Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Маддоҳликнинг оқибати: “Яхшиямки, юз байт ёзмабман”

Маддоҳликнинг оқибати: “Яхшиямки, юз байт ёзмабман”
37
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Тил одоби

Маддоҳлик, исломда қораланган иллатлардан бири бўлиб, луғавий жиҳатдан “Мақтовчи” деган маънони билдиради. Шаръий истилоҳда эса ҳар кўринган инсонни ўринли ва ўринсиз мақтайверадиган ва ўзгаларни мақташни одат қилиб олган инсонга нисбатан ишлатилади. Бунга динимиз Ислом қандай қарайди, мақташлик мумкин эмасми?

Мақтовни баъзи ўринларда ишлатиш лозим. Агар қалби тарбияланган бўлса, унда ҳаддидан оширмасдан, муболаға ва ёлғон сўзлардан сақланган ҳолда кишида бор бўлган сифатлар билангина мақташ жоиз. Чунки гоҳида бирор кишининг ўзида бор хислати билан мақталса, у мақтов унга янада ғайратига ғайрат қўшади. Зероки, севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“Ким одамларга шукр (миннатдорлик изҳор) қилмаса, Аллоҳга ҳам шукр қилмайди” ва “Ким сизга яхшилик қилса уни мукофотланг (яъни, унингдек яхшилик қилинг). Агар уни мукофотлагани нарса топа олмасангиз, улар ҳаққига дуо қилингки, тоинки уларни мукофотлаётганингизни билсинлар”, деганлар. Суннат бизга одамларни фақат керакли жойдагина мақташ, шунда ҳам уни кўпайтириб юбормаслик, мақтовда ёлғон ва муболаға ишлатмаслик, кишини унда йўқ сифатлар билан атаб, хушомад қилмасликни буюрган.  Баъзи салафлар: “Агар бир кишини ўзининг олдида мақташса, “Эй Аллоҳ, улар билмаган гуноҳларимни мағфират қил. Улар айтаётган гаплар (мақтовлар) сабабли мени азоблама. Мени улар ўйлаётганидан-да яхшироқ қил” деб  айтсин, дейишган”.

Худди шу каби фарзанд тарбиясида ҳам қачонки болада чиройли хулқ мақтовга арзигулик бир феъл содир бўлса, уни ҳурмат билан шарафламоқ, кўнглини қувонтирадиган нарса билан тақдирламоқ, кўпчилик орасида бу феълини изҳор этмоқ зарур.

Мақтовга арзийдиган инсонлар бор, албатта. Лекин арзимайдиганлари ҳам бор. Маддоҳлар эса шуларни ажрата олмайдиган кишилардир. Абулқосим аз-Замахшарий: «Ўзи сазовор бўлмаган ҳамду сано ва мақтовларни талаб қилиш уятсиз, телба одамларнинг одатларидандир», деган.

Ёш болалар бирор яхши амал қилсалар, уларни янада рағбатлантириш ва қизиқтириш учун мақтаса бўлади. Аммо  болаларни  ҳам кибр ва фахр иллати пайдо бўлмаслиги учун мақтовни чеклаш ёки маълум замонларга қайдлаш лозим. Таҳсинга лойиқ кишиларни мақташ жамиятда фазилат ва комиллик ортишига сабаб бўлгани учун шариатимиз бундан қайтармайди. Бир донишманд айтибди: “Биров сени ўзингда йўқ сифатлар билан мадҳ этса, ундай одамга ишонма. Чунки у сенда йўқ ёмон сифатлар билан бошқа ерда сени ёмонлашга қодир”.

Қадимда бир маддоҳ бўлган экан. У кимни кўрса, унга бағишлаб камида икки мисра, йўқса тўрт мисра мадҳ битмаса сира туролмасакан. Ўзининг маза-бемаза қофиялари билан аввалига қишлоқдагиларининг, сўнгра шаҳардагиларининг жонига тегибди. Бора-бора ҳеч ким маддоҳга эътибор бермай қўйди. “Ҳап сенларни, ҳали мени кўрганда таъзим қилмасаларинг, отимни бошқа қўяман!” – дебди-ю, ишга киришибди. Бир ҳафта узлатга чекиниб подшоҳга мадҳ битди. Мадҳ бўлганда ҳам нақд қирқ байт экан! Байтларини оққа кўчириб, қўлтиғига урибди-да, қайдасан Бухоройи шариф дея пиёда юриб  икки кун деганда азим шаҳарга келибди. Лабиҳовуз бўйида тамадди қилиб олгач, подшоҳ ҳазратларининг қабулхонасига борди. Эшик оғаси унинг арзини тинглаб, онҳазратга етказди. Давлат ишларидан асаблари қақшаб ўтирган подшоҳ, “Шоир бўлса, яхши ашъорларидан эшитай, шояд кайфиятим кўтарилса” – деган хаёл билан киришга изн берди. Ишнинг бундай осон кўчганидан маддоҳнинг оғзи қулоғига келиб, босар-тусарини билмай қолиб: “Қадримни биладиганлар ҳам бор экан-ку, оламда” деб хаёлидан ўтказди.

