Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Оила мустаҳкамлигида эрнинг ўрни ва вазифалари

158
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Оила инсоннинг дунёдаги саодатини таъминловчи қўрғондир. Динимизда эр-хотин ўртасида ўзига хос қонун-қоидалари жорий қилинган. Агар мазкур қоидаларга эр-хотин амал қилиб олдидаги бурч ва мажбуриятларини тўла-тўкис адо этишса, бундай оила бахтли бўлади. Оила ҳалол-пок, тинч бўлса, жамият мустаҳкам ва турмуш фаровон бўлади.

Оилада эркак кишининг маъсулияти алоҳида қайд этилган. Аёлига нисбатан Аллоҳ таоло эркакнинг жисмоний ва руҳий жиҳатлари билан оилада раҳбар бўлишга мос қилиб яратган. Аллоҳ таоло эркак кишига оиладек муқаддас даргоҳга раҳбар бўлиш вазифасини юклаб Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

“Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларни айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир” (Нисо сураси, 34-оят).

“Эрнинг аёли олдидаги вазифаси еганида уни ҳам едириши, кийинганида кийинтирмоғи, юзига урмаслик, қабиҳ сўзлар билан ҳақорат қилмаслик, аразлашганда уйдан чиқмаган ҳолда фақат ўрнини бошқа қилиб ётмоқлик”, дейилган ҳадиси шарифда.

Эркак кишининг энг катта бурчи ўз қарамоғидагиларнинг ўзгаларга қарам бўлиб қолишига йўл қўймасликдир. Дархақиқат, эркакнинг зиммасига аҳли аёл нафақаси фарздир.

Минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги кунда баъзи бир оила бошлиқлари айни шу масалада ўз вазифаларини унутиб қўймоқдалар, баъзи эркаклар ўз жуфти ҳалолларига аёллар шаънига мос келмайдиган йўллар билан пул топиб келиш учун кўча-куйга чиқариб, ҳатто мадикорликка боришликка мажбур қилаётганлиги сезилиб қолмоқди. Бу эса эр ўз вазифасини адо этолмаганидан бўлиб, оқибатда оилани бузилишига сабаб бўлмоқда

Бир куни Ҳазрати Умар (р.а.) ҳузурларига бир аёл эрини етаклаб келиб эрини кўрсатиб: “Эй амирул-мўминийн! Бу киши менинг эрим бўлади, турмуш қурганимизга уч ой бўлди, ман ҳарчанг тотув яшашга кўп ҳаракат қилдим, лекин эримни рағбати бўлмади, вазифаларини бажармаяпти, мен бу эр билан ажрашаман” – деди.

Ҳазрати Умар эридан сўрадилар: “Сен нима дейсан?”  Эр: “Мени ҳеч қандай шикоятим йўқ, лекин ажрашмайман”, – деди. Ҳазрати Умар (р.а.) эрнинг кийим–боши, рангу рўйига қараб сабабини тушиндилар ва аёлга: “Сен ҳозир уйингга кетгин ва бир оздан кейин келгин, унгача биз эринг билан суҳбатлашиб оламиз”, –  дедилар.

Аёл кетгандан кейин Ҳазрати Умар (р.а.) бу одамни ҳаммомга олиб бориб ювинтириш, тоза кийимларни кийгизишни буюрдилар. Эрни ювинтиришиб, тоза кўйлакларни кийинтириб қўйишди. Бу орада аёл кириб келди, эрининг покизалигини ва тоза либосларни устида кўриб ажрашиш аҳдини ҳам унитиб, эрини олиб уйга кетди. Шунда Ҳазрати Умар (р.а.) одамларга: “Аёлингиз сизларни чиройли кутиб олишни севганингиз каби аёлларингиз ҳам сизларни тоза ва покиза юришингизни ҳоҳлайди”, – дедилар.

Дарҳақиқат, Ислом дини аёлига нисбатан яхши муносабатда бўлган эркакларни энг яхши инсонлар қаторига қўшади. Бу ҳақда Расуллулоҳ шундай марҳамат қиладилар:

“Сизларнинг ичингиздаги энг яхшингиз ўз аҳли аёлига нисбатан яхши муносабатда бўлганидир. Мен эса ўз аҳлимга сизлардан кўра яхшироқ муносабатдаман” (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло юртимизни обод қилиб, оилаларимизни мустаҳкам ва азиз фарзандларимизни ота-онасига раҳмат келтирадиган, элу юртга манфаатли инсонлар бўлишларини насиб айласин!

Беҳзод ЮНУСОВ,
Қўштепа тумани “Ҳазрати Мавлоно Лутфулло” масжиди имом-хатиби

Калит сўзлар: мақолаоилаэрнинг вазифалари
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

“Сиз ибодатга кетаяпсиз…”

Кейинги мақола

“Устозимнинг ҳурматлари учун у зотнинг уйлари томонга оёғимни узатмаганман”

Ўхшаш мақолалар

Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки
Мақолалар

Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки

14.06.2025
8
«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия
Мақолалар

«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия

11.06.2025
20
Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…
Мақолалар

Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…

10.06.2025
16

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки

Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки

14.06.2025
8
Chatgpt дан диний саволларга жавоб олиш мумкинми?

Chatgpt дан диний саволларга жавоб олиш мумкинми?

13.06.2025
19
Ҳожиларнинг илк гуруҳлари диёримизга етиб келди

Ҳожиларнинг илк гуруҳлари диёримизга етиб келди

13.06.2025
27
Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда

Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда

12.06.2025
29
Ҳожиларимиз 12 июндан юртимизга қайтади

Ҳожиларимиз 12 июндан юртимизга қайтади

11.06.2025
21
«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия

«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия

11.06.2025
20
Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…

Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…

10.06.2025
16
Бойлик синов учун берилади

Бойлик синов учун берилади

09.06.2025
60

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика