Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Ўчмас қадриятларимиз

161
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Миллий қадриятлар халқнинг кундалик ҳаёти ва турмуш тарзида ўзига хос мезон вазифасини ўтайди. Ушбу қадриятлар воситасида турли ҳодиса ва ҳолатларга, янги пайдо бўлаётган фаолият турлари ва расм-русмларга баҳо берилади. Ёш авлоднинг ҳаётий мўлжаллари, «замон қаҳрамони» ҳақидаги тасаввурлари ҳам маънавий қадриятлардан келиб чиқиб шаклланади. Миллий-маънавий қадриятлар кўп асрлик тарихга эга. Ўзбекистондаги тарихий обидалар, маданий ёдгорликлар ё урф-одат ва маросимларни таҳлил қилиш, буларнинг пайдо бўлиши жуда қадим замонларга бориб тақалишини кўрсатади. Турли халқлар ва миллатлар ҳаётига исломий қадриятлар кириб борганида дастлаб қаршиликка учраган. Ислом дини ўзининг инсонпарварликка асосланган қадриятлари тизимини  тавсия қилар экан, муроса ва келишув йўлидан борган.

Бугунги замонавий қадриятшунослик фанида миллий қадриятлар кишиларнинг табиий, тарихий ва ижтимоий бирлигини таъминлайдиган этник маконда шаклланади. Ранг-баранг тарзда, турли шаклларда намоён бўлади, кишиларнинг онгига, ҳаёт тарзига ўзига хос тарзда таъсир қилади, дейилади. Шунингдек, миллий қадриятларни кишиларнинг ўзаро муносабатларида, ижтимоий фаолиятларида кўзга ташланиб туришидан ҳамда ана шу муносабат, фаолият, мақсад, эҳтиёж ва интилишлар учун маънавий асосдан билиб олса бўлади.

Ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва уларнинг алоқадорлиги ифодаси бўлган қадриятлар тизими, миллатимизнинг тарих силсилалари, замона зайллари, турли ижтимоий ва сиёсий жараёнлар таъсирида шаклланиб келди. Миллий қадриятларимиз миллатнинг келиб чиқиш хусусиятлари ва ҳудудий макони билан боғлиқ ҳолда шаклланди. Қардош халқларнинг ижтимоий тараққиёти эса уларнинг миллий-ҳудудий қадриятлари равнақи билан узвий алоқадорликда давом этди. Шу тариқа миллатимиз ўзига хос ранг-баранг қадриятларни такомиллаштириб бориши натижасида, умуминсоний қадриятларни шакллантириб, унинг қирраларини ривожлантириб борди.

Миллий қадриятлар табиатига кўра, тор доирада тўхтаб қолмайди, балки равнақ топиб, турмуш жараёнида янгиланиб, бошқа халқлар қадриятларининг ютуқлари билан бойиб боради. Аёнки, ҳар бир эл, элат, уруғ ёки халқнинг урф-одатларида ўзига хослик бўлади. Ўзига хос қадриятларни  бошқа жойда, бошқача тарзда яшаётган кишиларнинг тарозиси билан ўлчаш ёки бу масалада бошқаларнинг ҳакам бўлиши мақсадга мувофиқ эмас. Умуминсонийлик туйғуси фақат ўз халқи қадриятини ардоқлаш, кўз-кўз қилиш ва бошқалар орасига ёйиш учун интилишга асосланмайди, балки ҳар бир халқ, элат, уруғ қадриятларини қандай ҳолатда бўлса, шундайлигича қабул қилиб, уларни ҳурмат қилишдан бошланади.

Миллий қадриятларимиз ривожида ислом динининг аҳамияти ва ўрни жуда катта бўлиб, у миллий қадриятларимизни бойитди. Айниқса, халқимиз маънавий қадриятларининг такомиллашиб боришида ислом дини келтирган инсонпарвар ғоялар сезиларли даражада таъсир кўрсатди. Ислом дини келганидан кейин Марказий Осиё халқлари ҳаётида диний қадриятлар тизими янгиланди, заминимиздан кўплаб мутафаккирлар, қомусий олимлар етишиб чиқди. Шунингдек, бу дин ўзининг бунёдкорлик таомилига кўра кўплаб меъморий обидалар, шаҳарларнинг бунёд бўлишига сабабчи бўлди.

Миллий қадриятимизга айланган ислом дини ғоялари ва кўрсатмалари миллатимизнинг табиий-тарихий ривожи, ижтимоий турмуши, яшаш тарзи, ўтмиши, келажаги, маданияти, маънавияти, урф-одатлари, анъаналари, тили, у вужудга келган ҳудуд ва бошқалар билан узвий боғланган. У миллий қадриятларимиз билан хилма-хил шаклларда, бир-бири билан узвий алоқада намоён бўлди, ўзига хос миллий қадриятлар тизимини ташкил қилди. Бу тизимда табиий-тарихий бирликни таъминловчи қадриятлар – ягона эътиқодлилик, қариндошлик, маданий-маънавий яқинлик, ўтмиш ва маънавий мерос, она юрт туйғуси ва бошқалар барқарор ҳисобланади.

Барчамизга маълумки, 2017 йилнинг 24 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, ёш авлодни ватанпарварлик ва тарихга чуқур ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистоннинг жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган мамлакат сифатидаги халқаро обрў-эътиборини янада мустаҳкамлаш, бой ёзма меросни сақлаш, ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш ишларини янги сифат босқичига кўтариш масаласи кўтарилган. Албатта, бу бугунги кунда муҳим аҳамият касб этади. Нега деганда, бугунги куннинг деярли барча муаммолари, масалалари тарихий манбаларимизда ҳам ўз ифодасини ҳатто ечимини топган, десак хато бўлмайди. Истаган масала бўйича мурожаат қилинса, Шарқ мутафаккирлари томонидан қолдирилган бой манбалардан жавоб топиш мумкин бўлади.

Бахтиёржон Шерматов,
Олтиариқ тумани “Шоҳ Толиб” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Имом-хатиблар кўнгли ўксиклар ҳолидан хабар олмоқдалар

Кейинги мақола

Фитначининг асл юзи очилди!

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
23
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
73
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
75

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
35
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
36
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
51
Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

07.09.2026
37
Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

05.09.2026
16
Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди

04.09.2026
14
Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги «Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» халқаро мукофот топшириш жараёни

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги «Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» халқаро мукофот топшириш жараёни

04.09.2026
17
Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

04.09.2026
20

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.