Эшик оғаси маддоҳни ичкарига бошлаб кирибди. Тахтда ўтирган савлатли подшоҳни кўриб унинг оёғига қалтирай бошлади. Подшоҳ деди:

– Олис қишлоқдан келган шоирман дебсан, қани бир эшитайлик-чи! Зора бу ғамгин кўнглим сенинг шеърларинг ила хурсанд бўлса.

Маддоҳ қақраган томоғини бир-икки ютиниб ҳўллабди-да, тутила-тутила ёзган мадҳини ўқий кетибди. Афсуски, ўқиётганлари ноўрин мақтов ва маъносиз кўкларга кўтариб ёзилган, қофияси бир-бирига тушмаган байтлардан иборат эди. У ўқиган сайин подшоҳнинг тунд юзи баттар тундлашаверибди. “Ашъор”и яримламай туриб подшоҳнинг ғазаби келиб,  бақириб мулозимни бор овози билан чақирди. Буни кўрган  маддоҳ донг қотиб қолди. Довот-қалам тутган мулозим пайдо бўлди. Дарғазаб бўлган шоҳ  дедики, “Шоирнинг ҳар бир мисраси учун бир даррадан урилсин,  қишлоғидан тўрт таноб ер ажратилиб, бундан буёғига деҳқончилик билан шуғуллансин. Ёнидаги деҳқонлардан кам ҳосил оладиган бўлса, зиндонбанд қилинсин!”

Шоҳ айтганидай  маддоҳ “шоир”ни ясоққа ётқизиб, елкасига қирқ дарра урдилар. Шонасига ҳар дарра тушганда хаёлидан  “Яхшиямки, юз байт ёзмабман, шунисига ҳам шукр”, деб қўяркан.

Қиссадан ҳисса, инсонларни ортиқча мақташлик риё, сумъа ва манманлик  каби ёмон иллатларни пайдо қилади. Афсуски, бу каби иллатлар хозирги кунимизда ҳам тез-тез учраб турганини гувоҳи бўлиб турибмиз. Агар маддоҳлик бўлмаганда мана шу каби иллатлар бўлмас эди. Лекин мақтовга лойиқ бўлмаган кимсаларни, кишининг мансаби, бойлиги ё обрў-шуҳрати учун мақташ ҳақиқат ва ахлоққа зид бўлгани учун ёмон иш саналади.

Аллоҳ таоло ҳар бир олаётган нафасимизни ҳисоб-китоби борлигини унутмаслигимизни,  умримизни ҳар бир они, ҳар дақиқасини ғанимат билиб, эзгу ва хайрли ишларга сарф этишга муваффақ айласин!

Раҳматилло Мадаминов,
Қўштепа тумани “Эшонгузар” масжиди имом-ноиби

Калит сўзлар: маддоҳликмақолатил одоби
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ҳикмат шаббодалари: Солиҳларнинг насиҳатида улкан одоб ва ибрат бордир!

Кейинги мақола

«Қаерда илм кўтарилса, у ерда жаҳолат бўлади»

Ўхшаш мақолалар

Онанинг дили оғриса, ер ҳам титрайди
Мақолалар

Онанинг дили оғриса, ер ҳам титрайди

14.08.2023
49
Жаннатнинг даражаси нечта?
Мақолалар

Жаннатнинг даражаси нечта?

24.07.2023
40
Муҳаррам ойи
Мақолалар

Муҳаррам ойи

20.07.2023
33

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Президент Шавкат Мирзиёев юртимиз ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

30.09.2023
6
Нуриддин домла Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайландилар (фото)

Муфтий Нуриддин домла Холиқназар ўқитувчи ва мураббийларни умумхалқ байрами билан табриклади

30.09.2023
6
«Мавлид ҳадялари» сабаб кўнгиллар шод бўлмоқда

«Мавлид ҳадялари» сабаб кўнгиллар шод бўлмоқда (видео)

30.09.2023
4
Оғизда «иймон келтирдик» дейиш билан одам боласи мусулмон бўлиб қолмайди

Оғизда «иймон келтирдик» дейиш билан одам боласи мусулмон бўлиб қолмайди

30.09.2023
20
Умму Кулсум бинти Муҳаммад (с.а.в.)

Умму Кулсум бинти Муҳаммад (с.а.в.)

28.09.2023
16
Ҳақ йўлинда ким сенга

Ҳақ йўлинда ким сенга

28.09.2023
11
«Мавлид ҳадялари» сабаб кўнгиллар шод бўлмоқда

«Мавлид ҳадялари» сабаб кўнгиллар шод бўлмоқда

27.09.2023
22
Азон садолари янграйди

Азон садолари янграйди

25.09.2023
34

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика