Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Коронавирусдан сақланиш учун қандай дуо ва зикрларни ўқиш мумкин?

100
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Мусибатдан эсон-омон қутулишнинг бир йўли сабр ва зикр (намоз)га боғлиқдир. Агар инсон бирор бир мусибатга йўлиқса, Аллоҳдан сабр ва намоз ила ёрдам сўрамоғи лозимдир. Ҳазрати Одам алайхиссолату вассаламдан то Пайғамбарнимиз соллаллоху алайҳи васалламгача қанча пайғамбарлар ўтган бўлса, барчалари бошларига келган мусибатларга сабр қилиб, Аллоҳга кўп дуо қилганликлари маълум ва машҳурдир.

Коронавирус бутун дунёга тарқаб, хамма ҳалқларни ташвишга солмоқда ва бутун дунё бу касалликдан сақланиш мақсадида турли тадбир ва чораларни қўллаб келишмоқда. Динимизда балолардан қутулиш учун жуда кўп кўрсатмалар мавжуд бўлиб, мана шундай кўрсатмалардан баъзисини сиз азизларнинг ҳукмингизга иншааллоҳ ҳавола қиламиз.

Масалан, ҳазрати Одам алайҳиссолату вассаламнинг бошларига қийин кунлар келганида Аллоҳ субҳанаҳу таолога дуо қилдилар ва мусибатдан нажот топдилар. Ҳазрати Иброҳим, Юнус, Айюб алайҳиссалом ва бошқа пайғамбарлар ҳам сабр ва дуо билан нажот топдилар.

Аллоҳ таоло “Бақара” сурасининг 45-оятида: “Сабр ва намоз билан (Аллоҳдан) ёрдам сўранглар. Ва албатта намоз ўзларини ҳокисор тутувчилардан бошқаларга жуда қийин ишдир”, дейилган.

Яна “Бақара” сурасининг 153-оятида: “Эй иймон келтирганлар, сабр ва намоз орқали мадад сўранглар. Аллоҳ албатта сабр қилувчилар биландир”, дейилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларига қийин иш тушса, намоз ўқишга шошилар эдилар, чунки намоз сабрга битмас-туганмас сабр қўшувчи сокинлик ва хотиржамлик манбаидир. Сабр инсонни оқибати чексиз зафарларга, муваффақиятларга етиштиради.

Аллоҳ таоло бир ҳадис қудсийда: “Эй одам фарзанди! Қаноатли бўл, беҳожат бўласан” деб марҳамат қилган.

Баъзи салафи солиҳлар: Иймон икки бўлакдир: ярми сабр ва ярми эса шукрдир, дейишган. Аллоҳ таоло “Иброҳим” сурасининг 5-оятида бунга ишора қилиб: “Албатта, бунда ҳар бир сабрли ва шукрли учун ибратлар бордир” дея марҳамат қилган. Шунинг учун бу кунларда шукр ва сабр қилмоғимиз зарур.

Аллоҳ таоло “Соффот” сураси (143, 144-оятлари)да ҳазрат Юнус алайҳисссаломга йўлиққан балодан қандай халос бўлганликларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳикоя қилиб, шундай марҳамат қилади:

“Агар у кўп тасбеҳ айтувчилардан бўлмаганида эди, унинг қорнида қайта тириладиган кунгача қолиб кетар эди”, деди.

Муфассирла бу оятни қуйидагича тафсир қилганлар: “Агар Юнус алайҳиссалом қилмишига иқрор бўлиб, Аллоҳ таолони кўп зикр қилмаганида, Унга кўп тасбеҳ айтмаганида қиёматгача балиқ қорнида қолиб кетган бўларди. У уни балиқ қорнидан эсон-омон қутқариб олди.

Юнус алайҳиссалом балиқ қорнига тушиши билан тинмай “Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ. Сен поксан. Албатта, мен золимлардан бўлдим”, деб турдилар.

Уламолар, бошига оғир кулфат тушган одамларга ушбу тасбеҳни кўпроқ айтишни тавсия этишган. Аллоҳ таоло Юнус алайҳиссаломнинг балиқ ичида туриб қилган илтижоларини қабул айлади.

Юнус алайҳиссаломнинг балиқ қорнида туриб қилган дуоси ҳозиргача мўминлар учун нажот топиш мақсадида қўлланма бўлиб келмоқда.

Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ким ғамга мубтало бўлса, Юнус алайҳиссаломнинг “Лаа илааҳа илла анта, субҳанака, инни кунту миназзолимийн” дуосини ўқиса, кушойиш бўлишини айтганлар.

Демак, биз ҳам мана шундай оғир кунларда сабр қилиб Аллоҳ таолога кўп-тасбеҳ айтсак, бу бало бизларга таъсир қилмаса ажаб эмас.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки “Бақара” сурасининг аввалидан тўрт оят, Оят Ал-курси ва ундан кейинги икки оятни ва “Бақара” сурасининг охирги уч оятини ўқиса, ҳеч қандай ёмонлик ва кўнгилсизликни уйи ва молида кўрмайди, шайтон унга яқинлашмайди ҳамда Қуръонни эсдан чиқармайди”, дедилар.

Иброҳимжон ЮСУПОВ,
Фарғона тумани “Эрматбой” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Салафи солиҳлар ва салафийлар

Кейинги мақола

Тариқатнинг ҳақиқатини биласизми?

Ўхшаш мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
52
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
39
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
62

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

07.08.2026
11
“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

07.08.2026
10
Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

05.08.2026
32
Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

04.08.2026
32
Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

04.08.2026
19
Масъулият ва натижадорлик — диний соҳада асосий мезон!

Масъулият ва натижадорлик — диний соҳада асосий мезон!

01.08.2026
21
Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди (фотолавҳа)

Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди (фотолавҳа)

31.07.2026
19
Миллат маънавияти ва дин софлиги йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

Миллат маънавияти ва дин софлиги йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

31.07.2026
12

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]