Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Манманлик

128
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Манманлик ижтимоий разолатлардан бири бўлиб, инсонлар орасига айрилиқ ва адоват солади. Уларнинг орасидан ҳамкорлик ва муҳаббатни кетказибгина қолмай, балки ахлоқий ислоҳимизни ҳам қийинлаштиради. Чунки манман киши ўз айбларини тан олмай, ўзини юқори санаб, қулоғи ўзи ҳақидаги мақтовдан бўлак нарсани эшитмай қолади. Ким манман бўлса, бировнинг насиҳатини эшитишдан бош тортади. Бу эса уни олимларнинг илмидан, аҳли фазл кишиларнинг фазлидан фойдаланишдан маҳрум қилади. Натижада ундай одам жаҳолат ботқоғига ботиб кетади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло манман кишиларни ўз пайғамбарларига юборган ҳидоятларини тинглашдан маҳрум қилган. Чунки манманлар манманлиги учун Аллоҳнинг ғазабига дучор бўладилар. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

«Энди ер юзида ноҳақ мутакаббирлик қилаётганларни, барча оятларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмаётганларни, тўғрилик йўлини кўрсалар ҳам, уни ўзлари учун йўл тутмаётганларни, агар эгрилик йўлини кўрсалар, уни ўзлари учун йўл тутаётганларни тезда Ўз оятларимдан бураман» (Аъроф сураси, 146-оят).

Қуръон хабар берадики, манманлар пайғамбарлар чақириғига жавоб беришдан бош тортганларнинг энг осийларидирлар. Аллоҳ таоло пайғамбарлардан Солиҳ алайҳиссалом қавми ҳақида ҳикоя қилиб, шундай дейди:

«Унинг қавмидан мутакаббирлик қилган зодагонлар хўрланган кишиларга – ўзларидан иймон келтирганларига: «Солиҳни Роббидан расул қилиб юборилган деб билмоқдамисиз?!» дедилар. Улар: «Албатта, биз у ила юборилган нарсага иймон келтирувчилармиз», дедилар. Мутакаббирлик қилганлар: «Албатта, биз сиз иймон келтирганга кофирмиз», дедилар» (Аъроф сураси, 75-76-оятлар).

Од қавми манманлик қилиб, Аллоҳнинг ҳидоятини эшитишдан бош тортганлари учун бу дунёю у дунёда аламли азобларга дучор бўлдилар:

«Од бўлса ер юзида ноҳақдан мутакаббирлик қилдилар ва: «Биздан қувватлироқ ким бор?!» дедилар. Уларни яратган Аллоҳ ўзларидан қувватли эканини билмасмидилар?! Оятларимизни инкор этар эдилар. Бас, уларга дунё ҳаётининг шармандалик азобини тоттириш учун Биз устиларига машъум кунларда сарсар шамолини юбордик. Албатта, охират азоби шарманда қилувчироқдир ва уларга нусрат берилмас» (Фуссилат сураси, 15–16-оятлар).

Аллоҳ таоло манманларнинг охиратда аламли азобларга дучор бўлиши ҳақида хабар бериб айтади:

«Ёки мутакаббирларнинг жойи жаҳаннамда эмасми?!» (Зумар сураси, 60-оят).

Ўйлаб кўрайлик-чи, манман киши нимаси билан фахрланади? Гўзаллиги биланми ёки қуввати биланми? Гўзаллик вақт ўтиши билан йўқолиши турган гап. Салгина касал бўлган одам қувватдан кетади. Кун ўтиши билан ҳар қандай одам хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам ёшлиги ўтиб, қарилик, заифлик тарафга яқинлашиб бораверади. Агар у мол-дунёси билан фахрланадиган бўлса, билиб қўйсинки, ўлим бой билан камбағални ажратмайди. Ҳар қандай инсон ўз мулкини бошқа бировга қолдириб кетади. Шунинг учун ҳам Қуръони карим манманликдан қайтаради. Аллоҳ таоло Исро сурасида шундай марҳамат қилади:

«Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинҳор баландликда тоғларга ета олмайсан!» (Исро сураси, 37-оят).

Бошқа бир оятда шундай дейилади: «Одамлардан такаббурла юз ўгирма ва ер юзида кибр-ҳаво ила юрма. Албатта, Аллоҳ ҳеч бир димоғдор ва мақтанчоқни севмас» (Луқмон сураси, 18-оят).

Манманлик ҳақидаги хулоса қуйидагича: Аллоҳ манманликни ёмон кўради, чунки бу нарса жамиятга зарар етказувчи ёмон сифатлардан бўлиб, одамлар орасида нафрат ва ўзаро адоват уйғотади.

«Иймон» китоби асосида
Тошлоқ тумани “Абу Ҳанифа” масжиди имом–хатиби
Нишонбой
АҲМАДАЛИЕВ тайёрлади

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Жаҳолат тўри

Кейинги мақола

Тарозининг палласини тенг ушлайлик

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
29
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
52
Қадрини англаш керак бўлган неъмат
Долзарб

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
122

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Фарғонада диний соҳа ходимлари фаолиятига оид муҳим масалалар муҳокама қилинди

Фарғонада диний соҳа ходимлари фаолиятига оид муҳим масалалар муҳокама қилинди

13.11.2026
6
Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

12.11.2026
23
РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
29
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
12
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
31
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
25
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
52

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.