Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Мазлумлар ҳаққини қайтаринг!

Мазҳабсизлик иллати
222
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

«Бас, энди (у кунда) кимнинг тортилган (яхши амаллари) оғир келса, ана ўша (инсон) рози бўладиган – орзу қиладиган ҳаётда бўлур. Энди кимнинг тортилган (яхши амаллари) енгил келса, унинг жойи «жарлик»дир!» (Ал-Қориа, 6-9 оят).

Билгил! Бу дунёда нафсини ҳисоб-китоб қиладиган, амаллари, сўзлари, лаҳзаларини шариат мезони билан ўлчайдиган кишигина тарозининг хатаридан нажот топади. Умар розияллоҳу анҳу деди: «Ҳисоб беришингиздан олдин нафсингизни ҳисоб-китоб қилинг. Тарозига қўйилишидан аввал амалларингизни тортинг».

Нафсни ҳисобга тортиш – ўлимдан олдин барча гуноҳлардан холис тавба қилиш, Аллоҳ таоло фарз этган амалларни бажаришда қўйилган нуқсонларни ўнглаш, мазлумлар ҳаққини қайтаришдир. Кимки кимгаки тили, қўли, қалбида ёмон гумони билан озор етказган бўлса, ҳалолланиб олсин, яъни ўзи озор берган ҳар бир мазлумни топиб, уни рози қилсин. Токи умрининг охиригача қалби пок бўлиб, унда биронта мазлумнинг ҳаққи, биронта адо қилинмаган фарз қолмасин. Бундай инсонлар жаннатга ҳисоб-китобсиз кирадилар. Мазлумлар хаққини адо қилмай кетган кишининг аҳволига вой!

Кўз олдингга келтир: даъвогарлар хаққини талаб қилиб, атрофини ўраб олишади. Кимдир унинг қўлига, кимдир сочига, кимдир ёқасига ёпишади. Бири «менга зулм этдинг» деса, яна бири «мени сўкдинг» дейди. Бирови «мени ҳақорат этдинг» деса, бошқа бирови «мен йўғимда ўзимга ёқмаган нарсалар билан мени эсладинг» дейди.

Кимдир «менга қўшни бўлдинг, лекин қўшничиликни буздинг», деса, яна кимдир «мен билан муомала қилдинг, лекин алдадинг», дейди. Яна бирови «мен билан олди-берди қилдинг-у, мени чув тушириб кетдинг» деса, бошқаси «молнинг айбини мендан яширдинг, баҳосини кўтариб, ёлғон сўзладинг» дейди.

Кимдир айтади: «Муҳтожлигимни кўрдинг, билдинг, бой бўлатуриб, ҳолимдан хабар олмадинг». Яна бири дейди: «Мен мазлум эдим. Зулмни мендан даф қилишга қодир бўла туриб, золимга ялтоқлик этдинг, унинг истагига юрдинг».

Шундай аҳволда турганингда даъвогарлар сенга тирноқларини ботиради, ёқангдан маҳкам ушлаб, ҳақларини талаб қилади. Сен уларнинг кўплигидан ўзингни йўқотган ҳолда ҳайратда қотасан: наҳотки, умринг давомида сен муомала қилган кишилар ичида сенда ҳаққи бўлмаган ёки сен ғийбат, хиёнат этмаган ё масхараомуз назаринг билан қарамаган бирорта одам топилмаса?!

Сен бу даҳшатли исканжадан қутулишга уринасан, умидла Парвардигори Эгамга бўйнингни чўзасан, кошки у Зот бу қўллардан сени халос этса. Шунда қулоғингга улуғ ва қудратли Зотнинг нидоси эшитилади:

«Бу Кунда ҳар бир жон ўзи қилган иш амали билан жазоланур. Бу Кунда (ҳеч кимга) зулм қилинмас» (Ғофир, 17-оят).

Ўша пайтдаги даҳшат қалбни илдизидан суғургандек бўлади, нафс ҳалокатига аниқ ишонади ва Аллоҳ таолонинг Ўз пайғамбари орқали огоҳлантирганларини эслайди:

«(Эй Муҳаммад), сиз ҳаргиз: «Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил», деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларнинг (жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли қиёмат) кунига қолдирмоқда, холос. (У куни) улар бошларини (осмонга) кўтарган ҳолларида (чорланган томонга ҳисоб-китоб учун) чопурлар. Кўзлари ўзларига қайтмайди (яъни, қўрқувдан қотиб қолиб, ўзларининг қандай ҳолда эканликларини ҳам кўрмайдилар)… (Иброҳим, 42-43-оятлар).

Бугун сен одамларнинг иззат-нафсига тегиб, уларнинг молларини еб, ўйнаб-кулиб юрибсан. Бугун сенинг қувончинг нақадар чексиз! Лекин у Кун – адолат гилами узра Роббингнинг ҳузурида турганингда, сенга сиёсат билан хитоб қилинаётган бир пайтда ҳасратинг нақадар чексиз бўлур! Сен у Кунда муфлис, фақир, ожиз, ҳатто узр айтишга ҳам яроқсиз, синиқ бир аҳволда қоласан.

Эвоҳ! Умр бўйи тер тўкиб топган яхшиликларинг у Куни ҳақлари учун эваз сўраётган даъвогарларнинг ҳисобига ўтказилади.

Имоми Ғаззолийнинг “Иҳё улумид-дин” китоби асосида
Фарғона тумани “Тўрахон ҳожи” масжид имом-ноиби
Ҳ.Эсоналиев тайёрлади

Калит сўзлар: мазлуммақолаўзганинг ҳаққиҳақ
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Мутаассиблик иллатидан сақланинг!

Кейинги мақола

Такфир – мусулмон уммати бирлигига раҳна солувчи таҳдиддир!

Ўхшаш мақолалар

Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
91
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
32
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
74

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
48
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
54
«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

23.09.2026
50
Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
55
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
52
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
65
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
60
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
56

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.