Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

Насуҳнинг тавбаси

Насуҳнинг тавбаси
1.7k
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ушбу ҳикояда чин, самимий тавба қандай бўлиши кераклиги тиниқ мисол орқали баён этилган.

Таҳрим сурасининг 8-оятида бундай дейилган: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга насуҳ тавбаси ила (яъни ниҳоят самимий бир шаклда) тавба қилинг”.

Оятдаги “насуҳ” сўзининг маъноси тафсирларда батафсил тушунтирилади. “Насуҳ” сўзи – самимий ва покиза қалб ила қилинган, жиддий, холис каби маъноларни ташийди. Ҳаққа қайтиб, юраги ёниб, хато ҳаракатини, гуноҳини қайта такрорламасликка қатъий қарор қилишни ифодалайди.

Бундай залворли маънони зеҳнларга чуқур сингдириш учун Румий ҳазратлари “Маснавий”да қуйидаги ҳикояга мурожаат қилган. Астойдил қилинган тавба маъносидаги “насуҳ” сўзини бир шахснинг исми, ҳикоя қаҳрамони сифатида қаламга олган.

Қадим замонда Насуҳ деган бир одам яшаб ўтган. Насуҳ аёллар ҳаммомида узоқ йиллар ходим бўлиб ишлайди, ҳеч ким унинг эркак эканини пайқамайди. Юзида соқол-мўйлови йўқ, овози ҳам аёлларникига ўхшарди. У бемалол аёллар ёнига борар, тегишар, айримларнинг “кўнглини овлаб” йўлдан ҳам урарди. Ишига моҳир бўлганидан талабгори кўп эди. Ҳатто маликаларни ҳам ходимлик қилиб, ювинтириб қўярди.

Орадан йиллар ўтгач, Насуҳ бу иши гуноҳ эканлигини англаб, тавба қилди. Бироқ, тарки одат амри маҳол бўлди – тавбасига содиқ қололмади. Бу ҳол бир неча бор такрорланди. Бир куни Насуҳ Аллоҳ дўстларидан бирининг ҳузурига бориб, ҳолини англатиб:

– Ҳаққимга дуо қилинг, – деб ўтинди. Аллоҳнинг валий қули унинг ҳаққига холис дуо қилди.

Насуҳ бир куни ҳаммомда одатдаги хизматини ўтаётганида маликанинг қимматбаҳо марвариди йўқолиб қолгани маълум бўлди. Ҳаммом эшиги тамбаланиб, марваридни қидиришга тушилди.

Бироқ марварид топилмади. Яна синчковлик билан қидира бошлашди.

– Кексаю ёш – ҳамма онадан янги туғилган каби ечинсин, текширилади, – деб огоҳлантирилди.

Насуҳ қўрқувдан бир чеккага ўтириб олди. Юзи докадай оқариб, лаблари титради. Ўлим қўрқуви бутун вужудини ўраб олганди. Ҳа, ниҳоят, унинг миси чиқадиган бўлди!

Беихтиёр бундай деди:

– Ё Раббий. Неча бор тавба қилдим, бироқ тавбамга содиқ қололмадим. Менга сўнгги бор имкон бер. Мени бу балодан, шармандаю шармисор бўлишдан қутқар. Онт ичаман – барча гуноҳларимга тавба қилдим…

Бир бошдан текширишга киришилди. Навбат Насуҳга келган, қутилиш имкони йўқ эди. Шунда хизматчи аёлнинг:

– Марварид топилди! – деган хитоби эшитилди.

Насуҳни текширишга ҳожат қолмаган эди. Насуҳ шарманда бўлишдан, ўлимдан омон қолди. Марварид топилгани учун ҳамма хурсанд эди. Ҳамманинг кўнгли жойига тушгач, Насуҳга:

– Эй моҳир ходим, малика сени чақиряпти, ювинтир, – дейишди.

Насуҳ худди таклифни эшитмагандай, ҳаммомдан чиқиб кетди. Қайтиб тавбасини бузмади.

***

Ушбу ҳикоя ҳикмат пардасига ўралган. Ҳикоядан гўзал ҳикматли сўзлар ва ўгитлар жой олганки, инсон уни ўқиркан, мазмундан кўра мақсад кўпроқ ойдинлашиб, шаҳватдан кўра ҳаё устунлашади.

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Али Ҳавос: агар кишининг мақсади ёрдам бериш бўлмаса, бировдан ҳолинг қалай, деб сўрамасин

Кейинги мақола

Ақлли девона

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
29
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
52
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
30

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Фарғонада диний соҳа ходимлари фаолиятига оид муҳим масалалар муҳокама қилинди

Фарғонада диний соҳа ходимлари фаолиятига оид муҳим масалалар муҳокама қилинди

13.11.2026
6
Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

12.11.2026
23
РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
29
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
12
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
31
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
25
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
52

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.