Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Oила – муқаддас даргоҳ

Oила – муқаддас даргоҳ
198
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Оила мустаҳкам бўлса, жамият ҳам осойишта бўлади. Оилаларда парокандалик бўлса, жамиятнинг ҳам тинчи йўқолади ва алалоқибат таназзулга юз тутади. Бахтли оилалар туфайли бахтиёр жамият шаклланади. Чунки ўзаро меҳрли бўлган ота-оналарнинг фарзандлари ҳам бир-бирига меҳрибон бўлади. Бу хусусда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қуйидаги ҳадис ворид бўлган:

Ал-Муғира бин Шуъба розияллоҳу анҳу айтадилар: Мен бир аёлга совчи қўйдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мендан: “Уни кўрдингми?”, деб сўрадилар. Мен: Йўқ, дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уни кўргин, кўриб (билиб) турмуш қуришлик ўртангизда улфат ва муҳаббат пайдо бўлишига сабаб бўлади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Оила бунёд бўлишиниг асоси бўлган никоҳ муқаддас ҳисобланади. Ислом таълимотига кўра, икки жинс вакиллари ўртасидаги жинсий яқинликнинг ягона тўғри йўли никоҳ орқали амалга ошади.

“Никоҳ” сўзи луғатда “уйланиш”, “жамланиш” деган маъноларни англатади. Шариат истелоҳида эса никоҳ эркак билан аёлнинг ўзаро оила бўлиб яшашга келишувидир. Оила қуриш жамиятдаги ҳар бир балоғатга етган инсоннинг ихтиёрий ҳуқуқларидан биридир. Дунёдаги барча динларда оила масаласи, унинг тинч-тотувлиги ҳамда мустаҳкамлигига алоҳида эътибор берилганлигини кўриш мумкин. Динимизда оила қуришга Аллоҳ таоло томонидан юборилган пайғамбарларининг тутган йўли сифатида қаралади. Жумладан, Қуроъни каримнинг “Раъд” сурасининг 38-оятида: “Дарҳақиқат, сиздан илгари ҳам (кўп) пайғамбарлар юборганмиз ва уларга хотинлар ва зурриётлар берганмиз”, деб марҳамат қилинади. Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам ҳам муборак ҳадисларидан бирида никоҳланиш, оила қуриш аввал ўтган пайғамбарларнинг суннати экалигини таъкидлаганлар. Ҳаттоки, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлардан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким уйланишга қодир бўлиб уйланмаса, у мендан эмас” деганликлари ҳам Ислом динида оила қуриш нечоғлик улуғ кўрсатма эканлигини ифодалайди. Демак, динимизда оиланинг ўрни, унинг мавқеи нақадар аҳамиятли эканлигинидан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки Оила-муқаддас даргоҳ. Жамиятнинг соғломлиги ва оиланинг муқаддаслигини сақлаб қолиш эса, оилада юксак маънавий муҳит ташкил этилишига боғлиқдир. Бунда оила аъзоларининг, айниқса, эр-хотиннинг ўзаро муроса-мадорага бориши, ғазаби келганда уни енгиши ва ширин сўзли бўлиши, шу билан бирга, оилавий сирларни ташқарига олиб чиқмаслиги сингари бир қатор омиллар жуда катта аҳамият касб этади. Оилада эр-хотин бир-бирлари устидаги бурч ва мажбуриятлариятларига бепарво бўлиб эр ўз ўрнини йўқотган, хотин эса эрнинг мавқеига даъвогарлик қилган оилаларда нафақат нотинчлик бўлади, балки эл-юрт, маҳалла-кўй орасида ҳам бундай оиланинг ҳурмати бўлмайди. Зеро, оилани бошқариш масъулиятини Аллоҳ таоло эркакларнинг зиммасига юклаганлигини Қуръони каримнинг “Нисо” сурасининг 34-оятида: “Аллоҳ баъзиларини-базиларидан устун қилгани ва  молларидан сарфлаганлиги учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар” деб баён қилади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, оиланинг тинч, муқаддаслигини сақлаб қолиш ва оила қуриш натижасида дунёга келадиган фарзандларнинг бахтли бўлишида эр-хотиннинг ҳар иккиси ҳам оиладаги ўз бурч ва вазифаларини астойдил адо этишга интилишлари  даркор.

Отабек ЮНУСОВ,
Фарғона шаҳар “Хўжамбердибой” масжиди имом-ноиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

“Ота” сўзини эшитмаган ота!

Кейинги мақола

Шукр қилувчи бўлиш учун тафаккур қилмоқ зарур

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
7
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
29
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
28

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
7
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
10
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
20
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
29
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
121
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
28

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.