўравонлик,  фирибгарлик, гиёҳвандлик, майхўрлик каби иллатлар  зимдан тарғиб қилинади. Ҳаётнинг маъноси шундан иборат деган зарарли ғоя  ёшларнинг қалби ва онгига сингдирилади. Бошқача айтганда оммавий маданият ёшларнинг ҳаётини умуман заҳарлайди, уларни ўз тарихи, миллий қадриятлари, хатто ота-онасига бўйсунмайдиган манқуртга айлантириб қўяди.

XX аср ўрталаридан фан ва техника тараққиёти кучли ахборотлар йиғимини пайдо қилди. Оммавий ахборот воситалари (ОАВ) – матбуот, кино, радио, телевидение, компьютер алоқаси замонавий ижтимоий маданият жараёнида салмоқли ўринни эгаллаб турибди. “Оммавий маданият” кишиларни, ҳаётни бефарқ кузатувчи томошабинга айлантиради ва ўзлари ҳам мавжуд ҳаётни гўё сароб каби тасаввур қилади.

Оммавий маданиятга қарши курашнинг энг самарали йўли – йигит-қизларимизни ёшлигидан бошлаб, юксак маданиятли, дид ва фаросат эгаси, мустақил фикрлайдиган, маърифатли, тарихда ўтган буюк ота боболарининг муқаддас динини ва табаррук қадриятларини қадрлайдиган авлод  қилиб тарбиялашдан иборатдир. Ҳар бир миллатнинг маданияти, миллий ва умуминсоний қадриятлар негизида шаклланади. Лекин, биз тарбиявий жараёндаги умуминсоний қадриятлардан бевосита миллий қадриятларимизга салбий таъсир кўрсатмайдиган қирраларинигина қабул қиламиз, ҳолос. Бу ўринда ҳар биримиз қайси қадрият умуминсоний талабларга жавоб беришини теран англаб етмоғимиз шарт. Инсонийлик, меҳр-оқибат, ҳайру-саҳоват, ўзгалар қадр-қимматини ҳурматлаш, юксак ахлоқ-одоб, буларнинг барчаси умуминсоний қадриятларнинг ажралмас қирраларидир. Зеро, ҳозирги мураккаб бир жараёнда миллий ва умуминсоний қадриятлар ўртасидаги номутаносибликни ҳар бир ёш яхши билмоғи лозим. Ана шундай фазилатларга эга бўлган ёшлар эса, замирида вайронкор ғоялар ётган, ёшларнинг онги ва қалбини бузувчи, уларни манқуртларга айлантириб қўювчи оммавий маданият намуналаридан ҳазар қиладилар.

Жаннатмакон юртимизда ўсиб-улғайиб келаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва маҳоратларини намойиш этишларига кўмаклашиш орқали, келажакда ўз ўринларини топишларига ёрдам бериш биз катталарнинг бурчимиздир.  Бу соҳада  шу ватан фарзандлари, ким бўлишидан қатъий назар, бир ёқадан бош чиқариб амал қилмоғимиз даркор. Агар биз аҳл ва ҳамжиҳат бўлиб,  ҳамда  юксак марраларни эгаллашда хормай-толмай ҳаракатда бўлсак, четдан келаётган ёт ғоялар бизни юртимиз фарзандларига ўз таъсирини ўтказа олмайди.

Олимжон ОБИДЖОНОВ,
Қувасой шаҳар “Ислом” масжиди имом-ноиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

«Ким эшикни кўп қоқса, унга эшик очилади»…

Кейинги мақола

“Ҳар ким экканин ўрар”

Ўхшаш мақолалар

Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки
Мақолалар

Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки

14.06.2025
6
«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия
Мақолалар

«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия

11.06.2025
20
Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…
Мақолалар

Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…

10.06.2025
16

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки

Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки

14.06.2025
6
Chatgpt дан диний саволларга жавоб олиш мумкинми?

Chatgpt дан диний саволларга жавоб олиш мумкинми?

13.06.2025
19
Ҳожиларнинг илк гуруҳлари диёримизга етиб келди

Ҳожиларнинг илк гуруҳлари диёримизга етиб келди

13.06.2025
26
Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда

Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда

12.06.2025
29
Ҳожиларимиз 12 июндан юртимизга қайтади

Ҳожиларимиз 12 июндан юртимизга қайтади

11.06.2025
20
«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия

«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия

11.06.2025
20
Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…

Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…

10.06.2025
16
Бойлик синов учун берилади

Бойлик синов учун берилади

09.06.2025
60

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика