Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар

Марҳабо, раҳмат ойи Рамазон!

Марҳабо, раҳмат ойи Рамазон!
66
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Азизлар, яқин фурсатларда ойларнинг султони, раҳмат ва мағфират ойи бўлган рамазон ойи ташриф буюрмоқда. Аллоҳ таоло бу ойни яхшилик ва тақво ойи бўлишини хоҳлади. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам бу ойда барчани фаол бўлишга, бу ойнинг ҳар бир куни, соатини ғанимат билишга чақириб, бу ойни кўнгил сўраш, бошқаларга ёрдам қўлини чўзиш ва раҳм-шафқат ойи эканини баён қилганлар.

Бу ой ҳурматидан жаҳаннам эшиклари ёпилади. Инсонларга Аллоҳнинг чексиз раҳмати ёғилиб, уларга яхши имкониятлар яратилади. Улардан оқилона фойдаланиб, рамазон ойини ибодатда ўтказган ҳар бир банда дўзаҳдан озод қилинади.

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу жаноб Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилган:

“Эй инсонлар, буюк ва муборак ой сизларга яқин келди. Бу ойда минг ойдан яхши бир кеча бор. Аллоҳ таоло бу ой рўзасини фарз, тунлардаги ибодатларни суннат қилди. Бу ойда ким Аллоҳга яқинлаштирадиган эзгулик қилса, ундан бошқа ойда адо этган бир фарз даражасини топади ва бу ойда бир фарзни адо этган киши бошқа ойда етмиш фарзни адо этган каби бўлади. Бу ой сабр ойидир. Сабрнинг жавоби жаннатдир. Бу кўмак ва ёрдам ойидир. Бу ойда мўминниг ризқи кўпайтирилади. Бу ойда ким бир рўзадорга ифторлик берса, гуноҳларига мағфират бўлади, дўзах ўтидан ўзини қутқаради ва рўзадорнинг ажридек ажрга эга бўлади. Рўзадорнинг ажридан эса ҳеч нарса камаймайди».

Минг афсуски, бугунги кунда бутун дунё бўйлаб, жумладан, юртимизда ҳам коронавирус пандимеяси тарқалиши ҳамда ушбу касаллик кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида юртимизда карантин эълон қилинди. Бунинг натижасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг фатвосига асосан жума намози ўрнига уйда пешин намозини ҳамда беш вақт намозларни ҳам уйда адо этишга чақирилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Рамазон ойини ўтказиш бўйича қўшни ва хорижий мамлакатлардаги ҳолат ўрганилиб, унга кўра Рамазон ойида масжидларда таровиҳ намозлари адо этилмаслиги – мўмин-мусулмонларимиз таровиҳ намозларини, хатми Қуръонларни ўз оила аъзолари билан хонадонларида ўтказишлари, оммавий ифторликлар уюштирилмаслиги – барча мусулмонларимиз қўни-қўшни ва яқин қариндошларни тўплаган ҳолда ифторлик уюштиришлари карантин талабларига зид келиши ҳақидаги баёнот эълон қилинди.

Аллоҳ таоло бандаларини турли синовлар ила имтиҳон қилади. Бироқ мўминлар ана шундай дамларда ҳам динимиз таълимотларини унутмасликлари лозим. Зеро, инсон саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида мазкур чора-тадбирлар қўлланилмоқда. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бир ерда вабо (тарқалгани)ни эшитсангиз, у ерга кирманглар. Агар сизлар турган ерда шу нарса (вабо) бўлса, у ердан чиқиб кетманглар”, дея марҳамат қилганлар.

Аллоҳ таоло Нисо сурасида: “Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этингиз!…”, деган.

Агар биз ушбу синовли кунларда бепарволик ёҳуд итоатсизлик билан мутасаддилар томонидан берилаётган кўрсатмаларга риоя қилмасак, аввало, юқоридаги оят ва ҳадисга зид иш қилган, қолаверса, ўзимиз ва ўзгаларнинг ҳаётини таҳликага солган бўламиз.

Хўш, унда нима қилсак тўғри бўлади?

Муборак Рамазон ойида кундузлари рўзадор, кечалари бедор бўлиш, синовларга сабр этиш, ифторлик савобидан умидвор бўлган саҳоватпеша мусулмонларимиз ифторлик маросимлари учун мўлжаллаган маблағларини “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари” орқали моддий кўмакка муҳтож оилаларга етказиш, мусулмонларимиз хонадонларида Аллоҳ таолодан коронавирус балосини тез кунларда бартараф этишини сўраб, ихлос билан дуо қилишлари мақсадга мувофиқ бўлади.

Шу ўринда яна бир мулоҳаза, Ислом арконларидан бири бўлган закотни моли нисобга етган киши бир йилда бир марта уни адо қилиши фарз ҳисобланади. “Закот” сўзи луғатда ўсиш”, “поклаш” маъноларини англатиб, закот беришлик билан кишининг молига барака киради ҳамда шубҳали ҳолатлардан пок бўлади. Одатда, ҳар йили нисоб миқдори Рамазон ойида эълон қилинар эди. Лекин, бугунги кунда бутун дунё бўйлаб, жумладан, юртимизда ҳам коронавирус пандимеяси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, юртимизда карантин эълон қилиниши сабабли, заруратсиз уйдан ташқарига чиқиш мумкин бўлмай қолди. Шу боис закотнинг нисоб миқдори бу йил шаъбон ойида эълон қилинди. Унга кўра, 2020 йил учун закот нисоби 21 250 000 (йигирма бир миллион икки юз эллик минг) сўм этиб белгиланди. Мазкур сумманинг қирқдан бири, бошқача айтганда 2,5 фоизи закот сифатида ажратилади.

Ушбу синовли кунларда давлатманд кишиларимиз закот маблағларини камбағал, ночор кишиларга етказсалар, улкан савобга дохил бўладилар.

Фурсатдан фойдаланиб, ўз номимдан ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллиги номидан барчаларингизни Муборак Рамазон ойи билан табриклайман. Илоҳо, бу қиладиган тоат-ибодатларимиз, хайру саховатларим ҳамда дуо-ю истакларимизни Роббимиз қабул айлаб, бошимиздаги синовли кунларни тез кунларда аритиб, беморларимизга шифои комил бериб, дунё халқлари, жумладан юртимиздан бу касалликни кўтарсин!

Убайдуллоҳ АБДУЛЛАЕВ,
Фарғона вилояти бош имом-хатиби

Калит сўзлар: рамазонтабрикУбайдуллоҳ домла
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ал-Азҳар халқаро электрон фатво марказининг коронавирусга оид ФАТВОЛАРИ

Кейинги мақола

Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаевнинг Рамазон табриги

Ўхшаш мақолалар

Мускат ёнғоғини истеъмол қилиш мумкинми?
Бўлимлар

Мускат ёнғоғини истеъмол қилиш мумкинми?

14.11.2025
5
Фарзанд тарбиясидаги хатолар
Мақолалар

Фарзанд тарбиясидаги хатолар

14.11.2025
17
Юрак етишмовчилиги касаллиги: сабаблари ва олдини олишнинг 4 йўли
Мақолалар

Юрак етишмовчилиги касаллиги: сабаблари ва олдини олишнинг 4 йўли

12.11.2025
15

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Мускат ёнғоғини истеъмол қилиш мумкинми?

Мускат ёнғоғини истеъмол қилиш мумкинми?

14.11.2025
5
Фарзанд тарбиясидаги хатолар

Фарзанд тарбиясидаги хатолар

14.11.2025
17
Юрак етишмовчилиги касаллиги: сабаблари ва олдини олишнинг 4 йўли

Юрак етишмовчилиги касаллиги: сабаблари ва олдини олишнинг 4 йўли

12.11.2025
15
Ҳайвон ва қушларга инсон овқатини бериш исрофми?

Ҳайвон ва қушларга инсон овқатини бериш исрофми?

12.11.2025
33
Қуръондаги ажойиб илмий мўъжиза (Марям сурасида)

Қуръондаги ажойиб илмий мўъжиза (Марям сурасида)

12.11.2025
42
Янги асар тақдимоти

Янги асар тақдимоти

11.11.2025
18
Диний соҳа вакилларига фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик бўйича тавсиялар берилди

Диний соҳа вакилларига фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик бўйича тавсиялар берилди

11.11.2025
27
“Ўзбекистонда бағрикенглик: дин ва давлат муносабатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

“Ўзбекистонда бағрикенглик: дин ва давлат муносабатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

11.11.2025
27

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика